Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


 Иқтисодий цикл назариялари. Циклларнинг асосий турлари



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet370/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

19.2. Иқтисодий цикл назариялари. Циклларнинг асосий турлари
Иқтисодий циклларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларга таъсир 
кўрсатувчи омилларнинг чуқур ва изчил равишда тадқиқ этилиши турли 
кўринишдаги иқтисодий цикл назарияларининг вужудга келишига олиб 
келди.
Кўпчилик ҳозирги замон иқтисодчилари иқтисодий циклларнинг 
объектив тавсифини тан олиб, бу ҳодисани унга таъсир кўрсатувчи ички ва 
ташқи омилларни таҳлил қилиш орқали ўрганишни тавсия қилади. 


394 
Иқтисодий циклларни ташқи омилларнинг мавжудлиги билан 
тушунтирувчи назарияни экстернал назария деб аталади. 
Ташқи омилларга иқтисодий тизимдан ташқарида ётувчи ва иқтисодий 
ҳодисаларнинг даврий такрорланишини келтириб чиқарадиган омиллар 
киритилади. Бу ташқи омиллар ичидан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 
- урушлар, инқилобий ўзгаришлар ва бошқа сиёсий ларзалар; 
- олтин, уран, нефть ва бошқа қимматли ресурслар йирик конларининг 
очилиши; 
- янги ҳудудларнинг очилиши ва бу билан боғлиқ равишда аҳоли 
миграцияси, ер шари аҳолиси сонининг ўзгариб туриши; 
- ижтимоий ишлаб чиқариш таркибини тубдан ўзгартиришга қодир 
бўлган технология, тадқиқотлар ва инновациялардаги қудратли ўзгаришлар. 
Иқтисодий циклларни иқтисодий тизимнинг ўзига хос ички 
омиллари таъсирида вужудга келишини асословчи назария интернал 
назария деб аталади. 
Асосий капиталнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскириб, хизмат 
муддати тугаши ва унинг янгиланиши кўпчилик иқтисодчилар томонидан 
иқтисодий циклни келтириб чиқарувчи муҳим омиллардан бири сифатида 
қаралади. 
Агар бир ёки бир неча тармоқда машина-ускуналарга талабнинг кескин 
ортишини келтириб чиқарадиган иқтисодий ўсиш бошланса, табиийки, бу 
ҳол машина ва ускуналар тўлиқ эскирадиган ҳар 10-15 йилдан кейин 
такрорланади. Фан-техника тараққиёти натижасида бу муддат қисқариб 
боради ва инқирозлар тез такрорланади. 
Шунингдек, қуйидаги бошқа ички омиллар ҳам ажратиб кўрсатилади: 
- шахсий истеъмолнинг ўзгариши (қисқариши ёки кенгайиши);
- инвестициялар, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни янгилаш ва 
янги иш жойларини вужудга келтиришга йўналтириладиган маблағлар 
ҳажми;
- ишлаб чиқариш, талаб ва таклифлар ҳажмига таъсир кўрсатишга 
қаратилган давлат иқтисодий сиёсатининг ўзгариши. 
Иқтисодий циклларнинг келиб чиқишини фақат экстернал ёки интернал 
назария орқали тушунтириш тўғри бўлмайди. Иқтисодий цикл ва умуман 
иқтисодий тизимдаги миқдорий ва сифат ўзгаришлар ташқи ва ички омиллар 
биргаликдаги таъсири оқибатида келиб чиқиши мумкин.
Шунингдек, иқтисодиётнинг циклли ривожланиши сабабларини 
изоҳлашда бир қатор назариялар ҳам илгари сурилади. Қуйида улардан 
асосийларини кўриб чиқамиз. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   366   367   368   369   370   371   372   373   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish