ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси “Инвестиция ва инновациялар” фанидан мустақил таълим топшириқлари
Топширди: Гаппарова Феруза Шарофовна.
Тошкент-2022
МАВЗУ
Инновaцион жараёнда
инвестицияларнинг ўрни
РЕЖА:
Фойдаланилган адабиётлар.
- I. ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛҚПАРВАР ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ
- II. МАМЛАКАТИМИЗДА АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВА ЗАРУР ШАРТИГА АЙЛАНТИРИШ
- III. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЮҚОРИ ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ
- IV. АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ, ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
- V. МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СОҲАНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ
- VI. МИЛЛИЙ МАНФААТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ҲОЛДА УМУМБАШАРИЙ МУАММОЛАРГА ЁНДАШИШ
- VII. МАМЛАКАТИМИЗ ХАВФСИЗЛИГИ ВА МУДОФАА САЛОҲИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ, ОЧИҚ, ПРАГМАТИК ВА ФАОЛ ТАШҚИ СИЁСАТ ОЛИБ БОРИШ
Инвестиция мoҳияти вa шaкллaри
«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «инвест» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида тарифланади. Инвестиция дейилганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир. Ўзбекистон Республикасида инвестиция хусусида қонуний ҳужжатлар 1991 йилдан бошлаб қабул қилинган бўлиб, улар ўтган вақт ичида анча такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция тўғрисида”ги қонунида кўрсатилишича, “инвестиция бу - иқтисодий самара (фойда, даромад) олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир”.
Бу иқтисодий тариф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитига мос келишини тўлалигича тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан, инвестициянинг ўзига ва инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган. Иккинчидан, инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестицияга бозор муносабатларидан келиб чиқиб берилган таърифнинг ўзидаёқ инвестиция жараённинг ҳажми, асосий босқичлари, яни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-харажатлар), самара (даромад, фойда) аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди шу каби ёндашув инвестиция фаолиятнинг бозор муносабатларига ўтиши учун замин яратади, бу эса, молиявий моддий ва ақлий бойликларни қайта тақсимлашнинг вертикал ва горизонтал усулларидан бир хилда фойдаланишни таъминлаб беради.
Инвестицияларнинг иқтисодий аҳамияти тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, бу ўринда “инвестиция” тушунчасининг молиявий, мулкий ва интеллектуал (ақлий) қиммати такрор ишлаб чиқаришнинг дастлабки ва асосий тушунчаси бўлиб майдонга чиқишини унутмаслик керак. Кўпгина иқтисодчи олимлар ва амалиётчиларнинг асарларида инвестиция ва у билан боғлиқ бўлган бошқа муаммолар тўғрисида фикрлар бор. Масалан, профессор Е. В. Михайлованинг фикрича, инвестиция бу субъект ихтиёридаги барча молиявий, моддий ва бошқа бойликларни келажакда иқтисодий самара олиш учун бирор объектга сарфлашдир. Бу ўринда инвестициянинг моҳияти билан мазмунини бозор иқтисодиётига мослаштириб очиб беришга ҳаракат қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |