Нуқтанинг абсолют ва нисбий баландликларини аниқлаш
Абсолют баландлиги аниқланадиган нуқта типографик карта горизонталида берилган бўлса нуқтанинг абсолют баландлиги шу горизонтал қийматига тенг бўлади. Агар нуқта иккита горизонтал орасида жойлашган бўлса (3.17-шаклда А нуқта) нуқта баландлиги график усулда топилади.
Бунинг учун А нуқтадан икки қўшни горизонталларга перпендикуляр чизиқлар Aa=l1 ва Ab = l2 ўтказилади (А нуқта орқали икки қўшни горизонтал энг қисқа чизиқ билан бирлаштирилади, яъни унинг узунлиги l=l1+l2), А нуқтанинг баландлиги қуйидаги формулага мувофиқ топилади:
ёки
.
Масалан, бўлса, у ҳолда
ёки
Kатта аниқлик талаб этилмайдиган холларда нуқтанинг баландлиги кўз билан чамалаб аниқланиши мумкин. Агар баландлиги аниқланаётган нуқта бир номли горизонталлар орасида ётган бўлса, унинг баландлиги жой релъефини икки томонга пасайишида горизонтал баландлигига 0, 5h ни қўшиш, икки томонга кўтарилишида ётган бўлса, горизонтал баландлигидан 0, 5h ни айириш орқали тақрибий топилади. 3.17- шаклда К нуқта баландлиги
.
Картада нуқталарнинг абсолют баландликлари маълум бўлса, у холда абсолют баландликлар фарқи нуқталар нисбий баландлигини беради. Бизнинг мисоллардан
демак
К нуқта А нуқтадан 4,14 метр пастда жойлашган.
А ва К нуқталарни бирлаштирувчи чизиқ нишаблиги
бу ерда нишаблиги аниқланаётган АК чизиқнинг горизонтал проекцияси, у картада ўлчангандан сўнг карта масштаби бўйича хисоблаб чиқарилади. Масалан, карта масштаби 1:5000 картада чизиқ узунлиги 8,5 мм бўлса, у ҳолда бу чизиқни жойдаги горизонтал проекцияси
Қиялик бурчаги
Берилган нишабликдан (қиялик бурчагидан) катта бўлмаган синиқ ёки тўғри чизиқ билан топорафик картадаги (пландаги) икки нуқтани бирлаштириш. Бундай масала чизиқли иншоотларни лойиҳалашда ечилади. Бунинг учун лойиҳавий нишаблик ёки лойиҳавий қиялик бурчаги берилади, ўз навбатида бизга берилган картанинг масштаби ва горизонталлар кесим баландлиги h маълум бўлади.
( ) ни таъминлайдиган икки қўшни горизонтални бирлаштирувчи чизиқнинг узунлиги (сантиметр ўлчамида) қуйидаги формула билан ҳисоблаб топилади:
ёки
Циркульни d катталикка очиб, бошланғич нуқтадан қўшни горизонтал билан кесишгунча ёй чизилади, ёй кесган нуқтага циркуль ўтказилиб, кейинги горизонтал билан кесишадиган ёй чизилади ва х. к. Шу тариқа белгиланган нуқтага борилади. Ёй чизишда циркуль қўшни горизантални кесмаса (яъни горизонталлар орасидаги қўйилиш d дан катта бўлса) нуқта билан қўшни горизонтал бизга қулай бўлган холда бирлаштирилади. 3.17- шаклда А ва В нуқталарни берилган нишабликда бирлаштириш кўрсатилган: А1234В синиқ чизиқ биринчи вариантда, A111213141B1 синиқ чизиқ иккинчи вариантда бирлаштириш. Вариантлар лойиҳалаш жараёнида таққосланиб, улардан энг самаралиги танлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |