Февраль 2021 7-қисм
Тошкент
муносабати билан Исмоилбек Ғаспирали, Абдулла Тўқайлардек йирик тараққийпарварлар
табрик номаларини йўлладилар, Мунаввар қори, Авлонийларнинг мақолалари бу газетани
халқ ўртасида янада машҳур бўлишига ёрдам берди. “Тараққий”нинг илк сонида муҳаррир
Исмоил Обидий ўзининг “Тошкент 14 июн” мақоласида Туркистон мусулмонларига муро-
жаат қилиб, барчани ўзаро низоларга чек қўйиб бирликка чақиради. Газетанинг шиори ҳам
мақсаддан келиб чиққан ҳолда “Нажот: маслакда сабот; тўғриликни ижобат” деб белгилан-
ди. Муаллиф миллатнинг ёруғ жаҳонда яшаб қолиш-қолмаслиги, унинг тараққиёти ёхуд
таназзули ёлғизгина мана шу тотувликка, миллатнинг илму маърифатига боғлиқ, дейди. Бу
мақола туркистонлик тараққийпарварлар томонидан жуда қизиғин қарши олинди. Айниқса,
мазкур соннинг 2-3 бетларида Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг “Бизнинг жаҳл, жаҳли
мураккаб” мақоласида бутун Туркистон халқларининг анъанавий турмуш тарзи таҳлил
этилган. Унда айрим иллатларнинг жамият тараққиёти учун ғов бўлаётганлиги, буларга
қарши курашга бутун миллатни жалб этади. Бу мақола ўз вақтида бутун Туркистон эли-
нинг илғор қисмини ларзага солди ва ҳали ҳамон Мунавварқори ғояларидан, унинг ақлий
даҳосидан намуна бўлиб севиб ўқилади.
Жадидчилик ҳаракатининг етакчи раҳнамоларидан бири Беҳбудий ўз даврининг буюк
донишмандидир. Беҳбудийнинг маориф масаласидан тортиб мустақиллик мавзусигача
бўлган барча асарлари – Туркистоннинг тақдирини белгилайдиган муҳим муаммоларга
бағишланган.
Беҳбудийнинг Туркистонда янги усулдаги мактабларни ташкил этишдаги ва жадидчилик
ғояларини матбуот орқали тарғиб қилишдаги ҳизматлари ғоят катта. Беҳбудий 1903-1904
йилларда ўзбек ва тожик тилларида “Қисқача умумий география” асарини, янги усулда-
ги мактаблар учун дарслик ва қўлланмаларни ёзди. “Беҳбудий”номли нашриётни ташкил
этиб, унда ўзбек тилида дарсликлар босиб чиқарди.Самарқандда маҳаллий аҳоли учун
қироатхона очишга бошчилик қилди. Бехбудий 1913 йилнинг апрелида “Самарқанд” газе-
тасини, ўша йилнинг август ойидан бошлаб эса “Ойна” газетасини чиқаришга киришди.
Жадидларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий фаолиятларини таҳлил қилиб ва
уларнинг аср бошидаги ғоявий қарашларидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкин-
ки, жадидлар халқни саводсизлик, қулликдан қутқаришга бел боғлаб, шу йўлда ёшлар
асосий куч эканлигини тушунган, уларнинг онг-савиясини ошириш учун ҳаракат қилган.
Ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва давлатда муносиб ўрин эгаллаш-
лари учун тегишли имкониятларни яратиш борасидаги уларнинг фикрлари бугунги янги
Ўзбекистонда намоён бўлмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Му-
рожаатномаси. Янги Ўзбекистон, 2020 йил 25январь.
2. Б.Қосимов. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. Тошкент “Маънави-
ят” 2002, 4-бет
3. Мустақиллик Изоҳли илмий-оммабоп луғат. Шарқ нашриёт-матбаа аксиядорлик
компанияси бош таҳририяти.Тошкент. 2009, 48 бет.
4. “Тараққий” №1.1906 йил 14 июн.
5. “Тараққий” №3.1906 йил22 июн.
17
Do'stlaringiz bilan baham: |