Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

13.4-жадвал
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги 
тармоғининг тутган ўрни (ҳақиқий нархларда, млрд. сўм) 
Кўрсаткичлар 
Йиллар 
2001 
2002 
2003 
2004 
2005 
2006 
2007 
2008 
ЯЛПИ ИЧКИ 
МАҲСУЛОТ
4925,3 7450,2 9844,0 12261,0 15210,4 20759,3 28186,2 36839,4 
ШУ 
ЖУМЛАДАН: 
ҚИШЛОҚ 
ХЎЖАЛИГИ 
ЯЛПИ 
МАҲСУЛОТИ 
1476,3 
2244,2 
2801,8 
3242,3 
3801,6 
5757,9 
6109,1 
7134,6 
Қишлоқ 
хўжалигининг
ЯИМдаги
салмоғи, фоизда 
30,0 
30,1 
28,4 
26,4 
25,0 
24,1 
21,7 
19,4 
Иқтисодиётда 
банд бўлган 
аҳоли сони, 
9136,0 
9333,0 
9589,0 
9910,0 
10196,3 
10467,0 10735,4 11035,4 


290 
минг киши 
Шу жумладан: 
қишлоқ 
хўжалигида 
бандлар 
3054,0 3038,3 
3055,0 
3035,2 
2967,4 
2963,5 
2961,1 
2958,7 
Қишлоқ 
хўжалиги 
салмоғи, фоизда 
33,4 
32,6 
31,9 
30,6 
29,1 
28,3 
27,6 
26,8 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 
Ўзбекистонда аграр ислоҳотларнинг негизини ерга бўлган 
мулкчилик масаласи ташкил этади.
Республика Конституциясида ер 
хусусий мулк қилиб сотилиши мумкин эмаслиги, балки уни узоқ муддатли 
ижара шартлари билан топшириш мумкинлиги таъкидланган. 
Шундай экан, қишлоқда бозор муносабатларини шакллантиришга ерни 
мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланиш учун ижарага бериб 
қўйиш орқали эришиш кўзда тутилган. 
Республикада ерга бўлган мулкчилик муносабатларини ислоҳ 
қилишнинг бошқа хусусияти шундан иборатки, мелиорация, ирригация, 
ерларнинг унумдорлигини ошириш дастурларини бажаришни давлат ўз 
зиммасига олади.
Мамлакатимизда барча ҳайдаладиган ерларнинг 3/4 қисмидан кўпроғи 
(4,2 млн.га) суғориладиган ерлар бўлиб, унинг ярмидан кўпроғи яхши 
мелиоратив ҳолатда, қолган ерлар эса мелиорация ишлари (қайта 
ўзлаштириш, коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш)ни олиб 
боришни талаб қилади. Ҳозирги вақтда суғориб келинган ҳар гектар ерни 
қайта ўзлаштириш учун 1990 йилги даражадан 14-15 баравар кўп харажат 
талаб қилинади. Бундан хулоса шуки, бирорта ҳам фермер ирригация ва 
мелиорация ишларини ўзи мустақил амалга ошира олмайди. Фақат 
давлатгина мелиорация тармоқларини реконструкциялашга, қуришга ва 
ирригация тадбирларини амалга оширишга қодирдир. 
Президентимиз И.Каримов ўз маърузасида суғориладиган ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш 2008 ва ундан 
кейинги йилларда биз учун асосий устувор йўналиш бўлиши зарурлигини 
белгилаб берди. Ҳозирги вақтда суғориладиган ерларнинг қарийб 8 
фоизининг мелиоратив ҳолати ёмон бўлиб, бу аввало, тупроқнинг шўрланиш 
даражаси юқорилиги ва ер ости сувларининг кўтарилиши билан боғлиқ. 
Салкам 330 минг гектар ер мелиоратив ҳолати қониқарсизлиги туфайли 
қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлиб турибди. 
Суғориладиган ерларнинг сифатини баҳолашнинг умумий кўрсаткичи 
бўлган ер бонитети сўнгги йилларда 55 баллгача пасайди. Айниқса, 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро ва Сирдарё, Фарғона ва 
Тошкент ҳамда бошқа бир қатор вилоятларда аҳвол мураккаблигича 
қолмоқда. 
Бугунги 
кунда 
ерларнинг 
мелиоратив 
ҳолатини 
яхшилаш, 
унумдорлигини ошириш қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш ва 
унинг самарадорлигини юксалтиришнинг муҳим резерви ва ҳал қилувчи 


291 
омили, энг асосийси – қишлоқ аҳолисининг моддий фаровонлигини 
кўтаришнинг зарур шарти ва гарови булиб хизмат қилади. 
Биз мазкур муаммони ҳал этишни, кўп жиҳатдан 2008-2012 йилларга 
мўлжалланган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга 
қаратилган давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз. 
Ушбу дастурда мелиорация иншоотларини барпо этиш, реконструкция 
қилиш ва таъмирлаш, мелиорация техникаси паркини янгилаш бўйича кенг 
кўламли ишларни бажариш белгиланган. 
2008-2012 йилларда умумий узунлиги 3,5 минг километрдан зиёд бўлган 
магистраль, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторларни, мингдан ортиқ 
мелиорация қудуғини барпо этиш ва реконструкция қилиш, 7,6 минг 
километрлик дренаж тармоғини қайта тиклаш вазифаси қўйилмоқда. 
Биргина 2008 йилнинг ўзида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш 
мақсадлари учун 75 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратиш 
мўлжалланмоқда. Бу маблағларнинг катта қисми коллектор-дренаж 
тармоқларини қайта тиклаш ва тозалаш, пудратчи ва сув хўжалиги 
ташкилотларини лизинг асосида замонавий техника билан таъминлашга 
йўналтирилади. 
Бу борада мелиорация ишларини молиялаштириш механизмини ҳам 
тубдан қайта кўриб чиқиш даркор. Бунда 2007 йили Молия вазирлиги 
ҳузурида ташкил этилган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини 
яхшилаш жамғармаси муҳим роль ўйнаши лозим
99
.
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш жараёнида қўлланилган муҳим 
йўналишлардан бири – бу шахсий томорқаларни кенгайтириш, янги 
суғориладиган ерларни шахсий хўжаликлар ва боғ-дала ҳовли участкаларига 
ажратиб бериш йўли билан аҳолини ер билан таъминлашдан иборатдир. Шу 
кўрилган чора-тадбирлар ҳисобига, биринчидан, қишлоқ жойларда
 
ишсизликнинг кучайиб бориш хавфини барҳам топтиришга, иккинчидан, 
аҳолининг реал даромадларини оширишга, учинчидан, аҳолини ҳаётий 
муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги кескинликка барҳам 
беришга ва тўртинчидан, якка тартибда уй-жой қурилиш кўламини анча 
кенгайтиришга муваффақ бўлинди. 
Ислоҳотлар амалга оширилган дастлабки йилларда аҳолига фойдаланиш 
учун қўшимча 550 минг гектар суғориладиган ер ажратиб берилди, шахсий 
томорқа учун берилган ернинг умумий майдони 700 минг гектарга етди. 
Натижада деҳқон хўжаликларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши умумий 
ҳажмидаги улуши 1992 йилдаги 33% дан 1998 йилда 60,3% га, 2008 йилда эса 
65,3% га қадар кўтарилди
100

Республикада аграр ислоҳотларни амалга оширишнинг навбатдаги 
йўналиши – бу қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг таркибий тузилишини 
99
Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль. 
100
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 


292 
такомиллаштиришдир. Бунда хўжаликларга экин майдонлари таркибини ва 
ишлаб чиқариш ҳажмини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади. 
Қишлоқ хўжалигида пахта яккаҳокимлигига барҳам берилиб, экин 
майдонларининг катта қисми дон маҳсулотларига ажратилди. Натижада 
озуқабоп ғалла импортига қарамлик барҳам топиб, тез орада ғалла 
мустақиллиги қарор топди. Агар 1991 йилда 4003 минг тонна миқдордаги 
дон маҳсулотини импорт қилишга мажбур бўлган бўлсак, мустақилликнинг 
дастлабки олти йили ичида бу эҳтиёжни кескин равишда 5,4 барвар 
қисқартиришга, кейинчалик эса миллий ишлаб чиқариш ҳисобига 
қондиришга эришилди. Дон ишлаб чиқариш 1990 йилдаги 1899,0 минг тонна 
ҳажмдан 2007 йилда 6655,1 минг тоннага етди. 2008 йилда 6 миллиoн 330 
минг тoннa ғaллa, шу жумлaдaн, 6 миллиoн 145 минг тoннa буғдoй 
eтиштирилди
101
.
Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг навбатдаги 
йўналиши барча давлат ва ширкат қишлоқ хўжалик корхоналарини (биринчи 
навбатда зарар кўриб ишлаётганларини) фермер хўжаликларига айлантиришдан 
иборат бўлди. 
Республикада 
ислоҳотларни 
амалга 
оширишнинг 
дастлабки 
босқичларидаёқ, Президентимиз И.Каримов фермер хўжаликлари қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси сифатида фаолият 
кўрсатиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Шу сабабли республикамизда 
қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш аграр ислоҳотларнинг таркибий қисми 
ҳисобланади. Республикада бу жараён зарар кўриб ишлаш натижасида оғир 
аҳволга тушиб қолган давлат хўжаликларининг таркиби фермер 
хўжаликларидан иборат ширкатлар уюшмасига айлантириш, мавжуд давлат 
ва жамоа хўжаликлари таркибида улар ресурслари ҳисобидан фермер 
хўжаликлари ташкил этиш ҳамда деҳқонларнинг мол-мулклари негизида 
деҳқон хўжаликларини таркиб топтириш йўли билан боради. Фермер 
хўжалигининг барча ташкилий шаклларининг умумий томони шундаки, улар 
ижарага олинган давлат ерида фаолият кўрсатади. Фермер ва деҳқон 
хўжаликларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва улар фаолиятини тартибга 
солиш Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, 
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат 
хўжалиги) тўғрисида»ги қонунларга ҳамда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни 
чуқурлаштиришга қаратилган бошқа ҳуқуқий битимларга ва ҳукумат 
қарорларига асосланади. 
Бу қонуний ҳужжатларда фермерларга ажратилган ерларни мерос қилиб 
қолдириш шарти билан узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб 
қўйилди. Шу билан, бирга бу хўжалик учун ерларнинг унумдорлигини 
сақлаш ва оширишда давлат томонидан кафолатлар яратиш йўли билан 
уларни ҳимоялаш тизими вужудга келтирилди. Шундай қилиб фермер 
хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам 
101
Қаралсин: Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида 
уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 15-б. 


293 
ташкилий шарт-шароитлар яратилди. Натижада Республикада 2007 йил 
бошига келиб фермер хўжаликлари сони деярли 185,5 мингтани ташкил 
қилди. Уларга бириктирилган қишлоқ хўжалик фойдаланишидаги ерлар 
майдони 4881,9
минг гектарни ташкил қилиб, бир хўжалик ихтиёридаги ер 
майдони 26,3
гектарга тўғри келди.
2008 йилда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 65,3 фоизи деҳқон 
хўжаликларида, 32,5 фоизи фермер хўжаликларида, 2,2 фоизи қишлоқ 
хўжалиги корхоналарида етиштирилган (13.1-диаграмма).

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish