–
содда амалий вазиятларда комбинаторик масалаларини еча олади.
б) Когнитив компетенция (А1, А1+)
– атроф–борлиқдаги ҳодиса ва жараёнларни математик тилда ифодалай олади, таҳлил
қилади ва шарҳлай олади;
– ўрганилган математик тушунчалар, фактлар ва алгоритмларни ўқув ва амалий масала
ечишда қўллай олади;
– анализ, синтез, аналогия, умумлаштириш, дедукция ва индукция усуллари ёрдамида
стратегик, рефлексив ва эвристик тафаккур юрита олади.
90
Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
Битирувчиларнинг математика фанидан эгаллаган компетенциялари даражаларига
қўйиладиган талаблар таълим мазмунига мувофиқ ишлаб чиқилган, умумий ўрта таълим,
ўрта махсус, касб-ҳунар таълим бўйича узвий бўлиб, математик компетенцияларнинг де-
скрипторлари “can do” мазмунида тасвирланган. Халқаро стандартларга мослаштириш
мақсадида таълим мазмуни ва математик компетенция дескрипторлари Trends in international
mathematics and science study center (TIMSS)) баҳолаш стандартларига
1
ўзаро боғлиқ ҳолда
олинди ҳамда улар содда ва тушунарли шаклда берилди. Битирувчилар эгаллаган билим,
кўникма ва малака даражаларига қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб, дескрипторлар:
– ҳар бир даражани тўлиқ эгалланганликни таъминлаш учун таълимнинг барча
босқичларида ўқув дастурлари ва дарсликларни ишлаб чиқишда тузувчилар томонидан
инобатга олиниши,
– Ўзбекистон Республикасида узлуксиз мажбурий таълимнинг барча босқичлари бити-
рувчиларининг давлат аттестацияси учун баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда назарда
тутилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида матема-
тика фанини ўрганишнинг асосий вазифалари:
таълим-тарбия жараёнида таянч компетенцияларни математика фани мазмунига оид
умумий компетенциялар билан биргаликда шакллантириш;
фанлар интеграциясини инобатга олган ҳолда таълим мазмунини ҳаёт ва техника
тараққиёти билан боғлаш, онгли равишда касб танлашга йўналтириш орқали ўқувчиларда
мустақил ижодий фикрлаш компетенциясини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Бу масалаларни ҳал этиш илғор математик ғояларнинг мактаб математикаси мазмуни-
да ўз аксини топишига эътибор қилиш, математик фактологияни гуманитар соҳалар билан
бойитиш, математик маълумотларга кўп сонли мисоллар топиб, математиканинг абстракт-
лигининг теварак дунёда намоён бўлиши, инсонларнинг, айниқса ўқувчиларнинг амалий
фаолияти билан боғлаш, математикада ва унинг тарихида мавжуд, аммо, афсуски, ҳамма
вақт ҳам юзага чиқавермайдиган кўпгина гўзал, ёрқин, қизиқарли ҳодисаларни ўрганишни
таъминлайди.
Демак, касбий, хусусан, методик кўникмалар ва малакаларни шакллантиришда мате-
матика фанлари бўйича амалий машғулотлар ва унинг дидактик жиҳатдан тўғри ташкил
қилиниши мантиқан ва ижодий фикрлашга, ҳодиса ва факт ларни таҳлил қилишга ўргатади,
мустақил ишини йўлга қўйиб туришга ёрдам беради, ўқув фаолиятига самарадорлик, ўқишга
— шахсий мазмун, бутун ўқув-билиш фаолиятига — хайрихоҳ интеллектуал — эмоционал
характер беради.
Концепциямизнинг асосий йўналишларидан бири бошланғич мактаб «Математика»
фани мазмунига муқобил бўлган «Математикани ўқитиш методикаси» курсининг мазмуни-
ни аниқлаш; методик ва математик таълимларнинг бир-бири билан боғлиқлигини аниқлаш;
ўқувчиларни математикага ўргатишда бўлажак бошлан ғич синф ўқитувчилари томонидан
индивидуал ёндашувни амалга ошириш; бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари томо-
нидан математик илмий изланиш методларини эгаллаш; ўқувчиларга янги маълумотлар-
ни ўзлаштиришини таъминловчи математик материалларни танлашга бўлажак бошланғич
синф ўқитувчиларини ўргатиш; ўқувчининг ижодий шахсини ривожлантириш асоси бўлган
атроф-муҳит ҳақидаги яхлит тасаввурни шакллантирувчи малаканинг бўлажак бошланғич
синф ўқитувчилари томонидан ўзлаштирилиши масалаларини ўз ичига олади.
Хулоса қилиб айтганда, “Математикани ўргатиш методикаси” фани бўйича дастур янги-
ланди, унга мос республикамизда биринчи бор “Математика ўқитиш методикасидан лаба-
ратория машғулотлари” ўқув қўлланмаси яратилди. Унда таълим мазмунининг инсонпар-
варлашувини ўзгаришига монанд равишда ва ўқитиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиси
ижодий шахсининг ривожланишига қаратилган бошланғич таълим ва илғор ўқитиш ғоялари
билан суғорилган бўлимлар киритилган. Лабаратория-амалий йўл билан янги билимлар-
ни эгаллаш учун бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари топшириқлар бажарилишининг
муайян услубларини қўллаб, уларнинг мақсадга мувофиқ эканлигини, таъсирчанлигини,
кўргазмалилигини ва ишончлилигини англайди ва болалар билан иш олиб борганда улар
1
Timss 2015 Assessment Frameworks. International Association for the Evaluation of Educational Achievement
(IEA).
91
Do'stlaringiz bilan baham: |