5-расм. «Миронқул» агроэкотуристик кластерининг тузилиши
Миронқул агроэкотуристик кластери модели туристик-рекреацион ва маданий-маърифий, инновацион ва илмий-маърифий, бошқарув ва мувофиқлаштирувчи, молия, агроэкокластер персонали, санатория-курорт мажмуаси, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспорт ва логистика, маркетинг ва сотиш, таъминот, хизмат кўрсатиш соҳаси каби асосий тармоқларни ўз ичига олади.
Агроэкотуристик кластерни шакллантириш юзасидан етти босқичли алгоритм (механизм) таклиф этилди (6-расм).
Тақдим этилаётган ушбу алгоритм (механизм) ва кўрсаткичлар туристик агроэкокластерни шакллантириш жараёнида ҳам, келгусида ривожланиш динамикасини баҳолашда ҳам қўлланилиши мумкин бўлади. Бу ўз навбатида соҳага оид муаммоларнинг амалий ечимлар мажмуини шакллантириш ва уларга тузатиш киритиш учун самарали восита бўлиб хизмат қилади. Ишда мазкур ҳар бир босқичда амалга ошириладиган тадбирлар ёритилган.
Қишлоқ жойларида агроэкотуризмни ташкил этишда ECEAT (European Center for Eco- and Agrotourism) томонидан ишлаб чиқилган стандартлардан намуна сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ECEAT сифат стандартини асос қилиб қабул қилиш ва мувофиқликни таъминлаш учун қуйидагиларни таъминлаш зарур бўлади: барча жойлаштириш воситалари учун ушбу стандартни асос қилиб олиш; хоналар учун асосий стандартни танлаш; айрим турдаги жойлаштириш воситалари (кемпинг ва шу кабилар) учун асосий стандартни ишлаб чиқиш; жойлаштириш воситалари учун «барқарор» стандартини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
6-расм. Миронқул қишлоғида агроэкотуризм кластерини шакллантириш механизми: усуллари, элементлари ва воситалари
Ишда қишлоқ жойларида агроэкотуризмни ривожлантириш мақсадида эко-маршрутлар, яшил маршрутларни шакллантириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Яшил маршрут элементларини тартибга келтириш, маълум мантиқий кетма-кетликда жойлаштириш ва маршрут харитаси схемасини тузиш билан боғлиқ ишларни янада соддалаштириш мақсадида яшил маршрутлар паспортини (мантиқий-тузилмавий схема) яратиш тавсия қилинди (7-жадвал). Ушбу паспортни бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда электрон шаклга келтириш ҳамда мунтазам равишда янгилаб бориш мақсадга мувофиқ.
Динамик қаторларни таҳлил қилган ҳолда, кўпгина тадқиқотчилар ўтмишда бўлиб ўтган ҳодисаларнинг моҳиятини тадқиқ этиш асосида уларнинг келажакдаги ҳолатини башорат қилиш, қаторларни экстрополяция (қаторларни узайтириш) қилиш орқали турли хил прогнозларни қуришга ҳаракат қилишган. Мазкур усулга асосланиб, 2005-2020 йиллар давомида ички туризмнинг ривожланиш тенденцияларидан, ҳам Covid-19 пандемияси таъсири инобатга олинган ҳолатдаги Ўзбекистонда ички туризм бозорининг 2021-2025 йиллар давомида ривожланишининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган (8-жадвал; 7-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |