1998 йил 29 августда Олий Мажлиснинг № 687-1 қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси ушбу Конвенцияга қўшилган) (2000 йилнинг 1 январдан Ўзбекистон Республикасида кучга кирган)
Муқаддима
1-модда. Умумий таъриф
2-модда. Қўшимчалар
3-модда. Келишувчи томонларнинг мажбуриятлари
4-модда. Уйғунлашган тизимнинг ривожланаётган мамлакатлар тарафидан қисман қўлланилиши
5- модда. Ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдам.
6- модда. Уйғунлашган тизим бўйича Қўмита
7- модда. Қўмита вазифалари
8- модда. Кенгаш роли
9- модда. Божхона бож ставкалари
10- модда. Томонларни келиштириш
11- модда. Келишувчи Томоннинг Конвенцияда қатнашиши хуқуқий асослари
12- модда. Конвенцияда Келишувчи Томон сифатида Қатнашиш
13- модда. Кучга кириш
14- модда. Тобе томонлар тарафидан Конвенция моддаларининг қўлланилиши
15- модда. Денонсация
16- модда. Ўзгартиришлар киритиш тартиби
17- модда. Уйғунлашган тизимга нисбатан Келишувчи томонларнинг хуқуқлари
18- модда. Қўшимчалар
19- модда. Бош Котиб томонидан хабар бериш
20- модда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида рўйхатдан ўтиш
Муқаддима Божхона ҳамкорлиги Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган Конвенциянинг келишувчи томонлари қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
- халқаро савдо-сотиқни ривожлантириш;
- статистик ҳисоботларни йиғиш, солиштириш ва таҳлил қилиш, айниқса халқаро савдо-сотиққа тегишлиларини;
- халқаро савдо-сотиқни олиб бориш жараёнида товарларни бир классификация тизимидан иккинчи классификация тизимига ўтказишдаги қайта таърифлаш, классификациялаш, кодлаштиришларни амалга оширишдаги ҳаражатларни камайтириш ва халқаро савдо-сотиқ хужжатларини стандартлаш ва статистик маълумотларни узатишга ёрдам бериш;
- халқаро савдо-сотиқдаги технологик силжишлар ва структуравий ўзгаришлар 1950 йил 15 декабрда Брюсселда тузилган, товарларни ва божхона тарифларини классификациялаш ҳақидаги Конвенцияга жиддий ўзгартиришлар киритишни талаб қилинишини инобатга олиш;
- божхона органлари талабларига жавоб берувчи деталлаштириш даражаси ва ҳукумат ва савдо-сотиққа масъул ташкилотлар томонидан статистикага қўйилётган талаблар юқоридаги Конвенцияга илова қилинган Номенклатурада кўзда тутилган меъёрлардан анча илгарилаб кетганини инобатга олиш;
- халқаро савдо музокараларини олиб боришда аниқ ва қиёсий маълумотларнинг аҳамиятини ҳисобга олиш;
- транспорт тарифлари ва турли траспорт воситалари ёрдамида юк ташиш статистикасини олиб боришда Уйғунлашган тизимни ишлатиш;
товарларнинг бошқа турда таърифлаш ва кодлаштириш тизимларида ҳам Уйғунлашган тизимни иложи борича кенг қўллаш;
- Уйғунлашган тизим ташқи савдо-сотиқ статистикаси билан ишлаб чиқариш статистикаси орасидаги ўзаро алоқаларни янада жипсроқ бўлишини таъминлаш;
-Уйғунлашган тизим ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро стандарт савдо-сотиқ классификацияси (ХССК) орасида узвий алоқалар сақланишини таъминлаш;
- халқаро савдо-сотиқ билан боғлиқ бўлган, турли соҳаларда ишлатилишга яроқли бўлган, юқорида келтирилган талабларни қондира оладиган ягона божхона-статистик номенклатурани қўллаш;
-Уйғунлашган тизимда халқаро савдо-сотиқ соҳасидаги ўзгаришлар ёки технологик силжишларни ҳисобга олишнинг аҳамияти катталигини назарда тутиш;
Божхона ҳамкорлиги Кенгаши томонидан тузилган Уйғунлашган тизим бўйича Қўмитанинг шу соҳадаги бажарган ишларини инобатга олиш;
юқоридаги Конвенция баъзи мақсадларга эришишда самарали қурол бўлгани учун, янги халқаро конвенцияни тузиш керакли натижаларга эришишдаги энг яхши восита бўлишини таъкидлаб уни амалга оширишнинг йўли бу- янги халқаро Конвенцияни қабул қилишдан иборат деб билиб, қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар: