Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Хусусий ва ички инвестициялар
мос
равишда хусусий ва миллий компаниялар амалга оширадиган инвестицион сарфларни
билдиради.
Ялпи инвестициялар
ўз ичига жорий йилда ишлаб чиқариш жараёнида
истеъмол қилинган машина, ускуна ва қурилмаларнинг ўрнини қоплаш учун мўлжалланган
барча инвестицион товарлар ишлаб чиқаришни, ҳамда иқтисодиётда капитал қўйилмалар
ҳажмига ҳар қандай соф қўшимчаларни олади. Ялпи инвестициялар моҳиятига кўра
истеъмол қилинган асосий капитални қоплаш суммасини ва инвестицияларнинг ўсган
қисмидан иборат бўлади. Бошқа томондан
соф хусусий ички инвестициялар
тушунчаси
жорий йил давомида қўшилган инвестицион товарлар суммасини тавсифлаш учун
ишлатилади.
Давлат сарфлари - бу маҳсулотларни ва иқтисодий ресурсларни, хусусан ишчи
кучини сотиб олишга давлатнинг (бошқарувнинг қуйи ва маҳаллий органлари билан
бирга) қилган барча сарфларини ўз ичига олади.
Чет элликларнинг миллий иқтисодиёт товарларига сарфлари
худди мамлакат
ичидаги истеъмолчилик сарфлари каби миллий ишлаб чиқариш даражасига боғлиқ.. Шу
сабабли ЯИМни сарфлар бўйича ҳисоблашда товар ва хизматларга чет элликларнинг
сарфлари, яъни экспорт қиймати ҳам қўшилади. Бошқа томондан, истеъмол ва инвестицион
сарфлар ҳамда давлат маблағларининг бир қисми импорт қилинган, яъни чет элда ишлаб
чиқарилган товарларга сарфланади. Миллий ишлаб чиқариш умумий ҳажми асоссиз ошиб
кетмаслиги учун импорт ҳажми ЯИМ таркибидан чиқарилади.
Экспорт ва импорт
миқдорлари ўртасидаги фарқ товар ва хизматларнинг соф экспорти ёки оддий қилиб
соф экспорт дейилади.
Соф экспорт ижобий ва салбий бўлиши мумкин.
Агар экспорт
импортдан
ортиқ
бўлса ижобий, импорт экспортдан ортиқ бўлса салбий бўлади.
Учинчи усул - бу ЯИМни ҳисоблашга даромадлар бўйича ёндашув.


129
Мазкур йилда ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ҳажмидан олинган барча
даромадлар уй хўжаликлари ихтиёрига иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва фойда шаклида
келиб тушади. Шу сабабли бу усулда ЯИМ пировард маҳсулот ҳисобидан олинган ана шу
барча даромадларни қўшиб чиқиш орқали аниқланади.
ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблашда уй хўжаликлари, корхона ва давлат
муассасаларининг дастлабки, яъни тақсимланган даромадларини меҳнат ҳақи ва ялпи
фойдага (рента, ссуда фоизи ва тадбиркорлик фойдаси ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. ЯИМни
мазкур усул бўйича ҳисоблашда даромадларнинг барча суммасига истеъмол қилинган асосий
капитал қиймати (амортизация ажратмаси) ва бизнесга эгри солиқлар суммаси ҳам
қўшилади.
ЯИМни ҳисоблашда унинг таркибига кирган даромадлар ва даромад билан боғлиқ
бўлмаган сарфлар (амортизация ва эгри солиқлар) нинг алоҳида турларини тўлароқ қараб
чиқамиз.
Амортизация ажратмаси шу йил ишлаб чиқарилган маҳсулот (ЯИМ) қиймати
таркибига ишлаб чиқариш ҳаражатлари сифатида кириб, маҳсулот сотилиши натижасида пул
шаклида қайтиб келади ва амортизация фонли ҳисобида тўпланиб боради.
Эгри солиқлар корхоналар учун ишлаб чиқариш ҳаражатлари сифатида чиқади ва шу
сабабли маҳсулот нархига қўшилади. Бундай солиқлар ўз ичига акциз тўловлари, сотишдан
олинадиган солиқлар, мулк солиғи, лицензия ва божхона тўловларини олади.
Даромадларнинг энг муҳим тури-иш ҳақи тадбиркорлар ва давлат томонидан ишчи
кучини тақдим қилганларга тўланади. У иш ҳақига кўплаб қўшимчалар, ижтимоий суғурта
тўловлари ва нафақа таъминотининг ҳар ҳил хусусий фондлари, ишсизлик нафақалари ва
бошқа ҳар ҳил мукофот ҳамда имтиёзларларни ўз ичига олади. Иш ҳақига бу қўшимчалар
иш кучини ёллаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатининг бир қисми сифатида чиқади ва шу
сабабли корхонанинг иш ҳақи тўлашга умумий сарфларининг таркибий қисми сифатида
қаралади.
Рента тўловлари иқтисодиётни ресурслар (капитал, ер) билан таъминловчи уй
хўжаликларининг оладиган даромади ҳисобланиб, корхона ҳаражатлари таркибига киради.
Фоиз пул капитали эгаларига пул даромади тўловларидан иборат. Бунда давлат
томонидан амалга ошириладиган фоизли тўловлар, фоизли даромадлар таркибидан
чиқарилади.


130
Мулкдан олинадиган даромадлар икки турга бўлинади: бир қисми мулкга даромад ва
бошқа қисми эса корпорациялар фойдаси, дейилади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish