ДЕМАК:Очилувчи стерженли соябон ТИФ ТН бўйича 6601910000 код билан классификацияланади.
Йиғилмаган товарларни йиғиш учун товарлар қуйидаги шартларни бажарганда ушбу қоида татбиқ этилади:
товарлар оддий усуллар билан ( винт, болт, гайкалар) билан йиғилиши керак,
Ёки оддий ишлар( пайвандлаш, елимлаш ва хоказо) усуллар билан йиғиш тушинилади.
- йиғилмаган велосипедлар.
- йиғилмаган чанг ютгичлар.
ОПИ- 2-Б ҚОИДА
(Аралашмалар ва бирикмалар)
2б-қоида - агар товарлар бир неча материаллардан (компонентлардан) ташкил топган бўлса.
Материал ёки моддага товарнинг номланиш позицияси бўйича берилган ҳар қандай тушунча шу материал ёки модданинг бошқа материал ёки моддалар билан ҳосил қилган аралашмаси ёки бирикмасига берилган тушунча деб қараш керак.
2 (б)– қоида қўлланилаётган ёки бошқа бирон-бир сабаб билан товарни икки ёки ундан ортиқ товар позициясига киритиш мумкин бўлса, таснифлаш қуйидагича амалга оширилиши керак.
а) умумий тавсифи берилган товар позицияларига қаралганда товарнинг кўпроқ ва аниқроқ тавсифи берилган товар позициясига афзаллик берилади. Бироқ икки ёки ундан ортиқ товар позициясининг ҳар бири аралашмалар ёки кўп компонентли буюмлар таркибига кирадиган материаллар ёки моддалар қисмига ёки чакана сотиш учун тўпламда тақдим этилган айрим товарларгагина тааллуқли бўлганида, мазкур товар позициялари, ҳатто улардан бири товарнинг анча тўлиқ ёки аниқ тавсифини берса-да, тенг даражада бундай товарларга ўзига хос товарлар деб қаралиши керак.
б) турли материаллардан таркиб топган аралашмалар, кўп компонентли ёки турли компонентлардан тайёрланган буюмлар ва чакана сотиш учун тўпламда тақдим этилган, 3(а) – қоидага мувофиқ таснифлаб бўлмайдиган товарлар, агар ушбу қоидани қўллаш мумкин, уларга асосий аломатларни берадиган материаллар ёки таркибий қисмлар бўйича таснифланади.
в) 3(а) ва 3(б)–қоидаларнинг талабларига мувофиқ таснифлаш мумкин бўлмаган товарлар кўриб чиқилаётган товар позицияларининг охиргисида (энг катта тартиб рақамига эга бўлганида) таснифланади.
Изоҳлар:
I. Мазкур қоида товарларни таснифлашнинг учта усулини кўзда тутади, уларни дастлаб қараганда 2(б) – қоидага мувофиқ, ёки ҳар қандай бошқа сабабга кўра, 2 ёки ундан ортиқ товар позицияларига киритиш мумкин. Ушбу ҳолатлар мазкур қоидада келтирилган тартибда қўлланилади.
II. Товар позицияларининг номлари ҳамда бўлимлар ва гуруҳларга изоҳ бошқача талқинни талаб этмаганда, мазкур қоида қўлланилиши мумкин. Масалан, 97-гуруҳга 4 (б) – изоҳ тавсифига кўра 9701 – 9705 ва 9706 товар позицияларидаги тавсифга мувофиқ келадиган товарлар олдинги товар позицияларидан бирида таснифланиши кераклигини талаб этади. Бундай товарлар мазкур қоидага мувофиқ эмас, балки 97-гуруҳга 4 (б) - изоҳга биноан синфланиши керак.
Демак, хулоса қилиб айтганда, 2-б қоидадан фойдаланишда жуда кўпҳолларда изоҳларга суянишимиз керак экан. Фикримизнинг далили сифатида қуйидаги таркибга эга бўлган металлар қотишмаси кимёвий бирикмани олайлик: 70% темир, 2% олтин, 3% кумуш ва 15 % мис 2б қоида бўйича ҳар хил моддалардан таркиб топган бирикмаларни синфлаш имкониятига эгамиз, таркибий қисмлардан бирини, албатта олтинни танлаймиз (экспертлар хулосаси ҳам шуни кўрсатади), чунки 2% олтин бошқа юқори фоизни ташкил этувчи моддалардан нархи бўйича устун туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |