Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


дастлабки босқич – 1991-2000 йиллар мамлакатимиз ва



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

дастлабки босқич – 1991-2000 йиллар мамлакатимиз ва 
халқимиз ҳаётида улкан из қолдирган ўтиш даври том маънода тарихий 
аҳамиятга эгалиги эътироф этилди.
Бу босқичда ўтиш даври ва миллий 
давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ қуйидаги долзарб ва 
муҳим вазифалар белгиланиб, амалга оширилди: 
- эски мустабид совет тизимидан воз кечиб, мамлакатимизда ижтимоий 
йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат 
барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш; 
- сиёсий ва иқтисодий тараққиёт, давлат ва жамият қуриш стратегиясини 
барпо этишда халқимизнинг тарихан шаклланган миллий ва маданий ўзига 
хос хусусиятларини ҳисобга олган, мамлакатимизнинг мавжуд табиий-
иқтисодий, минерал-хомашё ва инсоний салоҳиятини холисона ва жиддий 
баҳолаган ҳолда, жаҳон хўжалик алоқалари тизимида ўзига муносиб жой 
эгаллаш мақсадига эришиш; 
- Асосий қомус – Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб 
чиқиши ва қабул қилиш; 
- давлат ва иқтисодиётни бошқаришнинг мустабид, марказлашган 
тизимига барҳам бериш, мустақил Ўзбекистоннинг янги сиёсий ва давлат 
тузилиши асосларини, аввало қонунчилик тизимини шакллантириш, 
марказда ва жойларда ваколатли ҳокимият органларининг яхлит тизимини 
ташкил этиш; 
- туб маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан: марказлашган 
режалаштириш ва тақсимлаш тизимининг таянчлари бўлган Давлат план 
комитети, Давлат таъминот комитети, Давлат нарх комитети, Давлат 
агросаноат комитети ва кўплаб тармоқ вазирликлари тугатиш, маҳаллий 
ҳокимият органлари қайта ташкил қилиш – вилоят, туман ва шаҳарларда 
ҳокимлик институтини жорий этиш. Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органи 
тизими – маҳалла институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш; 
- судларни жазоловчи ва фақат давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи 
органдан қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи 
органга айлантиришга қаратилган яхлит суд ҳокимияти тизимини 
шакллантириш; 
- қисқа муддатларда мамлакатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, 
конституциявий тузумни ишончли ҳимоя қиладиган, жамоат тартибини 
таъминлайдиган, халқаро террорчилик, экстремизм ва наркоагрессия каби 
кучайиб бораётган хавф-хатарларга қарши курашадиган миллий хавфсизлик 
органлари тизимини шакллантириш; 

мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ва ғалла мустақиллигига 
эришишдан иборат стратегик вазифани ҳал этиш; 
- бозор иқтисодиёти асосларини яратиш, бозор инфратузилмаси 
институтларини ташкил этиш ва рақобат муҳитини шакллантириш орқали 
бозор муносабатлари механизмини ишга тушириш; 


138 
- бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган молия ва банк 
тизимини шакллантириш, миллий валютани муомалага киритиш; 
- кучли ижтимоий сиёсат юритиш ва аҳолини ҳимоя қилишнинг 
самарали механизмини ишлаб чиқиш ва муваффақиятли амалга ошириш; 
- мамлакатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, унинг 
барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қуролли Кучларни 
шакллантириш; 
- ташқи сиёсат ва дипломатик хизматни шакллантириш ва ҳ.к.
Белгиланган вазифаларнинг изчил ва самарали амалга оширилиши 
натижасида ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш 
борасида бир қатор салмоқли ва аҳамиятли натижалар қўлга киритилди (6.1-
чизма). 
Эски маъмурий-буйруқбозлик тизимидан воз кечиб, бозор 
иқтисодиётига ўтиш йўлидаги тадбирларнинг аҳамиятли эканлигига баҳо 
бериб, Президентимиз қуйидагиларни таъкидлайдилар: «Иқтисoдий 
ривoжлaниш ҳaқидa гaпиргaндa, мaркaздaн рeжaлaштириш вa тaқсимлaш 
тизими сaмaрaли мeҳнaт, сифaтли вa рaқoбaтбaрдoш мaҳсулoт ишлaб 
чиқaриш, тaшaббускoрлик вa тaдбиркoрлик йўлидa aсoсий ғoв-тўсиқ бўлиб 
кeлгaнини таъкидлaш лoзим. Шу сaбaбли ўзининг мутлaқo ярoқсиз экaнини 
кўрсaтгaн бу тизимнинг бaрчa-бaрчa иллaтлaридaн бутунлaй вoз кeчгaнимиз 
aйниқсa принципиaл aҳaмиятгa эгa бўлди»
51


Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish