Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Ернинг ҳосил бериш қобилиятига



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Ернинг ҳосил бериш қобилиятига
тупроқ унумдорлиги
дейилади.
У 
табиий ёки иқтисодий бўлиши мумкин. 
Узоқ йиллар давомида 
кишиларнинг ҳеч қандай аралашувисиз, табиий ўзгаришлар натижасида 
ернинг устки қатламида ўсимлик «озиқланиши» мумкин бўлган турли 
моддаларнинг вужудга келиши ернинг табиий унумдорлиги дейилади. 
Агар тупроқ унумдорлиги кишиларнинг табиатга таъсири 
натижасида, яъни тупроқ таркиби ва деҳқончилик усулларини яхшилаш 
сунъий йўл билан (масалан, ерни органик ва кимёвий ўғитлаш, ишлаб 
чиқаришни механизациялаш, илмий асосланган ҳолда суғориш, 
ирригация ва мелиорация каби ишлаб чиқариш усулларини жорий 
қилиш ҳамда бошқа шу каби йўллар билан) амалга оширилса, бу 
иқтисодий унумдорликни ташкил қилади. 
Ердан олинадиган ҳосил кўпроқ мана шу ернинг тупроқ унумдорлигини 
сақлаш ва уни ошириш, яъни инсоннинг, аниқроғи ишчи кучининг, жонли 
меҳнатнинг ерга фаол таъсири билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиётнинг бошқа 
95
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 41-б. 


277 
тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш унинг 
омилларининг бевосита бирикиши асосида содир бўлади. Бунда ишчи кучи 
фаол бўлиб, асосий ролни ўйнайди. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ердан 
бошқа барча ишлаб чиқариш воситалари хусусий, шахсий, жамоа мулк 
шаклида бўлиши мумкин. Турли мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш 
воситаларидан жамият барча аъзоларининг турмуш даражасини яхшилаш 
йўлида фойдаланилади. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик 
юритишнинг асосий кўринишлари фермер ва деҳқон хўжалиги шаклларида 
бўлиб, улардаги ишлаб чиқариш жараёнлари турли иқлим ва тупроқ 
шароитларида олиб борилади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳам асосий капитал турли хил 
тракторлар, машиналар, транспорт воситалари, бино, иншоотлар, кўп йиллик 
дарахтлар, маҳсулдор чорва ҳамда иш ҳайвонлари, шунингдек, хизмат 
муддати бир йилдан ортиқ бўлган турли хил асбоб-ускуналардан ташкил 
топади.
Қишлоқ хўжалигида муҳим ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер 
пул билан баҳоланмаслиги, яъни қиймати ўлчанмаслиги туфайли, капитал 
қиймати таркибида ҳисобга олинмайди. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган 
асосий капиталнинг айрим турлари, масалан, кўп йиллик дарахтлар, 
маҳсулдор чорва, иш ҳайвонлари, суғориш иншоотлари ва бошқалар саноат 
тармоқларида бўлмайди.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланган бинолар, 
суғориш иншоотлари ва бошқалар ишлаб чиқариш натижасини оширишга 
фаол таъсир ўтказади, саноат тармоғида эса улар бирмунча сустроқ ва 
билвосита таъсир ўтказади. Шунга биноан қишлоқ хўжалигида капиталнинг 
таркибида турли иншоотлар, бинолар, узатма механизмлар ва бошқаларнинг 
ҳиссаси кўпроқ. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришни амалга 
оширишда асосий капитал ҳам қатнашади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида 
айланма капитал қуйидагилардан ташкил топади: ёш ва боқувдаги ҳайвонлар, 
ем-хашак, уруғлик фондлари, кимёвий ўғитлар, хизмат муддати бир йилдан 
кам бўлган турли хил ишлаб чиқариш воситалари – инвентарлар, ёқилғи ва 
мойлаш материаллари ҳамда шу кабилар. Ишлаб чиқариш жараёни қишлоқ 
хўжалигида айланма капиталнинг кўпгина қисми ҳали тугалланмаган ишлаб 
чиқариш шаклида бўлади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
ва уларни сотиш жараёнида капитал бошқа тармоқлардагидек доиравий 
айланиб туради, яъни пул шаклидан ишлаб чиқариш шаклига, ундан товар 
шаклига ўтиб, яна пул шаклига қайтиб келади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори ернинг 
ҳосилдорлиги, унинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Ернинг табиий, 
биологик, иқтисодий ва техникавий шароитларини яхшилаш ҳам қишлоқ 
хўжалигида мавжуд бўлган капиталнинг доиравий айланишига бевосита 
таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу омиллардан тўлароқ фойдаланиш ҳар бир 
хўжаликнинг муҳим вазифасидир. Табиий омиллар қишлоқ хўжалик 
маҳсулотининг бевосита кўпайишига таъсир этса ҳам, маҳсулотнинг 
қийматини оширмайди, яъни қиймат ярата олмайди. Ишлаб чиқариш табиий 


278 
шароитлар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу ерда иш даври ва умумий 
ишлаб чиқариш вақти ўртасидаги муддат саноатга нисбатан бирмунча 
узоқроқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигида турли экинларни экиб 
бўлингандан то ҳосил йиғиштириб олингунча ишлаб чиқариш вақти давом 
этади. Иш даври эса шу вақт ичида қишлоқ хўжалик экинлари меҳнат 
таъсирида бўлган кунлар ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёни мавсумийлиги билан 
хусусиятлидир. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган меҳнат 
воситаларидан, яъни комбайн, турли экиш асбоблари ва шу кабилардан 
фойдаланиш вақтига бевосита таъсир ўтказади. Бошқача қилиб айтганда, бу 
меҳнат воситаларидан йилнинг маълум муддатларидагина фойдаланилади, 
қолган вақтда эса улар бекор туради. Масалан, сеялкадан экиш давомида 
фойдаланилса, ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари эса йилига 
20-30 кун йиғим-терим пайтида ишлатилади, холос. Шунинг учун ҳам 
қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг капитал ва энергия билан қуролланиш 
даражаси моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига нисбатан юқори 
бўлишини тақозо қилади, лекин бу ерда асосий ва айланма капитал ҳаракати 
сустроқ. Булардан ташқари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва меҳнат 
жараёнларининг 
мавсумийлиги 
сабабли 
йил 
давомида 
айланма 
маблағларнинг сарфи бир меъёрда бўлмайди. Қиш ва ёз мавсумларида 
харажат қилинадиган айланма маблағлар таркибида бирмунча тафовутлар 
мавжуд. Масалан, қиш мавсумида айланма маблағларнинг кўпгина қисми 
(уруғлик, ем-хашак, турли озуқалар) ишлаб чиқариш эҳтиёт қисми шаклида 
туради, ёз фаслида эса тугалланмаган ишлаб чиқариш, техниканинг бутлаш 
қисмлари, нефть маҳсулотлари ва шу кабиларнинг ҳиссаси ортиб боради. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил қилишда юқорида санаб 
ўтилган хусусиятларни ҳисобга олиб, ишни ташкил қилиш унинг 
самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Бизнинг 
мамлакатимизда аҳолининг нисбатан зичлиги ва қишлоқ хўжалигига яроқли 
ерларнинг чекланганлигини ҳисобга олиб, ерга хусусий мулкчилик жорий 
қилинмади, унга давлат мулки сақланиб қолди. Лекин, бозор иқтисодиёти 
талабларидан келиб чиқиб, оқилона аграр ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва 
бу жараён чуқурлаштирилмоқда.
Ўзбекистонда амалга оширилган аграр ислоҳотларнинг диққат 
марказида қишлоқ хўжалигидаги ерни ҳақиқий эгасига бериш масаласи 
туради. Шунга кўра, бу борада олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 
«энг муҳими, қишлоқда ҳақиқий мулкдор – ер эгаси пайдо бўлди, унинг 
меҳнатга муносабати, ўз ишининг натижаларидан манфаатдорлиги бутунлай 
ўзгармоқда. Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги экинларидан, биринчи 
навбатда, пахта ва ғалладан энг юқори ҳосил олингани, соҳада ишлаб 
чиқариш ҳажми кескин кўпайгани деҳқончилигимиздаги туб сифат 
ўзгаришларининг самарасидир десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Ўтган
йили пахта хомашёси етиштириш 3 миллион 650 минг тоннадан, ялпи ғалла 


279 
ҳосили эса 6 миллион 250 минг тоннадан ошиб кетгани бунинг яққол 
тасдиғидир»
96

2008 йилда ҳам қишлoқ xўжaлиги тармоғидa муҳим ижобий натижалар 
қўлга киритилиб, ўтган йилга нисбатан 4,5 фoиз ўсишгa эришилди. 3 
миллиoн 410 минг тoннa пaxтa xoмaшёси тaйёрлaнди, 6 миллиoн 330 минг 
тoннa ғaллa, шу жумлaдaн, 6 миллиoн 145 минг тoннa буғдoй eтиштирилди
97

Аксарият қишлоқ хўжалиги маҳсулоти турларини ишлаб чиқариш бўйича 
ўсишга эришилди (13.1-жадвал).
Жадвалдан кўринадики,
2008 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
таркибида картошка (117,7%),
полиз маҳсулотлари (116,8%), сабзавотлар 
(111,7%) етиштириш нисбатан аҳамиятли даражада ўсган бўлса, фақат узум 
ўтган йилга таққослаганда 89,9% даражасида етиштирилган.
Ўзбекистонда ер давлат мулки ҳамда умуммиллий бойлик бўлганлиги 
сабабли ерга бўлган мулкчилик, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш 
масалалари алоҳида ажратиб таҳлил қилиниши лозим. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish