Tola va ularni turlari. Paxta tolasining tuzilishi va kimiyoviy xossalari. Tolaning fizik-mеxanik xossalari. 3-ma’ruza Тўқимачилик толалар тури ва толалар ҳақида тушунча
Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган толаларни тўқимачилик толалари деб аталади.
Тўқимачилик толалари кўндаланг кесими узунлигига нисбатан жуда кичик ва узунлиги чекланган, қайишқоқ ҳамда пишиқ жисмлар бўлиб йигирилган ип ва тўқимачилик буюмлари тайёрлаш учун ишлатилади. Тўқимачилик саноатида табиий ва кимёвий толалар ишлатилади. Табиий толаларни ўсимлик (пахта, зиғирпоя) толалари, ҳайвонлардан олинадиган толалар (ипак) га ҳамда анорганик, минерал толалар (асбест)га ажратиш мумкин.
Заводларда ишлаб чиқариладиган ва асосан органик гетероцеп ва карбоцеп синтетик юқори молекуляр бирикмалар ҳамда бир оз табиий анорганик бирикмалардан иборат бўлган толалар кимёвий толалар ҳисобланади. Ўз навбатида кимёвий толалар: сунъий ва синтетик толалар гуруҳига бўлинади.
3-Мавзу. Тола ва уларни турлари
Табиий толалар
Органик
Ижтимоий чиқиши
ўсимлик
Уруғлар
Танасидан
Пахта
Пояли
Лён, джут, рамии, кендир, кенаф
Баргли
Манилла,
сизаль
Органик бўлмаган
Ижтимоий чиқиши хайвонот
Жун толали
Ипак курти
Қуй,
эчки,
туя ва
х.к.з
Ипак
Асбест
Кимёвий толалар
Сунъий
Синтетик
Гидратцеллюлозали
Ацетатли
Полиамидли
Полиэфирли
Полиуретанли
Поливинилхлорли
Полиакрил нитронли
Поливинил спиртли ва х.к.з
Табиий толалар. Пахта – иссиқ иқлимли жойларда етиштириладиган ғўза ўсимлиги чигитини қоплаб турадиган энг муҳим тўқимачилик толаси. Пахта толаси кўпгина ажойиб ҳоссаларга эга-жуда қайишқоқ, илашувчан, ингичка, лекин пишиқ ва ейилишга чидамли, яхши бўялади. Пахта толасини узунлиги нисбатан текис бўлиб 25-40 мм.га етади.
Шу хоссалари туфайли пахта толаларидан турли туман йигирилган иплар, кийим ва рўзғорбоб газламалар, техник мақсадда ишлатиладиган матолар, трикотаж буюмлар, нотўқима матолар, тўқимачилик-атторлик буюмлари ишлаб чиқарилади.
Луб толалари ҳар хил ўсимликларнинг пояларида, баргларида ёки меваларнинг пўстлоғида бўлади. Тўқимачилик саноатида асосан поядан олинадиган луб толалари ишлатилади. Улардан энг муҳими зиғир толасидир.
Луб толалари зиғир, наша ва бошқа ўсимликларнинг пўстлоғида даста-даста бўлиб жойлашади. Толаларни пўстлоқдан ажратиб олиш учун ўсимликлар узоқ муддат табиий ивитилиши, кейин уларга кимёвий ёки иссиқлик ишлов бериш, сўнгра эзиш ва саваш керак. Бу жараёнлар анча мушкул бўлиб, узоқ давом этади.
Жун ва ипак, ҳайвонлардан олинадиган энг қимматбаҳо табиий толалар жумласига киради.
Жун-қўй, эчки ва туя терисини қоплаб турган тола. Жун табиий, заводда олинадиган ва тикланган ҳолларга бўлинади. Табиий жун бевосита хайвонларнинг жунини олиш йўли билан, тикланган жун эса иккиламчи жун хом ашёсини қайта тиклаш йўли билан олинади.
Жун толалари пахта толаларидан узунроқ, пишиқлиги пастроқ, лекин қайишқоқроқ бўлади. Шу туфайли жун газламалар қатор қимматли хоссаларга эга бўлади, яъни унча ғижимланмайди, ейилишга чидамли ва драпланувчандир, яъни жун газламадан тикилган буюмларнинг дастлабки шакли яхши сақланади.
Жун толаларидан икки хил йигирилган ип унча пишиқ бўлмаган йўғон юмшоқ мовут ип ҳамда ингичка, текис, пишиқ ингичка (камвол) ип тайёрланади.
Мовут иплар пальтобоб ва драп газламалар ишлаб чиқаришда, ингичка иплар эса кўйлак ва костюмбоб газламалар ҳамда трикотаж буюмлари ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Табиий ипак-ипак қурти ўраган пилладан ингичка ип, ипак қурти ўз тараққиётини уч маълум босқичда ингичка ип чиқариб пилла ўрайди. Шу пилладан ипак ип олиш учун пиллани ҳўллаш, сўнгра унда ипакни чуваб олиш керак.
Ипак иплар қимматбаҳо хом ашё бўлиб, у ажойиб хоссаларга эга: улар пишиқ, бир текис, қайишқоқ ва кўркам бўлади. Улардан тўқимачилик иплари олиш учун бир нечта пилладан чиққан якка иплар қўшилиб калаваларга ўралади. Бироқ пиллалардан ипакни тўлиқ тортиб олиб бўлмайди. Пиллаларда қолган ипаклар ва табиий ипакни қайта ишлашдаги чиқиндилардан йигирув корхоналарида йигирилган ипак ипи олинади.
Кимёвий толаларнинг барча турлари тўқимачилик корхоналарига штапель (маълум узунликдаги калта толалар) кўринишида ёки бир-нечта якка ипни бураб ҳосил қилинган узлуксиз копмлекс иплар кўринишида келтирилади.
Кимёвий толалар сунъий ва синтетик толаларга бўлинади. Сунъий толалар табиий ҳом ашё-ёғоч целлюлозаси, пахта момиғи ва пахта чиқиндиларини қайта ишлаб олинади. Бу толаларни ичида кенг тарқалгани вискоза толаси бўлиб, саноатда 36-40 мм. узунликдаги штапель кўринишида тайёрланади. Вискоза толалари бир текис, уларни қайта ишлаш осон, яхши бўялади, унча қиммат эмас, лекин, айниқса, ҳўлланганда пишиқлиги камаяди.
Тўқимачилик корхоналарида сунъий толалар, ацетат, триацетат толалари ҳам ишлатилади. Барча сунъий толалар юқори молекуляр органик бирикмалар ҳисобланади.
Синтетик толалар нефть, тошкўмир ва табиий газни қайта ишлаш маҳсулотларини синтез қилиб олинади.
Синтетик толалар ичида полиамид бирикма - капрон энг кенг тарқалган. Бу тола жуда пишиқ, уни ҳар ҳил чизиқий зичликда тайёрлаш мумкин, нам холатда пишиқлиги деярли ўзгармайди. Капрон толаси соф ҳолда ҳам бошқа табиий толалар билан аралаштириб ишлатилади.
Лавсан толаси юқори молекуляр полиэфир бирикма ҳисобланади ва асосан штапель, баъзан ип кўринишида ишлаб чиқарилади. Кейинги вақтларда штапель толаси - лавсан кўпинча табиий ёки кимёвий толаларга аралаштирилиб ишлатилмокда. Натижада улардан тўқилган газлама унча ғижимланмайди, пишиқлашади ва кўркамлашади.
Нитрон толаси полиакрилонитрил бирикма бўлиб, асосан табиий толаларга аралаштирилган штапель кўринишида ишлатилади. Нитрон капрон ва лавсанга қараганда унча йирик эмас, лекин тукли бўлади. Бу хоссаси уни жун толаси билан аралаштирилган ҳолда ишлатилишини тақозо этади. Соф нитрон толалари асосан техник газламалар тўқиш учун ишлатилади.
Ип газламалар ишлаб чиқаришда синтетик хлорин толаси ва сунъий толалар - юқори модулли вискоза ва полиноз толалар ҳам ишлатилади.
Улар вискоза толаларининг модификацияси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |