Назорат саволлари
Оптик линия кодларининг электр кодлардан асосий фарқи нимада?
Рақамли ТОА тизимларининг оптик линия кодларига қандай талаблар қўйилади?
1В2В синфидаги кодлар қандай шаклланади?
2В4В синфидаги кодлар қандай шаклланади ва бу кодлар қандай афзалликларга эга?
3В4В, 5В6В синфидаги кодлар қандай шаклланади ва улар қандай афзалликларга эга?
Юқори тезликли ТОА тизимларида қайси линия кодлардан фойдаланилади?
10В1Р1R кодлар қандай хусусиятларга эга?
Скремблерлаш қандай афзалликларга эга?
9- МАЪРУЗА
ТОЛАЛИ ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИНИНГ РЕГЕНЕРАТОРЛАРИ
Режа:
9.1. Оптик сигналларни регенерациялаш.
9.2. Регенераторнинг тузилиш схемаси ва иш принципи.
9.2 Оптик сигналларни регенерациялаш
Талаб этиладиган сигнал-шовқин нисбатини, яъни шовқиндан ҳимояланганликни таъминлаш мақсадида рақамли ТОА линияларида ретрансляторлар жойлаштирилади. Ретрансляторлар икки турга бўлинади:
1. Регенераторлар; 2. Оптик кучайтиргичлар.
Дисперсия таъсири унча катта бўлмаган, “0” ни “1” дан фарқласа бўладиган холатлардагина оптик кучайтиргичларидан фойдаланилади. Кучайтиргичлар сигнал шаклини тикламайди, фақат сўнган сигналларни кучайтиради ва қабул қилинган сигналга қўшимча шовқинлар беради. Шунинг учун уларни сони берилган шовқиндан ҳимояланганлик (хатолик коэффициенти) ва дисперсиянинг рухсат этилган қийматларини ҳисобга олган ҳолда чегараланади. Рақамли регенераторларда сигналлар нафақат кучайтирилади, балки тўғриланади ҳам. Сигналларни кучайтириш, бошланғич шаклини тиклаш, тўғрилаш, шовқинларни бартараф этиш регенерациялаш дейилади. Регенерациялаш регенераторларда амалга оширилади. Регенераторни узатувчи ва қабул қилувчи оптик модуллар ва регенерациялаш блоки йиғиндиси сифатида кўриш мумкин.
Регенератор ва оптик кучайтиргичларнинг таққосий характеристикалари 9.1-жадвалда берилган.
Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усулида оптик кучайтиргичларнинг вазифаси кескин ортади. Чунки оптик кучайтиргичлар турли оптик ташувчили бир неча оптик сигналларни бир вақтда кучайтиради. Хаттоки бу ҳолларда ҳам, дисперсия туфайли сигналларни бузилишига ва шовқинларга қўйиладиган талаблар бажарилмайдиган оралиқ станцияларда ва охирги станцияларда регенераторларни ўрнатиш шарт.
Оптик кучайтиргичлар кам элементлардан таркиб топгани учун унинг тузилиши оддий. Лекин нархи анча қиммат. Эҳтиёжни ошиши билан нархи арзонлашиши мумкин. Оптик кучайтиргичларнинг ишончлилиги регенераторларга қараганда юқори. Бу унинг энг муҳим афзаллиги бўлиб, сув остида оптик кабелларни ётказганда ретрансляторларни ташкил этишда эътиборга олинади. Оптик кучайтиргичларни иши сигналларни узатиш тезлигига боғлиқ эмас, регенераторларда эса аксинча. Регенераторлар битта сигнал билан ишлайди. Оптик кучайтиргичлар эса кучайтириш зонасининг берилган оралиқ чегарасида турли тўлқин узунликли (WDM сигнал) бир неча оптик сигналларни бир вақтда кучайтиради.
9.1-жадвал
Регенератор ва оптик кучайтиргичларнинг қиёсий характеристикалари
Характерисикаси
|
Регенератор
|
Оптик кучайтиргич
|
Тузилиши
|
Мураккаб
|
Оддий
|
Нархи
|
Арзон
|
Қиммат, аммо тушаяпти
|
Пухталиги
|
Юқори
|
Жуда юқори
|
Сигнални регенерациялаш
|
Бажарилади
|
Бажарилмайди
|
Узатиш тезлигига боғлиқлиги
|
Боғлиқ
|
Боғлиқ эмас
|
Бир вақтда бир неча сигналларни узатиш имконияти
|
Мавжуд эмас
|
Мавжуд
|
Сигнал/ шовқин нисбати
|
Юқори
|
Қуйи
|
Қўлланиш соҳаси
|
Локал, регионал ва регионлараро тармоқлар
|
Регионал ва рагионлараро тармоқлар
|
Ретранслятор – регенераторнинг умумий тузилиш схемаси 9.1-расмда келтирилган.
9.1-расм. Рақамли ретрансляторнинг умумлашган
тузилиш схемаси.
Схемада:
ОК – оптик кабел (станция ёки линия кабели);
ОЭЎ – оптоэлектрон ўзгартиргич. Оптик сигнални электр сигналига ўзгартиради. ОЭЎ сифатида p-i-n фотодиод ёки лавин фотодиод ишлатилади;
ДК – дастлабки кучайтиргич;
АК – амплитуда корректори, оптик кабелда биринчи навбатда дисперсия туфайли ҳосил бўладиган бузилишларни қисман бартараф этади;
ҚҚФ – қабул қилувчи фильтр, фойдали частота оралиғидан ташқаридаги шовқин ва бузилишларни бартараф этиш мақсадида сигнал спектрига боғлиқ равишда частота оралиғини чегаралайди;
САБ – сатҳни автоматик бошқарувчи қурилма, элементларнинг эскириши, харорат натижасида кабел ва ОЭЎ хусусиятларининг ўзгаришидан қурилма киришидаги сигналлар ўзгарганда регенератор киришидаги кириш сигналлари сатҳини доимийлигини таъминлайди;
БҚ – бошқарувчи қурилма, САБ қурилмасидан берилаётган сигналлар таъсирида ОЭЎ узатиш параметрлари ўзгаришини таъминлайди;
Рег – регенератор, электр импульслари шаклини тиклайди;
ЭОЎ – электрон оптик ўзгартиргич, электр импульслари кетма-кетлигини оптик импульслар кетма-кетлигига ўзгартиради. ЭОЎ сифатида ёруғлик ёки лазер диодлари қўлланилади.
Рақамли ретрансляторнинг асосий элементи регенератор ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |