Маньбалардан маълумки, барча саноати ривожланган мамлакатларда энг кўп тарқалганлари бетон, темирбетон ва ғишт конструкцияларидир.
тош ва ғишт конструкциялар- энг қадимги, чунки тузилиши оддий, содда асбоб- ускуналар билан бажарилади, асрлар давомида тош асосий қурилиш материали бўлган. Тош даврида жуда кўп иншоотлар қайта ишланмаган тошдан қурилган. Кейинроқ тош конструкциялари учун табиий тошлар, хом-ғишт , пишиқ ғиштдан тайёрланган. Кўп йиллар ғишт деворлар учун асосий материал хисобланган.(САМАРҚАНД, БУХОРО).
Тош-ғишт конструкциялари жойлардаги мавжуд махаллий материалдан тикланади ва тайёрлаш осон, узоққа бардошли ва ўтгабардошли. Аммо уни тиклаш учун кўп мехнат талаб қилинади.
Тикланиш вақтини камайтириш учун йирик ғишт блоклардан ва заводларда титратиб тайёрланадиган ғиштли панеллардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |