«Ноактив LTE» ҳолатида АУ қувватни тежаш режимида бўлади ва тармоққа (ММЕ га) соталар аро харакити ҳақида хабар бермайди. Тармок АУ нинг жойлашувини бир ёки бир нечта TA лар аниқлигида билади. TAU процедураси АУ нинг эски ТА (ёки ТА гуруҳлари) зонасига кирмаган янги сотани (TA ни) зонасига ўтишида ишлаб кетади
“Ноактив LTE” ҳолатида АУ фақатгина бошқа ТА майдонига кирганда TAU процедурасини амалга оширади.
S-GW шлюзига “пастга” йўналишда пакет келганида АУ сўнги марта рўйхатга олинган ТА майдонидаги барча eNB ларга MMB модули хабар - “пейджинг” жўнатади.
«Ноактив LTE» ҳолатида TAU процедураси ва “пастга” йўналишда трафикни ўтказиш жараёни
АКТИВ ҲОЛАТДАГИ МОБИЛЛИК
LTE тизимида АУ нинг «актив LTE» ҳолатида уни икки сота орасида харакатланишида «тескари (ёки башорат қилинган) хэндовер» процедураси амалга ошади. «Хэндовернинг» бу турида мезбон сота АУ нинг статус маълумотларига асосланган ҳолда меҳмон сотани аниқлаб унга АУ учун канал ажратишини сўраб хабар беради. Бундай хабарни олган меҳмон сота керакли канал ресурсини ажратади ва шундан сўнг мезбон сота АУ га «хэндовер» процедурасини бошлашга буйруқ беради.
LTE тизимида RLC протоколининг таъсири eNB тугунигача бўлгани сабабли «пастга» йўналишдаги маълумотларни буферизация қилиш (хотирада сақлаш) eNB да амалга оширилади.
OFDM (ингл. Ortogonal Frequency Division Multiplexing), ортогонал частотавий мультиплекслаш технологияси - яқин жойлашган кўп сонли ортогонал нимэлтувчилардан фойдаланадиган модуляция ва каналларни ажратишнинг рақамли схемаси ҳисобланади.
Ортогоналлик (грек. orthogonios - тўғри бурчакли, orthos – тўғри ва gonia - бурчак) бу перпендикулярлик тушунчасининг умумлаштирилиши, кўпинча агар иккита вектор уч ўлчамли фазода перпендикуляр бўлса, у ҳолда уларнинг скаляр кўпайтмаси (бу векторларнинг узунликлари ва улар орасидаги бурчакнинг косинуси кўпайтмаси) нолга тенг бўлади.
Ҳар бир нимэлтувчи оддий модуляция схемаси бўйича (масалан QAM – квадратура-амплитудавий модуляция) паст символ тезлигида модуляцияланади, лекин умуман олганда худди шундай ўтказиш полосасида бир нимэлтувчи асосидаги оддий модуляция схемаларига қараганда юқорироқ маълумот узатиш тезлигини таъминлайди. Яъни бу шуни билдирадики, маълумотлар канални ташкил этувчи кўплаб нимэлтувчи частоталар бўйича бир вақтни ўзида узатилади.
Бир нимэлтувчили схемаларга қараганда OFDM нинг асосий афзаллиги бу унинг каналдаги мураккаб вазиятларга бардош бериш қобилятидир.
Сигнални қайта ишлаш соддалашади, чунки энди битта тез модуляцияланадиган кенг полосали сигнал билан эмас, балки кўплаб секин модуляцияланадиган тор полосали сигналлар билан ишланади. Паст тезликли символлар орасида ҳимоя интервали (циклик префикс - CP, англ. Cyclic Prefix) дан фойдаланиш имкониятини беради, бу вақтли тарқалишларни тўғрилашга ва символлар аро интерференцияни (СаИ) йўқотишга имкон беради.