www.interfinance.uz
5
9.
Сув таъминоти, коммунал
хизматлар ва инфраструктура
21
589.12
11.29
Жами
165
5215.79
100
Жадвал маълумотларини таҳлил қиладиган бўлсак, 2016-йилга қадар
Ўзбекистонга ОТБдан кредит, грант , техник ѐрдам ва биргаликда
молиялаштириш учун жами 5215.79 млн доллар қийматидаги маблағ
ажратилган бўлиб, бу маблағларнинг катта қисми энергетика соҳасидаги
лойиҳаларга тўғри келади. Молия соҳасига эса 629.94 млн доллар ресурс жалб
қилинган бўлиб, мамлакатимизга йўналтирилган жами маблағларнинг 12.08
фоизини ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурслар учун 581 млн
доллардан ортиқ қийматдаги лойиҳалар амалга оширилган. Ўзбекистон ва ОТБ
ҳамкорлигида амалга оширилаѐтган лойиҳаларнинг салмоқли қисми яъни 25.5
фоизи транспорт соҳасидаги лойиҳаларга тўғри келади. Қуйидаги расм орқали
Ўзбекистонга ОТБ томонидан ажратилган маблағларнинг соҳалар бўйича
тақсимланишини яққолроқ фоизларда кўришимиз мумкин.
3 –расм. 2016 йилга қадар ОТБ томонидан Ўзбекистонга ажратилган
маблағлар соҳалар бўйича, фоизда
6
ОТБ ва Ўзбекистон 2012-йилда 2012-2016 йилларга мўлжалланган
мамлакат билан ҳамкорлик стратегиясини (МҲС) тасдиқланди. Ушбу
стратегия Ўзбекистонда инфратузилмани ривожлантириш ва саноатни
модернизация қилиш мақсадларига эришишга қаратилган. Мамлакат билан
ҳамкорлик стратегиясида асосий эътибор шаҳар инфратузилмаси ва уй-жой
хизматлари, коммуникация, энергетика, сув тармоқлари ва транспорт ривожини
6
www.adb.org
. Осиѐ тарақиѐт банки расмий сайти ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тайѐрланди.
“Халқаро молия ва ҳисоб” электрон журнали. № 3, декабрь, 2016 йил
www.interfinance.uz
6
қўллаб-қувватлашга ва молиявий хизматлар имкониятларидан фойдаланишни
кенгайтиришга қаратилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда ОТБ билан ҳамкорликда бир қанча йирик
дастур ва лойиҳалар татбиқ қилинмоқда. Жумладан, “Таълим соҳасини
ривожлантириш” дастури, “Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш”
дастури, “Қишлоқ жойларда уй-жойларни қуришни ривожлантириш
инвестиция” дастури, “Савдони молиялаштириш” дастури, “Аму Бухоро
ирригация тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси, “Қаттиқ маиший чиқиндиларни
бошқариш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси, “Кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
ОТБ ва Ўзбекистон 2015-йил ноябрда мамлакат билан ҳамкорлик
стратегияси (МҲС) доирасида 2016-2018 йилларга мўлжалланган мамлакат
операцион бизнес режаси ҳам тасдиқланди. 2016-2018 йилларга мўлжалланган
мамлакат операцион бизнес режаси доирасида амалга ошириладиган
операциялар учун ҳукумат кафолати остида 1814 млн доллар қийматидаги
маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.
“Халқаро молия ва ҳисоб” электрон журнали. № 3, декабрь, 2016 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |