№8 | 2022
12
Лекин ёппасига жамоалаштиришга раҳбарлик қилиш учун республика ва вилоят штаблари
тузилди. Ҳамма жойда оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари ҳаракатга
келтирилди. Жамоа хўжаликларига бирлаштириш учун деҳқон хўжаликларига бевосита
хужум қилиш амалий жихатдан бузғунчилик ҳаракатига айланиб кетди. Қаршилик
кўрсатганлар ижтимоий мансублигидан қатий назар “қулоқ қилинди”. Кўп ҳолларда
қишлокларнинг ахолисини бу ердан кўчириб юборамиз, озик-овкат таъминотидан, сувдан
махрум этамиз, деб қўркитиб колхозларга ёзилишига мажбур қилардилар.
Жамоалаштиришни сунъий тезлаштириш ва бу борада “социалистик мусобақа” нинг
ким ўзди “пойгасини” авж олдиришда ВКП(б) МКнинг 1930 йил 5 январдаги
“Жамоалаштириш суръати ва колхоз қурилишига давлат ёрдами бериш тадбирлари
тўғрисида” ги қарори ҳал қилувчи ўрин тутди. Мазкур қарорда собиқ СССР ҳудуди уч гуруҳга
бўлинди ва қайси ҳудуд қачон жамоалаштиришни тугаллаши режалаштирилди. Жумладан,
Ўзбекистон учинчи гуруҳга киритилди ва у жамоалаштиришни 1933 йил баҳорида тугаллаши
керак эди. Бироқ ВКП(б) МКнинг Сиёсий бюроси мамлакатда жамоалаштириш тажрибасини
ўрганиб чиқиб, амалий чоралар белгилади. Унда Ўзбекистон жамоалаштириш жуда секин
ривожланиб бораётган ҳудудлар қаторида экани танқид остига олинди. Ушбу важдан
фойдаланган Ўрта Осиё бюроси Ўзбекистонда жамоалаштириш ва бу билан боғлиқ қулоққа
тортиш кампаниясини авж олдириб юборди. Ўрта Осиё бюроси бу минтақадаги миллий
компартиялар устилан ҳукмронлик қилар, унинг айтгани-айтган, дегани-деган эди. Марказ
директиваси миллий компартиялар ва ҳукуматлар томонидан ҳаётга, амалиётга қанча тадбиқ
этилса, Ўрта Осиё бюросининг Марказ олдидаги бурчи, вазифаси бажарилганлиги шунча
намоён бўларди. Марказ кўрсатмасини бажариш ниқоби остида Ўрта Осиё бюроси
жамоалаштиришни бу минтақада бузишлар асосида олиб борди. Унинг раҳбари ва аъзолари
эса бу ишга миллий компартиялар раҳбарларини сафарбар қилдилар.
“Жамоалаштириш” ишлаб чиқаришга давлат монополияси ўрнатилишига олиб келди.
Кишиларнинг ишлаб чиқаришдаги меҳнатига бир хил хақ тўлаш, меҳнатдан моддий
манфаатдорликнинг мавжуд эмаслиги натижасида иш орқага кетди. Шунингдек, зўравонлик
билан ўтказилган сиёсат кўплаб ишбилармон, тадбиркор одамларнинг ишга, ерга бўлган
муносабатини совитди. Жамоалаштириш сиёсати оқибатида қишлоқ хўжалик махсулотлари
этиштириш хам кескин камайиб кетди, шунингдек махсулдорлик, самарадорлик тўхтаб қолди.
Энг муҳими жамоалаштириш оқибатида деҳқонларда меҳнатдан манфаатдорлик, хўжалик
юритишга бўлган иштиёқ сўнди. Қишлоқ хўжалигининг инқирозга юз тутиши 1933-1935
йилларда Ўзбекистонда ҳам қаҳатчилик, хатто айрим жойларда очарчиликнинг вужудга
келишига олиб келди. Республика партия органларига жойлардан нон танқислиги юзага
келганлигиҳақида юзлаб ташвишли хабарлар келган. Колхозларда ишчи кучи танқислиги
оқибатида ва бошқа маънавий сабаблар туфайли ҳосилдорлик йил сайин камайиб борган.
Бундай хўжаликларнинг тугатилиши деҳқонларда ишончсизлик ва хавотир уйғотди. Кўпгина
одамлар ўз хўжаликларини қаровсиз ташлаб қочдилар.
Айниқса, чорвачиликка ҳалокатли зарба берилди. Кўпчилик чорваларини сўйиб, сотиб
юборди. Молларнинг кўплаб сўйилиши жиддий муаммога айланди. Жамоалаштириш даврида
республикада чорвачилик бутун иттифоққа нисбатан кўп талофат кўрди. Жумладан, чорва
ҳайвонларини 1928 йилга таққослаганда қорамоллар 1718,6 минг бошдан 1937 йилга келиб
1003,9 минг бошга, қўйлар 6001,2 минг бошдан 2431,3 минг бошга, отлар 550,2 минг бошдан
358,7 минг бошга, туялар 140,6 минг бошдан 45,7 минг бошга қисқариб кетган.
“Жамоалаштириш” натижасида мажбуран ташкил килинган “колхоз-совхоз тузуми” ердан
фойдаланишнинг яроксиз шакли бўлиб чиқди ва охир-окибатда аграр ишлаб чикаришни
таназзулга олиб келиши мукаррар бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: