Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АМАЛ



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

 
5-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АМАЛ 
ҚИЛИШИ
Олдинги бобда товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнларининг 
ривожланиши натижасида пулнинг вужудга келганлиги, товар-пул 
муносабатларининг ривожланиб, иқтисодиётнинг барча жабҳаларини қамраб 


103 
олганлиги, аста-секин бозор иқтисодиётининг шаклланиб келаётганлиги баён 
этилди. 
Ушбу боб бозор иқтисодиётининг мазмунини баён қилиб бериш билан 
бошланиб, унинг асосий белгилари, субъектлари ва ривожланиш босқичлари 
талқинига алоҳида ўрин ажратилади. Бозор иқтисодиётининг доимий ва 
асосий муаммолари, унинг афзалликлари ва зиддиятлари таҳлилига ҳам ўрин 
берилади. 
Боб бозор ва унинг турлари, бозор инфратузилмаси, унинг таркибий 
қисмлари ҳамда унсурларини ёритиб бериш билан якунланади. 
5.1. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари 
Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти дунёнинг кўпчилик мамлакатлари 
учун хос бўлиб, у турли мамлакатларда ҳар хил даражада ва ўзига хос 
хусусиятлар билан амал қилмоқда ва ривожланмоқда. Бу иқтисодиётнинг 
амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, 
ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда 
ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги 
шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг 
амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди. 
Олдинги бобда таъкидланганидек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши 
ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб 
чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шарти ҳисобланади. Хусусий мулкчилик 
ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, 
товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, 
айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда 
тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти 
тараққиётининг асосини ташкил этади. 
Ишлаб чиқаришнинг мустақиллиги, тадбиркорликнинг эркинлиги, 
ресурсларнинг эркин алмашинувининг таъминланиши бозор иқтисодиётини 
самарали амал қилишининг муҳим шартлари бўлиб ҳисобланади. Товар ишлаб 
чиқарувчи қанчалик мустақил бўлса, бозор ҳам шу даражада яхши 
ривожланади. Эркин айирбошлаш товар ишлаб чиқарувчи фаолиятининг 
нисбатан самарали йўналишларини кўрсатиб берувчи эркин нархларнинг 
шаклланишига имкон яратади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish