Профессионал мобил радиоалоқа тизимлар - Транкинг режимида ишлайдиган ПМР тизимларнинг фарқли ўзига хос хусусияти – бу умумий бошқариш шинаси ёрдамида бир-бирлари билан боғланган бир нечта ретрансляторлардан иборат. Мавжуд частота ресурсидан умумий фойдаланиш ҳисобига радиочастоталарни самарали ишлатиш қобилиятидир.
- Шунингдек, ПМР тизимларида радиоэфирни “енгиллатишга” абонент радиостанциясининг узаткичи доимий равишда эмас, балки фақат махсус тугма (ингл. Push To Talk - PTT) босилганида ишлаши хизмат қилади.
- Рақамли транкинг тизимларининг ихчам архитектураси туфайли ахборотларни юқори ҳимоялаш даражасини таъминловчи регионал ва миллий кўламлардаги тармоқларни яратиш ва уларда индивидуал, гуруҳли ва кенг қамровли чақирувларни узатиш имкониятига эга бўлади.
- ПМР тизимларининг ривожланиши алоқани сифати, тезкорлиги ва конфиденциаллигини яхшилашга ҳамда аналог тизимлардан рақамли тизимларга ўтказиш йўналтирилган.
- Мавжуд аналог ПМР тизимлари (SmartTrunkII, LTR, Multi-Net, Accessnet, Smartnet, EDACS, MPT-1327) тармоқларини қуришда етарли даражада ихчам эмас, маълумот узатишда имкониятлари чекланган, бир-бирлари билан мослашмайдиган, юқори конфиденциалликни ва санкциясиз уланишдан ишончли ҳимояни таъминлай олмаслик каби камчиликларга эга.
Ҳозирги кунда энг ривож топган рақамли ПМР тизимлари Европа алоқа соҳасида стандартлар бўйича ETSI институти ишлаб чиққан TETRA лойиҳаси хамда Американинг жамият хавфсизлиги ташкилотлари алоқа бошқарувчилари Ассоциациясининг АРСО-25 лойиҳаси ҳисобланади. Бундан ташқари, рақамли ПМР бозорида “корхонавий” стандартлар статусини олган Франция фирмасининг TETRAPOL тизими, Motorola (АҚШ) фирмасининг iDEN тизими, Ericsson (Швеция) фирмасининг EDACS тизими ва бошқалар ишлатилмоқда. - Ҳозирги кунда энг ривож топган рақамли ПМР тизимлари Европа алоқа соҳасида стандартлар бўйича ETSI институти ишлаб чиққан TETRA лойиҳаси хамда Американинг жамият хавфсизлиги ташкилотлари алоқа бошқарувчилари Ассоциациясининг АРСО-25 лойиҳаси ҳисобланади. Бундан ташқари, рақамли ПМР бозорида “корхонавий” стандартлар статусини олган Франция фирмасининг TETRAPOL тизими, Motorola (АҚШ) фирмасининг iDEN тизими, Ericsson (Швеция) фирмасининг EDACS тизими ва бошқалар ишлатилмоқда.
- АРСО-25 стандарти аналог ва рақамли тармоқларни ҳамда транкинг ва конвенционал тармоқларнинг ўзаро ишлаш имкониятини таъминлайди. Шунингдек, мавжуд бўлган аналог тармоқларидан рақамли тармоқларга равон ўтиш мақсадида стандарт икки босқичда амалиётга татбиқ этилмоқда.
- Профессионал мобил радиоалоқа тизимлар
Do'stlaringiz bilan baham: |