Тошкент — «МЕҲнат» —1986



Download 2,23 Mb.
bet84/85
Sana13.07.2022
Hajmi2,23 Mb.
#790250
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
энтомология 11

ҲарораТ-нинг сама­рали йиғин-диси (с)

Олма шираси

7,0

114

Уй пашшаси

12,0

230

Омбор узунбурун қўн-

11,0

360

гизи







Карам куяси

9,8

380

Швед пашшаси

8,0

400

Кузги тунлам

10,0

1000

Сариқ суварак

6,5

1900

Жадвал маълумотларига кўра, тахминан ривожланиш давоматини доимий у ёки бу ҳароратда аниқлаш мумкин. Масалан, 21° С да омбор узунбурун қўнғизи тахминан 36 кун ривожланади. Ривожланаётган ҳаро-ратдан (2 Г С) пастки тараққиёт бўсаға ҳароратини — 11° С (1- жадвал) олиб ташлаб, чиңкан сонни ривожланиш кунлар миқдорига (36) кўпайтириб, ривожланиш доимий самарали ҳаро-рат йириндиси ёки иссиқлик констан­ти аниқланади (21—11) • 36 = 360; уй пашшаси эса 25,5 кун (21—12) •
25,5 = 230. Ривожланиш бўсағаси ва иссиқлик константи оркали у ёки бу турни турли хил географик нуқ-тада неча марта бўғин беришини ҳи-соблаб чиңиш мумкин. Бунинг учун шу географик зонани кўп йиллик ўртача ҳамма ойлар бўйича вегетация даврининг ҳарорат йиғиндисини олиб, ўрганиладиган тур учун самарали ҳароратни шу географик зона бўйича ҳисоблаб чиқиш керак. Самарали ҳа-рорат йиғиндиси ҳашарот турининг иссиклик константига бўлинади. Ми­сол: Тошкентда самарали ҳарорат йиғиндиси 2800°, карам куясининг иссиклик константи 380° (1-жадвал). Бундай ҳолда назарий жиҳатдан қара-ганда ҳашарот 7,4 бўғин бериши ке­рак. Ваҳоланки 8—10 марта бўғин беради. Ҳақиқатда эса ҳашарот дои­мий ҳароратда эмас, балки ўзгарув-чан ҳароратда ривожланади. Метео-рологик станцияларнинг кўрсатишича ўртача ҳарорат ҳашаротлар яшаган жойдаги ўртача ҳароратдан бирмунча фарқ қилади. Бундан ташқари, ҳаша-ротларнинг ривожланиши яна бошқа шароитга боғлиқ. Шунинг учун бу усулда бўғин сонларини ҳисоблашда ва фенологик календарь тузишда шу , эҳтимолларни назарда тутиш ке­рак.
Муҳитнинг намлиги. Муҳит намлиги турлича бўлиб, ҳаша-ротлар экологиясида ҳавонинг нисбий намлиги, яъни сув буғи билан тўйи-ниш проценти муҳим аҳамиятга эга. Намликнинг таъсири турлича бўлиб, ҳашарот танасидаги сув миқдорига боғлиқ. Муҳит намлиги ҳашаротнинг ҳаётчанлиги ва серпуштлигига таъсир
этади.
~Аирим тур ҳашаротларнинг ривож-ланишига намлик ҳароратга кара-ганда турлича таъсир этади. Масалан, бир тур ҳашарот намлңк таъсирида тез ривожланса, бошка турлари секин ривожланади. Карам куяси ва чигирт-касимонлар қурғоқчил даврда тез кў-паяди, ўсимлик битлари эса аксинча намлик мавсумда тезрок, кўпаяди.
Ҳашаротлар танасининг катта-ки-чиклиги, яъни буғланиш юзасининг катталиги, муҳит намлигидан эколо­гик фактор сифатида ҳашарот жуда ҳам тобедир. Айниқса очиқ ҳавода яшайдиган ҳашаротлар, чунки таш-қи муҳит намлиги турли даврларда турлича бўлади. Ҳашаротлар танаси­даги намликни бир^ меъёрда сақлаш махсус механизм талаб этади. Бу механизм ҳашаротларда м о р ф о-логик, физио логик ваэко-логик адаптациядир.
Морфологик адапта­ция — сув ўтказмайдиган тери крп-лағичи эпикутикуласи, мумли қоп-ламлари, кутикулаішнг қалинлаш-ганлиги, нафас тешикларининг тузи­лиши, ғумбакнинг тузилиши, пилла ҳосил ңилиши ва бошқалар.
Физиологик адапта­ция ҳашарот орқа ичагининг ҳазм бўлмаган овқат қолдиқларидаги сув-ларни сўриш, терининг намликни қа-бул қилиш қобилияти, организмга овңат билан намликни тушиш хусу-сиятлари киради.
Экологик адаптаци я— яшаш жойини ўзгартириш. Тупроқда1 яшайдиган ҳашаротлар тупроқнинг ташқи қатлами қуриганда, пастки нам­лик юқори бўлган жойга-кўчади. Ёки ҳашаротлар ғумбакка айланишдан ол­дин қулай жойга кўчадилар ва ҳо-казо.
Ҳар хил ҳашарот турларининг нор-мал ривожланиши учун оптимал миқ-дорда, турли хил миқдорда намлик: керак. Масалан, омбор узунбурун қўнғизининг нормал ривожланиши-учун 14—16% намлик талаб этилади, 11% намликда эса у ҳалок бўлади. Шунга асосан бу ҳашаротга қарши курашиш чораларидан бири донлар-ни қуруқ сақлашдир. Табиатда нам­ликнинг етишмаслиги, қурғоқчилик вақтларда ўсимликхўр ҳашаротлар но-буд бўлиши кузатилган. Бундан таш-қари, намлик ҳашаротга, яъни улар' ейдиган ўсимлик ҳолати ва замбуруғ ҳамда бактериал касалликларнинг

авЖ олиб кетиши оркали билвосита катта таъсир этади.
'Лекин бу кўрсаткичларнинг ҳам-маси- маълум даражада шартлидир, унки ҳақиқатда табиатда намликнинг ҳашаротга таъсири доимо бошқа эко­логик факторлар, биринчи навбатда, ҳарорат ва овқат билан чамбарчас боғлиқдир.
Муҳит ҳарорати ҳашаротга намлик­нинг таъсир этиш даражасини ўзгар-тиради. Шунинг учун кўпчилик автор-лар ҳарорат билан намликни ҳаша-ротнинг ўсиш тезлигига, серпуштли-гига таъсирини биргаликда ўрганиш-ни тавсия этадилар.
Ҳашаротларнингҳаммаҳаётий кўр-саткичлари — ривожланиш давома-ти, серпуштлиги, ўлими бевосита му-ҳитга боғлиқ. Масалан, кузги тун-ламнинг серпуштлиги (И.В. Кожан-чиков маълумоти бўйича) ҳарорат 20° С да намлик 55% — 1081; 85% — 1891; 91% — 1863. Ҳарорат 30° С кў-тарилганда шу намликларда серпушт-лик 294 , 747, 185 та бўлган, яъни ҳа-рорат 20° С намлик 85%, серпушт-лик ортган (1891), ҳарорат 30° С кў-тарилганда шу намликда серпуштлик 747 га камайган.
Табиий шароитда ҳашаротларга ҳа-рорат билан намликнинг биргаликда таъсирини баҳолашда к л и м о г-р а м м а усулидан фойдалани-лади.
Климограмма ҳарорат ва йиллик ўртача ёғиннинг ойлик кўрсат-кичлари асосида тузилади: ординат ўқига ҳарорат, абсцисса ўқига ёғин миңдори (мм) жойлаштирилади. Ке-сишган нуқталар навбатма-навбатг ойма-ой кўшиб борилади, натижада нотўғри кўпбурчак ҳосил бўлади, бу кўпбурчак климограммани ифодалай--ди (34- расм). Климограмманинг юқо-рига чўзилганлиги ёзнинг иссиқ ва< қуруқ келганлигини, пастга чўзил-ганлиги қишнинг жуда совуқ келган­лигини, ўнгга чўзилганлиги шу ой-ларда намлик юқори бўлганини кўр-сатади.
Ҳашарот тури жуда ҳам кўпайиб-кетган йилда тузилган климограмма билан камайиб кетган йилдаги тузил­ган климограммани солиштириш ср-қали конкрет ҳарорат ва ёғин миқдо-рининг аҳамиятини аниқлашда, шу тур учун қулайхамда ноқулай яшаш: шароит яратишда^а^амиятга эга.
Ҳарорат ва ёғиннинг ҳашаротлар-га таъсирини аниқлашда Б. Уваров томонидан таклиф-этилган б и о к л и-мограмма воситаси билан гра­фик усулда ифодалаш қулай п




Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish