Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet389/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Асосий таянч тушунчалар: 
 
Иқтисодий инқироз – ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тушиб кетиши. 
Иқтисодий цикл – ишлаб чиқаришнинг бир иқтисодий инқироздан 
иккинчиси бошлангунга қадар такрорланиб турадиган тўлқинсимон ҳаракати. 
Турғунлик (депрессия) – ишлаб чиқаришнинг бир жойда депсиниб 
туришини англатувчи ҳамда иқтисодий фаоллик жонланиши учун шарт-
шароитларнинг вужудга келишига имкон яратилувчи иқтисодий цикл фазаси. 
Жонланиш – иқтисодий циклнинг ишлаб чиқаришнинг барқарор 
кенгайиб боришига ўтишини тавсифловчи фазаси. 
Юксалиш – иқтисодий циклнинг иқтисодиётда тўлиқ бандликка 
эришилиши, ишлаб чиқаришнинг инқироздан олдинги даражадан ҳам ортиб 
кетиши ва тўловга лаёқатли талабнинг кенгайиб боришини тавсифловчи 
фазаси. 
Таркибий инқирозлар – иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва соҳалари 
ривожланиши ўртасидаги чуқур номутаносибликларни ифодаловчи 
иқтисодий ҳолат. 
Аграр инқирозлар – қишлоқ хўжалигида рўй берадиган иқтисодий 
инқирозлар бўлиб, циклли тавсифга эга бўлмайди ва саноат циклларига 
қараганда анча узоқ давр давом этади. 
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар: 
1. 
Макроиқтисодий барқарорлик нима? Унга эришиш йўллари қандай?
2. 
Иқтисодий инқирозлар моҳияти нимада ифодаланади? 
3. 
Иқтисодий цикл бўйича қандай назариялар мавжуд? Экстернал ва 
интернал назарияларнинг фарқи нимада? 
4. 
Иқтисодий циклнинг таърифини беринг ва унинг ҳар бир фазасининг 
ўзига хос белгиларини кўрсатинг. 
5. 
Иқтисодий цикл асосий турларига тавсиф беринг ва муҳим 
белгиларини кўрсатинг. 
6. 
Иқтисодий циклнинг оқибатларини баҳоланг. 
7. 
Инқирозларни умумий жиҳатларига кўра қандай гуруҳларга ажратиш 
мумкин? 
8. 
Таркибий инқирозларни тушунтиринг. Циклли тебранишлар вужудга 
келишининг сабабларини кўрсатинг. 
9. 
Аграр инқирозларнинг хусусиятларини баён қилинг. 
10. Ортиқча ва тақчил ишлаб чиқариш инқирозларининг келиб чиқиш 
сабабларини кўрсатинг ва ўзаро таққосланг. Ушбу инқирозларни бартараф 
этиш чора-тадбирларидаги фарқларни баён этинг. 


419 
11. 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози вужудга 
келишининг асосий сабабларини тушунтириб беринг. 
12. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мазмуни ва кўламлари 
тўғрисида жаҳоннинг етакчи эксперт ва таҳлил марказлари томонидан қандай 
хулосалар чиқарилди? 
13. Жаҳон 
молиявий-иқтисодий 
инқирозининг 
ривожланган 
мамлакатларга таъсир йўналишлари ва даражасини тавсифланг. 
14. Жаҳон 
молиявий-иқтисодий 
инқирозининг 
Ўзбекистон 
иқтисодиётига таъсири нималарда намоён бўлди? Унинг таъсир 
оқибатларини юмшатувчи омилларни изоҳлаб беринг.
20-БОБ. ЯЛПИ ИШЧИ КУЧИ, УНИНГ БАНДЛИГИ ВА ИШСИЗЛИК
Иқтисодиётнинг барча соҳаларида, шунингдек, ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатишнинг ҳамма фазаларида ишчи кучи энг фаол омил 
ҳисобланади. Чунки бошқа ҳамма омиллар ишчи кучи ёрдамида ҳаракатга 
келтирилади, уларнинг қийматлари сақлаб қолиниб, янги маҳсулотга 
ўтказилади, янги қиймат шу ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида 
янги маҳсулот ишчи кучи томонидан яратилади.
Шунинг учун мамлакат миқёсида ялпи ишчи кучининг мазмунини, 
таркибини, ишчи кучи бозорини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Боб 
ишлаб чиқаришнинг шахсий омили ва жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи 
кучи бўлган ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ҳамда унинг хусусиятлари 
билан боғлиқ муаммоларни баён қилиш билан бошланади. Ишчи кучи бозори 
ва ишсизлик муаммоларини батафсил қараб чиқилади. Шунингдек, 
ишсизликнинг турлари ва унинг даражасини аниқлаш усуллари, ишсизларни 
ижтимоий ҳимоялаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   385   386   387   388   389   390   391   392   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish