Август 2021 10-қисм
Тошкент
ФРЕЙМЛАР НАЗАРИЯСИДАН МАНТИҚДА ФОЙДАЛАНИШ ТАЖРИБАСИ.
Эшонқулов Ш.У.
Жиззах политехника институти катта ўқитувчиси
Аннотация:
Билим фреймлари – бу нутқ сўзлашда билимга айланган ахборот “парчалари”
. Улар сўзда мавжуд бўлган ахборотни умумлаштириш, кодлаш, кодини ечиш, тушунтириш,
талқин қилиш, мантиқий моделлаштириш юз бериши билан характерланади.
Калит сўзлар:
Мантик, нутқ, фикр, хотира, ахборот, ахборот тизимлари, ахборот
технологиялари, предмети, тузилиши, назарияси, амалиёти, техник, тарбиявий, маданий,
эстетик, услубий аъамияти.
Мантиқ тафаккурнинг тил шаклидаги тузилмаларини ўрганади. Маркс ва Энгельснинг
таъкидлашича, “тил фикрнинг бевосита воқе бўлишидир”. Руҳшунослар ҳам шу ҳақида
гапирадилар. С.Л. Рубинштейн тил воқелигини “онгнинг яшаш шакли” деб атайди. Таниқли
америкалик руҳшунос Ж. Брунер ўзининг “Психология познания” китобида тилни билиш
жараёнининг зарур шарти ва асоси деб ҳисоблайди. Психолингвистика билан шуғулланувчи
тадқиқотчилар, масалан, Д. Слобин, Ж. Грин, фикрлаш фаолиятида тилга ҳал қилувчи ўрин
ажратадилар.
Фикрлаш ва нутқ жараёнларида тилнинг аҳамияти, унинг ўрни жуда муҳим. Шунинг
учун тил ва нутқнинг ўзаро муносабатини кўриб чиқамиз.
Энг аввало, фалсафа ва психологиянинг тафаккур ва нутқ ажралмасми, деган эски масаласи
ҳозиргача якуний жавоб олгани йўқ. Америка бихевиористик психологиясининг (инг. be-
haviour – хулқ-атвор) асосчиси Ж. Уотсон фикрлаш жараёнлари шунчаки ҳиқилдоқнинг
ҳаракатланиш кўникмалари, деб тахмин қилганди. Бошқача айтганда, тафаккур, унинг
фикрига кўра, яширин нутқдан ўзга нарса эмас.
Буюк совет руҳшуноси Л.С. Виготский ўзининг “Мишление и речь” (Тафаккур ва нутқ)
(1934) деб номланган асарида филогенезда ҳам (организмнинг тарихий ривожланиши),
онтогенезда ҳам (организмнинг индивидуал ривожланиши) новербал (нутқий бўлмаган,
сўзсиз) тафаккур элементлари мавжудлигини исботлайди. Амалий вазифаларни ҳал
этишдаги “амалий тафаккур”, ҳиссий бақириқлардан иборат бўлган ноинтеллектуал нутқ
ва ҳ.к. бунга мисол бўлиши мумкин.
Бугунги кунда замонавий компютер технологиялари инсон хаётининг барча сохаларида,
шу жумладан таълим сохасида фаол равишда амалга оширилмоқда. [2]
В.И. Курбатовнинг таъкидлашича, нутқ соф жисмоний гапириш, талаффуз қилиш,
лаблар, тил ва ҳиқилдоқ ҳаракати жараёнидир.
Нутқ сўзлаш – шунчаки жисмоний ҳаракат эмас. Бу тилни ишлатиш. Соф талаффуздан
ташқари, нутқ ҳаракати мулоқот жараёнини, ахборот узатишни, натижа беришни,
тушунишни, қайтадан тиклашни (эшиттиришни) ўз ичига олади. Тил ўз-ўзидан белги-
ахборот тизими бўлиб, ундан фойдаланиш жараёнисиз ўликдир. Нутқ сўзлаш бу тизимдан
мулоқот жараёни учун фойдаланишдир. Нутқ сўзлашнинг вазифаси – ахборотни сўзда
ифодалаш. Нутқ сўзлашда ахборот (сўз маъноси ва мазмуни) тушуниладиган ва қайта
тиклаб такрорланадиган билимга айланади. Хуллас, нутқ жараёнида билим туғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |