Тўйинмаган углеводородлар



Download 240,42 Kb.
bet1/3
Sana14.06.2022
Hajmi240,42 Kb.
#667661
  1   2   3
Bog'liq
Тўйинмаган углеводородлар


Toshkent viloyati Olmaliq shahar 22-umum taʼlim maktabi oʻqituvchisi Joʻrayev Navroʻzning kimyo fanidan ochiq dars ishlanmasi

Тўйинмаган углеводородлар
2.2. Этилен углеводородлари (алкенлар, олефинлар)
Маъруза режаси:

  1. Изомерияси ва номланиши

  2. Олиниш усуллари

  3. Физик ва кимёвий хоссалари

  4. Алкенларнинг полимерланиш реакциялари

  5. Айрим вакиллари

Тўйинмаган углеводородлар деб углеродларнинг сони тўйинган углеводородларникига тенг бўлиб, водородларнинг сони тўйинган углеводородларникидан 2,4,6 … га кам бўлган углеводородларга айтилади.


Тўйинмаган углеводородлар асосан битта қўшбоғли – этилен, иккита қўшбоғли – диен ва уч боғли – ацетилен углеводородларига бўлинадилар.
Этилен углеводородлари СnH2n умумий формулага бўйсунадиган гомологик қаторни ҳосил қиладилар. Бу ерда n2 шартни қониқтириши керак. Уларнинг гомологик қатори этилендан бошланади.
Изомерияси ва номланиши. Этилен углеводородларининг изомерияси учунчи вакилидан бошланади. Улар изомерларининг сони тегишли тўйинган углеводородларникига қараганда кўп. Бунга сабаб, уларда структура изомериясидан ташқари фазовий ёки геометрик (цис-транс) изомериянинг мавжудлиги ҳисобланади. Фазовий изомерия қўшбоғ билан боғланган икки углерод атомида бир хил функционал гуруҳлар бўлган бирикмаларда юзага келади. Бу функционал гуруҳлар қўшбоғга нисбатан фазода бир томонда жойлашган бўлсалар цис-изомер, қарама-қарши томонда жойлашган бўлсалар транс-изомер ҳосил бўлади.


Бу изомериянинг мавжуд бўлишига сабаб шуки, қўшбоғ билан боғланган углерод ўз ўқи атрофида айлана олмайди. Шунинг учун функционал гуруҳлар фазода углерод – углерод (С – С) боғланиш атрофида эркин айлана олмайдилар. Натижада изомерия вужудга келади.


Этилен углеводородларини ҳам уч хил номенклатурада номлаш қабул қилинган.
Эмперик номенклатура бўйича номлаганда тўйинган углеводородлар номи охиридаги –ан қўшимчасини –илен қўшимчасига алмаштириб ҳосил қилинади:
СН2 = СН2 - этилен
СН3 – СН = СН2 - пропилен
Рационал номенклатура бўйича этиленни асос қилиб олинади ва унинг гомологлари этеленнинг ҳосилалари деб қаралади.
СН3 – СН = СН2 - метилэтилен
Систематик номенклатура бўйича этилен углеводородларининг номи тегишли тўйинган углеводородлар номи охиридаги –ан қўшимчасини –ен қўшимчасига алмаштириб ҳосил қилинади. Радикалларнинг номи ва ҳолати рақамлар билан кўрсатилади. Қуйида этилен углеводородларини юқоридаги номенклатуралар бўйича номлашга мисоллар келтирамиз.




Этилендан битта водородни тортиб олиш натижасида ҳосил бўлган қолдиқ СН2=СН– винил, пропилендан ҳосил бўладиган қолдиқ СН2=СН–СН2 – ни аллил деб аталади. Систематик номлаш бўйича СН2 = СН – этинил, СН2 = СН – СН2 – 1-пропенил, СН2 = С – СН3– изопропенил дейилади.

Download 240,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish