Toshkent – 2021 O'zbekiston respublikasi


-боб. Виртуал касса учун қўйиладиган техник талаблар



Download 12,74 Mb.
bet29/50
Sana23.06.2022
Hajmi12,74 Mb.
#696518
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
Tangirova Shodiya kassa aparat

3-боб. Виртуал касса учун қўйиладиган техник талаблар
6. Виртуал кассаларга қўйиладиган техник талаблар қуйидагилардан иборат:
дастурий маҳсулот версия рақами, серия ёки лицензия рақамига эга бўлиши;
фискал модулсиз виртуал касса дастурий маҳсулотидан фойдаланиш имкони чекланганлиги;
виртуал кассадан рухсат этилмаган ҳолларда фойдаланишга ҳаракат қилинганда ёки маълумотлар базасига ташқи дастурлар орқали ўзгартириш киритилганда автоматик тарзда блоклаш тизимига ўтиш;
фискал модул носоз ҳолатга келганда ёки унинг хотираси тўлганда автоматик блоклаш тизимига ўтиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
штрих код ўқиш қурилмасини қўллаб-қувватлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни рақамли идентификациялаш воситасининг маркировкалаш кодлари тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши мақсадида, ISO/IEC 15415 «Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар» (ISO/IEC 15415:2011 «Information technology — Automatic identification and data capture techniques — Bar code print quality test specification — Two-dimensional symbols») стандартига мувофиқ махсус ускуналар, яъни маълумотларнинг йиғиш терминаллари, лазер сканерлари ёки бошқа штрих код ўқиш қурилмасига эга бўлиши;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон)
6 та белгидан кам бўлмаган дастурий паролга ёки бундан юқори даражадаги ҳимоя тизимига эга бўлиш;
сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг мавжудлиги;
дастурий маҳсулотнинг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи хужжатнинг мавжудлиги (агар у хорижий мамлакатдан олинган бўлса унинг манбаи кўрсатилади);
фойдаланиш бўйича қўлланмага (давлат тилида ва бошқа тилларда) эга бўлиши;
чоп этилган чеклардаги сонлар, ҳарфлар ва рамзлар аниқ кўринишда бўлиши ва бир хил маънода ўқилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш жараёнида вақт ва санани интернет орқали UTC+05:00 вақт зонасига автоматик мослаштиришни таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги;
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
фискал маълумотларни бевосита фискал модул орқали тўғридан-тўғри фақат операторга узатилишини таъминланиши;
битта фискал модулдан бир вақтда фақат битта виртуал касса учун фойдаланиши таъминланиши;
чекда акс этадиган маълумотлар устун равишда давлат тилида бўлиши таъминланиши;
Виртуал касса фискал маълумотлар алмашишда қўйиладиган талабларга зиён етказмайдиган бошқа қулайликларга эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Виртуал кассага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт.
Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишни электрон тижорат орқали амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фискал маълумотларни операторга узатишни Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулоти орқали амалга ошириши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон)
7. Техник талаблар барча турдаги виртуал кассалар учун татбиқ этилади.
8. Виртуал кассадан қуйидаги ҳолларда фойдаланишга рухсат этилмайди:
унинг версияси (модели) Давлат реестрига киритилмаган бўлса;
чекда мажбурий талаблардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлмаса;
ТХКМ билан кафолатли ва узлуксиз хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаган бўлса;
тадбиркорлик субъектининг маълумотлари ўзгарганда.

Download 12,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish