Электр токидан ҳимояланиш тадбирлари. Ҳимояловчи симларни ерга улаш. Электр қурулмаларнинг ток юрмайдиган қисмларини ерга улаб қўйиш ҳимояловчи ерга улаш дейилади. Токли симлар машина қисмларига тасодифан тегиб кетганда ёки узилиб унинг устига тушганда, ҳимояловчи қисми ишдан чиқиб чўлғам симлари яланғочланиб корпусга тегиб қолганда, шунингдек машинанинг ток юрмайдиган қисмлари кучланиш остида қолганда ток уради. Ҳимояланишнинг бу усули кучланиш 1000 В гача бўлганда нейтрал ерга уланган ва ердан ҳимояланган тармоқларда кучланиш 1000 В дан юқори бўлганда эса фақат нейтрали ердан ҳимояланадиган тармоқларда қўлланилади.
Нейтрали ерга уланган 380/220 В кучланишли установкада асбоб-ускуналарнинг корпусларини ҳимоя тариқасида бевосита ерга улаш кўпгина ҳолларда етарлича самара бермай қолиши мумкин, чунки бундай тармоқларда жуда кўп ерга уланишлар талаб қилинган бўларди ва буларнинг ҳаммасини қаршилиги жуда ҳам кичик бўлган ерга улагичлардан қуришнинг иқтисодий жиҳатдан имкони бўлмас эди. Бундай қаршилик, одатда, 30 Ом бўлади. Кетма-кет уланган икки қаршиликнинг (нейтралнинг ерга уланиш қаршилиги ва шикастланган электр токи истеъмолчиси корпусининг ҳимоя тариқасида уланган корпусининг қаршилиги ) изоляцияси тешилганида уларнинг қаршилиги шундай бўлиши мумкинки, корпусга бир фаза орқали туташган ток жуда кам бўлиб, у электр истеъмолчисини шикастланишдан ҳимоя қиладиган суюқланувчан сақлагични ишга тушира олмаган бўлар эди.
Ток ўтказмайдиган қисмларда кучланиш пайдо бўлиб қолганда жароҳатланишни олдини олиш учун бу қисмларга тармоқнинг нол сими улаб қўйилади (3.3-расм). Фаза симларидан бири корпусга тегиб қолганда, шу фаза билан нол сими қисқа туташади ва у орқали катта ток оқади. Бу ток эрувчан ҳимоялагич ёки бошқа ҳимоя воситасига автоматик таъсир этиб, уни ишга туширади, яъни шикастланган фазани автоматик тарзда узади.
Йирик қувватли насос станциялари электр таъминоти албатта алохида трансформатор подстанциялари ва хаво линиялари ёрдамида амалга оширилади. Насос станцияларида деярли йирик қувватли синхрон двигателларидан фойдаланилади, двигателлар иш режимларини оптималлаштириш, электр энергия сарфи, шу билан бирга сувнинг таннархи пасайишига ижобий таъсир кўрсатади.
3.3 – расм. Нол симга улаш схемаси.
Бунда: 1 – ток истеъмолчиси; 2 – истеъмолчи ҳимоя аппаратлари; Rқ – нол симини ерга қайта улаш қаршилиги; R0 – подстанциядаги нол симини ерга улагич қаршилиги; Iқ – қисқа туташув токлари; А, В, С,0 – симлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |