Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


 Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўсиб борувчи



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet423/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

 
1. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўсиб борувчи 
солиқлар прогрессив солиқлар дейилади. 
2. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси пасайиб борувчи 
солиқлар регрессив солиқлар дейилади. 
3. Даромад ҳажми ўсиб бориши билан ўртача ставкаси ўзгаришсиз 
қолувчи солиқлар пропорционал солиқлар дейилади. 


448 
Солиқлар амал қилиш доираси (марказий ва маҳаллий солиқлар), 
маҳсулот таннархига қўшилиш усули (тўғри ва эгри солиқлар) ва иқтисодий 
мазмунига қараб ҳам туркумланади.
Солиқларни 
пасайтириш 
иқтисодий 
юксалиш 
ва 
давлат 
даромадларининг ўсишига олиб келишини биринчи бўлиб америкалик 
иқтисодчи А.Лаффер асослади. А.Лаффернинг мулоҳазаларига кўра, 
корпорациялар даромадига солиқлар ставкасини ҳаддан ташқари ошириш 
уларнинг капитал қўйилмаларига бўлган рағбатини сусайтиради, фан-
техника тараққиётини тўхтатади, иқтисодий ўсишни секинлаштиради ва 
булар охири оқибатда, давлат бюджети тушумларига салбий таъсир 
кўрсатади. 
Давлат бюджетининг даромадлари ва солиқ ставкаси ўсиши ўртасидаги 
боғлиқликнинг графикда тасвирланиши 
«Лаффер эгри чизиғи»
номини 
олди (21.2-чизма). График тик ўқида солиқ ставкаси (R), ётиқ ўқида – давлат 
бюджетига тушумлар (V) акс этган. Солиқ ставкасининг оптимал миқдори 
(R
1
) давлат бюджетига энг юқори тушум (V
1
) ни таъминлайди. Солиқлар 
янада оширилганда ишлашга ва тадбиркорликка қизиқиш сусаяди, 100 
фоизли солиқ олишда давлат даромади нолга тенг бўлади, чунки ҳеч ким 
текинга ишлашни хоҳламайди. Бошқача айтганда, узоқ муддатли истиқболда 
ҳаддан ташқари юқори ўрнатилаган солиқларни пасайтириш жамғармалар, 
инвестициялар, бандликнинг ортиши орқали солиқ ундириладиган ялпи 
даромад ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Натижада солиқ тушумлари 
суммаси кўпаяди, давлат даромадлари ҳажми ўсади, тақчиллик камаяди ва 
инфляциянинг сусайиши рўй беради. Лекин ўз-ўзидан тушунарлики, Лаффер 
самараси фақат эркин бозор механизми меъёрида амал қилган ҳолдагина 
намоён бўлади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   419   420   421   422   423   424   425   426   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish