Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Молия тизими - молиявий муносабатлар ва турли даражада уларга хизмат қилувчи
молиявий муассасалардир. Давлат бюджети - давлат ҳаражатлари ва уларни молиявий
таъминлаш манбаларининг тартиблаштирилган режаси. Солиқлар - Жамиятда вужудга
келтирилган соф даромаднинг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шакли. Солиқ ставкаси
- солиқ суммасининг солиқ олинадиган суммага нисбатининг фоиздаги ифодаси. Лаффер
эгри чизиғи - давлат бюджети даромадлари ва солиқ ставкаси ўртасидаги боғлиқликнинг
тасвирланиши.
Ялпи миллий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш жараёнида пул
мустақил ҳаракат қилиб, турли хўжалик юритувчи бўғинлар, уй хўжаликлари ва давлатнинг
пул маблағлари фондини ташкил этади. Пул фондлари ҳосил бўлиш манбалари ва амал
қилиш тавсифи, мақсадлари ва фойдаланиш усулларига қараб молия ва кредит шакллари
тусини олади. Мавзуда молия тизими, унинг асосий бўғини бўлган давлат бюджети ва
бюджет маблағларининг шаклланишида солиқларнинг роли баён этилади.
1. Молиянинг моҳияти ва вазифалари. Молия тизими
Молия атамаси лотинча "financia" ва французча "financia" сўзларидан олиниб тўлов,
маъносини билдиради. Молия иқтисодий категория бўлиб, товар- пул муносабатларининг
маҳсулидир. Молия ўз моҳиятига кўра давлат ва корхоналар ихтиёридаги барча пул
маблағларининг ташкил топиш, тақсимоти ва улардан фойдаланиш хусусида вужудга
келадиган муносабатлар тизимидир. Молия муносабатлари пул муносабатларининг бир
бўлаги бўлиб, давлат бюджети, ҳар хил жамоатчилик фондлари, суғурта фондлари, давлат
валюта захиралари, фирмалар, ташкилотлар, тижорат бўғинларининг рул фондлари ва бошқа
махсус фондлар молия тизимининг асосий бўғини бўлиб, такрор ишлаб чиқариш
эҳтиёжларини қондириш мақсадида тақсимланади. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида
макроиқтисодиётдан тортиб, бутун макроиқтисодиётнинг турли поғоналарида пул
ресурслари ҳосил бўлади. Шу сабабли, уларнинг юзага келиши ва айниқса сарфлаш
жараёнининг тартибга солиш зарурияти вужудга келади . Бу вазифани молия тизими
бажаради. Демак, молия муносабатлари, аввало, пул шаклида ҳаракатланади. Айнан шу пул
муносабатлари молия амал қилишининг зарурий шартидир. Молия муносабатлари такрор
ишлаб чиқаришнинг тақсимот фазасида ижтимоий маҳсулот қийматини аввалдан
белгиланган мақсадлар учун тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида шаклланади. Пул
жамғармаларининг ҳаракати жараёнида давлат, фирмалар ва ташкилотлар, ҳудудлар ва
алоҳида тадбиркорлар ва жисмоний шахслар ўртасида вужудга келувчи жамики иқтисодий
муносабатлар молиявий муносабатларни вужудга келтиради. Молия давлатнинг хўжалик
фаолияти жараёнида таъсир кўрсатишнинг асосий дастаги бўлиб хизмат қилади, амалда


173
иқтисодиётни бошқаришнинг ҳамма томонларига воситачилик вазифасини бажаради.
Молиянинг моҳияти, ривожланиш қонуниятлари, вазифалари мавжуд ижтимоий-иқтисодий
тизим билан белгиланади. Молия тарихий тушунча бўлиб, давлатчилик пайдо бўлиши билан
вужудга келган. Молия пул тўлови шаклида амалга оширилиши билан бирга унинг пулдан
фарқли томонлари мавжуд. Пул, ўзининг асосий вазифасига кўра, умумий эквивалент бўлиб,
унинг ёрдамида товарлар қиймати ўлчанади ва айирбошланади. Молия эса давлат,
корхоналар ва аҳоли манфаатлари йўлида пул оқимларини тартибга солиш воситаси бўлиб
хизмат қилади. Молия ЯИМ ва миллий даромадни тақсимлаш, қайта тақсимлаш натижасида
пул даромадлари ва жамғармаларини шакллантириш орқали давлат ҳамда корхоналарнинг
пулга бўлган эҳтиёжларини қондириш жараёнларини ўз ичига олади. Шундай келиб чиқиб,
молияни пул маблағлари жамғармаларини ёки молиявий ресурсларни шакллантириш,
тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуаси деб таърифлаш
мумкин. Бундай муносабатлар ёки алоқалар молия тизими - яъни пул маблағлари
жамғармаларини яратиш ва фойдаланиш бўйича тартиб ва усуллар, шунингдек, турли
молиявий муносабат соҳалари тўплами орқали амалга оширилади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish