Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Хусусий мулк – айрим соҳибкорларга қарашли бўлиб, ёлланма



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Хусусий мулк – айрим соҳибкорларга қарашли бўлиб, ёлланма 
меҳнатга асосланган ҳолда фойдаланадиган мулкдир. 
Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисидаги қонунида (7-
модда), хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан 
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир деб кўрсатилган. 
Шу билан бирга хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати 
чекланмаслиги таъкидланади. 
Хусусий мулк ҳам, бошқа ҳар қандай мулк шакллари каби, ўзининг 
ижобий ва салбий томонларига эга. У, сўзсиз, ташаббускорлик ва 
тадбиркорликни, 
меҳнатга 
масъулиятлилик 
муносабатларини 
рағбатлантиради. Шу билан бирга, товар ишлаб чиқариш шароитида у 
хуфёна даромад орттиришга интилиш ҳиссини туғдиради. Мулкчиликнинг бу 
шаклини тан олиш иқтисодиётда уни қўллаш фойдали бўлган бўғинларни 
аниқлаш, уни тартибга солишнинг молиявий ва ҳуқуқий механизмларини 
шакллантиришни тақозо қилади. Лекин хусусий мулкчиликни бундай тан 
олиш уни мутлақлаштириш билан умуман боғлиқ эмас. Бу мулк сотиб 
олинган ишлаб чиқариш воситалари асосида мустақил хўжалик юритиш ёки 
давлат корхоналари, кооператив фирмалар, магазин, ошхона ва шу кабиларни 
сотиб олиш орқали вужудга келиши мумкин. 
Турли шаклдаги мулкларнинг бирикиб кетиши натижасида аралаш мулк 
пайдо бўлади. Бу мулк алоҳида олинган объектнинг турли мулкдорлар 
иштирокида ўзлаштирилишини билдиради. 
Ўзбекистонда мулкчиликнинг турли-туман шакллари ривожланиб 
бормоқда. Жумладан, бу жараённи 2009 йилнинг 1 январь ҳолатига 
мамлакатимизда рўйхатга олинган корхоналарнинг мулкчилик шакллари 
бўйича таркиби орқали ҳам кузатиш мумкин (3.1-диаграмма).


155 
3.1-диаграмма. Ўзбекистонда корхоналарнинг 
мулкчилик шакллари бўйича таркиби
7,0
20,8
0,9
14,8
56,1
0,4
Давлат мулки
Хусусий корхоналар
Фермер ва деҳқон хўжаликлари
Акционерлик жамиятлари
Хорижий инвестицияли корхоналар
Бошқалар
Диаграммадан кўринадики, мамлакатимизда рўйхатга олинган жами 
корхоналарнинг 7,0 фоизини давлат мулкидаги корхоналар, 93,0 фоизини 
мулкчиликнинг нодавлат шаклидаги корхоналар, шундан, 56,1 фоизи – 
фермер ва деҳқон хўжаликлари, 20,8 фоизи – хусусий корхоналар, 0,9 фоизи 
– хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, 0,4 фоизи – акциядорлик 
жамиятлари ташкил этган.
Шунингдек, мамлакат ялпи ички маҳсулоти таркибида нодавлат 
секторининг улуши ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда (3.2-диаграмма).

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish