Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


-мавзу. Аграр муносабатлар ва агробизнес



Download 3,03 Mb.
bet58/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

8-мавзу. Аграр муносабатлар ва агробизнес
Режа
1. Аграр муносабатлар ва уларнинг бозор тизимидаги хусусиятлари.
2. Ер рентаси ва унинг турлари.
3. Агросаноат интеграцияси.



      1. Аграр муносабатлар ва агробизнес

Бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалигида ҳам такрор ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида муайян иқтисодий алоқа ва муносабатлар содир бўлади. Бу муносабатлар аграр муносабатларни ташкил қилади.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ, шунинг учун ҳам ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳамда ер рентасининг ҳосил бўлиши, тақсимланиши билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.
Ер рентаси орқали ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи рўёбга чиқарилади. Ўзбекистонда «ер – давлат мулки – умуммиллий бойлик...» бўлганлиги сабабли ерга бўлган мулкчилик, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш масалалари алоҳида ажратиб таҳлил қилиниши лозим.
Ерга эгалик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг маълум ер участкасига тарихан таркиб топган асослардаги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги эгалик ҳуқуқини тан олишини билдиради. Ерга эгалик деганда аввало ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи кўзда тутилади. Ерга эгаликни ери бўлган мулкдор амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг ер кодексида таъкидланганидек: «Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш учун берилиши мумкин»1.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи – бу ўрнатилган урф-одатлар ёки қонуний тартибда ундан фойдаланишни билдиради. Ердан фойдаланувчи ер эгаси бўлиши шарт эмас. Реал хўжалик ҳаётида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишни кўпинча ҳар хил жисмоний ва ҳуқуқий шахслар бажарадилар.
Аграр муносабатларнинг асосини рента муносабатлари ташкил қилади.
Рента назарияси ҳозиргача тўлиқ ёритиб берилмаган назариялардан ҳисобланади. Иқтисодчилар ўртасида унинг моҳиятини тушунтириш бўйича турлича ёндошув ва қарашлар мавжуд. Шу сабабга кўра рентани миқдорий аниқлаш ва унинг моҳиятини тушунтириш бўйича асосий ва кўпинча бир – бирига қарама-қарши бўлган назарияларга эътиборни қаратамиз.
Қиймат назарияси тарафдорлари рентанинг вужудга келишини қиймат қонуни доирасида тушунтиради.
Ғарб иқтисодчиларининг ҳозирги замон рента назариясида рентанинг вужудга келишини иқтисодий ресурс ҳисобланган ерга бўлган талаб ва таклифнинг ҳаракати ҳамда мувозанатли нархнинг ҳосил бўлиши орқали тушунтиради. Бунда рентанинг манбаи тўғрисидаги қарашлар ҳам фарқланади. Биринчи ёндашувга кўра – у ишчи меҳнати билан яратилади. Бошқасида рента ер маҳсули деб ҳисобланади. Рента вужудга келишининг манбаи ҳоҳ ишчи меҳнати, ҳоҳ ер бўлмасин, охир оқибатда ҳар икки ҳолда қийматнинг меҳнат назариясидан тўлиқ ажралиш бўлмайди. Ҳар икки ҳолда ҳам рентани тушунтириш учун қўшимча миқдор тушунчасидан фойдаланилади. Шу сабабли бу муаммо бўйича ҳар икки қарашни батафсил кўриб чиқамиз.
Ғарб иқтисодчилари рентанинг вужудга келишини тушунтиришда ер ва бошқа табиий ресурслар миқдорининг доимийлиги (қайд қилинганлиги) ҳамда рентанинг даромаднинг бошқа турлари (иш ҳақи, фойда ва фоиз)дан фарқланишига эътиборларини қаратади. Бу фарқланишни миқдори чекланган ерга бўлган талаб ва таклиф нисбатидан фойдаланиб изоҳлайди ва тегишли хулосалар чиқаради. Таҳлилни соддалаштириш мақсадида, биринчидан, барча ерлар бир хил сифатга эга, яъни унумдорлиги жиҳатидан бир хил деб фараз қилинган. Иккинчидан, барча ерлар бир хил маҳсулот, (масалан, дон) етиштиришда фойдаланилади ва ниҳоят учинчидан ер рақобатли бозорда ижарага олинади деб ҳисоблайди. Ерга бўлган талаб ва таклиф таъсирида рентанинг вужудга келишини тушунтиришда график таҳлилдан фойдаланади. Бу 15-графикда кўрсатилган. Графикдаги S чизиқ фойдаланиладиган ер таклифини, Д эгри чизиқ эса шу ерга бўлган талабни кўрсатади.





15-чизма. Ер рентасининг аниқланиши.

Ер таклифининг доимий характери шуни билдирадики, талаб ер рентасини белгиловчи ягона омил бўлиб чиқади, таклиф пассив рол ўйнайди. Ерга бўлган талабни ўз навбатида иккита асосий омил белгилаб беради.. Булар шу ерда етиштирилган маҳсулот нархи ва ернинг унумдорлиги. Агар ерга бўлган талаб Д2 дан Д1 га ортса ёки Д2 дан Д3 га пасайса, ер рентаси R2 дан R1 га ёки R3 га ўзгариши зарур, ерга талаб миқдорининг ўзгариши мавжуд ер миқдорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Агар ерга талаб фақат Д4 га тенг бўлса, ер рентаси нолга тенг бўлади, яъни ер «текин товар» ҳисобланади.


Турли ер участкалари ўзларининг унумдорлиги бўйича кескин фарқ-ланиши сабабли бу ерларда рентанинг вужудга келишида ҳам фарқ бўлишига олиб келади. Ернинг унумдорлигидаги фарқлар ёмғир ва ҳарорат (температура) каби табиий иқлим омиллар туфайли ҳам рўй беради. Ер унумдорлигидаги бу фарқлар, унга бўлган талабда ўз аксини топади. Нархнинг рақобатли бозор шароитида ташкил топиши жуда унумдор ерларга юқори рентанинг, паст унумдор ерларга бир мунча камроқ рентанинг ўрнатилишига олиб келади. Ернинг ўрнашган ўрни (бозорларга, темир йўлларга, сув манбаларига ва шу кабиларга) ҳам ер рентасидаги фарқларни тушунтиришда муҳим омил ҳисобланади. Бошқа шароитлар бир хил бўлганда ижарачи меҳнат ва моддий ресурсларга нисбатан қулай жойлашган ер бирлиги учун, бозордан узоқ жойлашган ерларга қараганда кўпроқ ижара ҳақи тўлайди.
Шундай қилиб ерга бўлган талаб ва рента миқдорига таъсир қилувчи омиллар қуйдагилар:

  • Ерларнинг унумдорлиги. Бир турдаги экинлар экилганда унумдорлиги юқори бўлган ерларга талаб катта бўлади ва бу рентанинг ҳам юқори бўлишига олиб келади.

  • Фойдаланишда бўлган ерларда етиштириладиган қишлоқ хўжалик махсулотларининг бозор нархи қайси маҳсулотнинг бозор нархи юқори бўлса, шу экин экиладиган ерларда рента ҳам юқори бўлади.

  • Биргаликда фойдаланиладиган бошқа ресурсларнинг нархлари ва унумдорлиги. Масалан, қишлоқ, хўжалик машина ва ускуна-ларининг нархи ҳамда унумдорлиги рента миқдорига таъсир кўрсатади.

  • Ер майдонларининг шаҳар марказлари, бозорлар, йўллар ва сув манбаларига жойлашишининг узоқ-яқинлиги.

  • Ерлардан саноат усулида, қурилиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги.

  • Ерларда экин турларини жойлаштириш имкониятлари даражаси.

Сифати (унумдорлиги) бир хил бўлмаган ерларда вужудга келадиган рента миқдоридаги фарқларни юқоридаги графикда, фақат бир мунча бошқа нуқтаи назаридан осон кузатиш мумкин. Бунда ҳар хил унумдорликка эга бўлган ер участкасида олдингидек фақат битта қишлоқ хўжалик маҳсулоти, айталик дон етиштирилади, ҳар бир ер участкасининг ҳажми доимий ва SS га тенг деб фараз қилинади. Капитал, меҳнат ва ўзаро боғлиқ бошқа ресурслар миқдорини барча участкаларга бир хил сарфлаганда уларнинг унумдорлиги ёки янада аниқроқ, пулда ифодаланган кейинги унумдорлиги ҳар бир участка учун Д1, Д2, Д3, Д4 талаб эгри чизиғининг ҳолатидан кўринади. 1-, 2-, 3- ер участкаларига мос келувчи иқтисодий рента R1, R2 ва R3 бўлади, бунда ренталардаги фарқ учта ер участкасининг сифати, (унумдорлиги) бир хил эмаслиги кўрсатади, 4-ер участкасининг унумдорлиги шунчалик пастки, ижарачилар учун уни тўлиқ қишлоқ хўжалик оборотига киритиш фойдасиз. Рентанинг вужудга келишини таҳлил қилишда ердан фойдаланишнинг муқобил вариантлари мавжуд бўлишини ҳам ҳисобга олиш лозим. Маълум ер участкасидан нафақат дон, балки бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, мол боқиш, уй ёки бошқа объектлар қуриш учун фойдаланиш мумкин. Ердан фойдаланишнинг бу муқобил вариантлари ҳам рента миқдорида фарқлар бўлишига олиб келади.




  1. Download 3,03 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish