39
Икки томонлама каналлар. Дифференциал қурилма
Икки томонлама каналлар
Икки пункт орасида алоқа ўрнатиш учун иккита йўналишда ҳам
сигнални узатишга тўғри келади. Айниқса,
бундай каналлар телефон
алоқасида қўлланилади. Чунки бундай икки томонлама каналлар абонентлар
орасида ўзаро узлуксиз муносабатни таъминлаш имконини беради. Бундай
каналлар иккита қарама-қарши йўналишдаги
бир томонлама каналлардан
ташкил топади.
2.11-расм. Қарама-қарши йўналишдаги иккита бир томонлама боғланувчи
каналлар
Ҳар хил йўналишдаги канал сигналларни узатиш иккита ҳар хил
йўналишга эга бўлган каналларда амалга ошганлиги сабабли, бундай усулда
ташкил қилинган ТЧ каналлар 4 симли ҳисобланади ва унга ТЧ каналнинг 4
симли тугалланиши дейилади. ТЧ каналларни маҳалий тармоқларнинг икки
симли қисмга уланганда ажратувчи қурилмалардан фойдаланилади. ТЧ
каналнинг бундай охири икки симли тугаланиши дейилади.
2.12-расмдан кўриниб турибдики, сигналларни ҳар хил йўналишда бир-
бирисига боғлиқ бўлмаган ҳолда узатиш учун АҚ (ажратувчи қурилмалар)ни
3-2 йўналишда сўниш чексиз катта бўлиши лозим. ТЧ каналлар меъѐрда
ишлаши учун, уларни қувват ва кучланиш қийматларини ѐки шу каналнинг
ҳар хил нуқталарига мос келувчи сатхларини меъѐрлаштириш лозим.
Шундай қилиб, ТЧ каналнинг 2 симли киришидаги
нисбий узатиш сатхи
(нолинчи нуқтага нисбатан) 0 дБ ни, 4 симли киришдаги нисбий узатиш
сатхи эса -13 дБ ни, уларнинг чиқишидаги сатхлар эса икки, симлида -7 дБ, 4
симлида эса 4.3 дБ ни ташкил этади. Сигналнинг ўлчов частотаси 800 Гц га
тенг.
Бир
томонлама
боғланувчи канал
Чикиш
(
Р
чик
=4 дБк)
Кириш
(
Р
кир
=-13дБ)
Бир томонлама
боғланувчи канал
Кириш
(
Р
кир
=-13дБ)
Чикиш
(
Р
чик
=4 дБк)
40
2.12-расм. Сигналларни икки томонлама узатиш.
ТЧ каналнинг икки симли чиқишдаги узатиш сатхи унинг қолдиқ
сўниши билан аниқланади (олдинги маърузада қараб чиқилган). ТЧ
каналнинг икки симли тугалланишида қолдиқ сўниш нолдан катта бўлиши
лозим, бу тескари алоқа туфайли юзага келган мумкин бўлган бузилишлар ва
электрик акс садо токларинг мувозанатлик шарти орқали аниқланади.
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда, ТЧ
каналнинг икки симли
тугалланишида 800 Гц ли частотадаги номинал қолдиқ сўниш 7 дБ бўлиши
лозим. Қолдиқ сўнишнинг бу қийматини, икки томонлама таъсир қилувчи ТЧ
каналнинг киришига ва чиқишига уланган узайтиргичлар таъминлайди.
Узайтиргичнинг сўниши:
а
узайт.
=а
қолд
./2 = 3,5 дБ
Бундан ташқари бу узайтиргичлар (транзит деб аталувчи)
дифференциал қурилманинг мувозанатлик шартини енгиллаштиради ва бир
нечта ТЧ каналларни транзит улашда қолдиқ сўнишни номинал қийматга
тенглигини
таъминлайди, чунки транзит уланишлар амалга ошириладиган
пунктларда бу узайтиргичлар уланмайди.
ТЧ каналнинг тўрт симли тугалланишида қолдиқ сўнишнинг
номинал
қиймати а
қолд
=(-13 дБ)-(4.3 дБ)=-17.3 дБ, яъни 17 дБ га кучайтирилган. Бунда
ТЧ каналнинг тугалланишида берк тизим ҳосил бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: