Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


Маҳсулот ва хизматларни ўз эҳтиёжини қондириш учун эмас, балки



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Маҳсулот ва хизматларни ўз эҳтиёжини қондириш учун эмас, балки 
бозорда айирбошлаш учун ишлаб чиқариш товар ишлаб чиқариш,
бундай ишлаб чиқаришга асосланган хўжалик эса – товар хўжалиги 
дейилади.
Товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар 
буюм орқали, улар меҳнати маҳсулини олди-сотди қилиш орқали намоён 
бўлади.
Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши, маҳсулотлар 
тури ва миқдорининг ўсиши натижасида пайдо бўлади. Натурал ва товар 
хўжаликларининг бир-биридан фарқини 4.1-жадвал орқали кўриш мумкин. 


168 
Товар ишлаб чиқариш ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар 
ўртасидаги муносабатларнинг, меҳнатни ўлчаш ва уни жамиятнинг жами 
меҳнати таркибига киритишнинг ўзига хос усулидир. Натурал хўжаликни 
сиқиб чиқариш ва товар айирбошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат 
тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий 
мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида индивидуал 
хўжаликларнинг товар айирбошлашга, олди-сотдига ўтиш йўли билан 
боради. Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув 
уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар ўртасида айирбошлашни зарур қилиб 
қўяди. Айни пайтда ихтисослашув меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб 
келади, демак, товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали 
бўлиб ҳам боради. Вақтни ва моддий ресурсларни тежаш товар хўжалигини 
ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб чиқади. Айирбошлаш 
жараёнига тортиладиган ишлаб чиқарувчилар тобора бир-бирларига кўпроқ 
боғланиб борадилар.
Дастлабки даврларда товар хўжаликлари жамоалар, қулдорлик 
латифундиялари, феодал ва деҳқон хўжаликлари ўртасида алоқалар 
ўрнатилишига ёрдам бериб, ишлаб чиқаришнинг ва умуман жамиятнинг 
ривожланиши учун қўшимча имкониятлар очган.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish