ЕММ ҳолатида АУ «Рўйхатдан ўтмаган ЕММ» ва «Рўйхатдан ўтган ЕММ» ҳолатларига бўлинади. «Рўйхатдан ўтмаган ЕММ» ҳолатида ММЕ модулида АУ нинг айни дамдаги жойлашуви бўйича ахборот бўлмайди, лекин унда АУ нинг ушбу ҳолатидалиги хақида контекст ахборот сақланади ва бу АУ нинг «рўйхатдан ўтган»ҳолатига ўтишида қайта аутентификациялашдан озод қилади. АУ нинг «рўйхатдан ўтган ЕММ» ҳолатига ўтиши ҳар сафар ёки АУнинг тармоқ билан уланишида, ё кузатув зонасини янгилаш - TAU (ингл. Tracking Area Update) жараёнида содир бўлади.
ЕММ ҳолатида АУ «Рўйхатдан ўтмаган ЕММ» ва «Рўйхатдан ўтган ЕММ» ҳолатларига бўлинади. «Рўйхатдан ўтмаган ЕММ» ҳолатида ММЕ модулида АУ нинг айни дамдаги жойлашуви бўйича ахборот бўлмайди, лекин унда АУ нинг ушбу ҳолатидалиги хақида контекст ахборот сақланади ва бу АУ нинг «рўйхатдан ўтган» ҳолатига ўтишида қайта аутентификациялашдан озод қилади. АУ нинг «рўйхатдан ўтган ЕММ» ҳолатига ўтиши ҳар сафар ёки АУнинг тармоқ билан уланишида, ё кузатув зонасини янгилаш - TAU (ингл. Tracking Area Update) жараёнида содир бўлади.
Бу ҳолатда ММЕ модули АУ нинг жойлашувини фақат кузатув зонаси - ТА миқёсидагина билади, АУ эса бу холатда TAU процедурасини амалга ошириши, пэйджингга жавоб қайтариши ва чиқувчи маълумот бор бўлса канал ресурси ажратилиши талаб қилинади.
EMM даражасида АУ нинг мобиллик ҳолатлари
EMM даражасида АУ нинг мобиллик ҳолатлари
ЕСМ даражасида ҳам икки холат ажратилади – «ноактив ЕСМ» ва «уланган ЕСМ».
ЕСМ даражасида ҳам икки холат ажратилади – «ноактив ЕСМ» ва «уланган ЕСМ».
«Ноактив ЕСМ» ҳолатида АУ ва ММЕ орасида NAS даражасида хизмат ахбороти билан алмашинмайди, ва АУ учун мўлжалланган контекст eNB тугунида сақланмайди. АУ нинг жойлашуви ТА аниқлиги даражасида маълум, АУнинг жой ўзгартиришларини аниқлаш эса TAU процедуралари ҳисобига амалга оширилади.
«Уланган ЕСМ» ҳолатида АУ ва ММЕ орасидаги хизмат ахбороти алмашуви RRC протоколи, eNB ва ММЕ орасида эса S1 интерфейси орқали олиб борилади. АУнинг жойлашуви сота аниқлиги даражасида маълум ва АУнинг сота ўзгартиришлари «хэндовер» процедуралари билан бирга ўтади
ЕСМ даражасида АУ нинг мобиллик ҳолатлари
“Ноактив LTE” ҳолатида АУ фақатгина бошқа ТА майдонига кирганда TAU процедурасини амалга оширади.
S-GW шлюзига “пастга” йўналишда пакет келганида АУ сўнги марта рўйхатга олинган ТА майдонидаги барча eNB ларга MMB модули хабар - “пейджинг” жўнатади.
«Ноактив LTE» ҳолатида кўп сонли ТА лар схемасининг ишлаши