Тишли узатмаларнинг геометрияси ва кинематикаси
Режа:
1. Тишли узатмаларнинг геометрияси
2 .ТУ-нинг кинематикаси.
Техникада эвольвента профилли тишли ғилдираклардан иборат узатмалар кўпроқ қўлланилгани учун қуйида шуларни кўриб ўтамиз.
Одатда, илашишда бўлган бир жуфт ғилдиракдан кичигини (етак-ловчи) шестерня деб, каттасини (етакланувчи) эса тишли ғилдирак деб номланади, ҳамда улар мос равишда 1 ва 2 индекс билан белгиланади.
1.Цилиндрсимон тишли узатманинг геометрик ўлчамлари қуйидагича ифодаланилади (расм):
расм.
d1 ва d2 - шестерня ва тишли ғилдирак бўлувчи айланаларининг диаметрлари.
dw1, dw2 –шестерня ва ғилдирак бошланғич айланаларининг диаметрлари. Бу диаметр илашишдаги бўлган ғилдиракларга таалуқли бўлиб, алоҳида олинган ғилдирак учун қўлланилмайди.
Тишлар хеч қандай тузатишсиз тайёрланганда бу диаметрлар бўлувчи диаметрларга тенг яъни dw= d бўлади. Қуйида шундай тишли узатмаларни ўрганамиз.
da1, da2 -тишларнинг учидан ўтган айланалар диаметрлари;
df1, df2 - тишларнинг тубидан ўтган айланалар диаметрлари;
db1, db2 -асосий айланалар диаметрлари. Бу айлананинг ёйилма-сидан тишни ён ёғи сирти учун зарур бўлган эвольвента чизиғи ҳосил қилинади.
Диаметрал параметрларда ишлатилган w, a, f, b индекслар мос равишда шу айланалар билан боғлиқ бўлган бошқа параметрларни ифодалашда қўлланилади.
a, aw -марказлараро масофа, d = dw бўлганда, a = aw.
Pt – тишли ғилдиракнинг бўлувчи ёки бошланғич айлана бўйича қадами;
Pb - тишли ғилдиракнинг асосий айлана бўйича қадами;
h -тишнинг баландлиги. h= ha + h f бу ерда ha -бўлувчи айлана билан чегараланган тиш каллаги баландлиги; h f -тиш оёғи баландли-ги (6.2-расм).
П - илашиш қутби;
A1 A2 = q - илашиш чизиғи.
a, αw -илашиш бурчаги. ГОСТ 13755-81 га асосан тиш кесувчи асбобнинг бурчаги α = 20о. aw= a бўлганда αw = α =20о.
qα -фаол илашиш чизиғи, яъни илашманинг ишчи қисми.
Тиш элементларининг геометрик ўлчамларини аниқлаш учун бўлувчи айлана асос қилиб олинади. Ҳар бир ғилдиракдаги ана шу айлананинг узунлиги учун қуйидаги тенгликни ёзиш мумкин:
L= π · d = z · Pt ,
бундан d = z · Pt / π ,
бу ерда z -ғилдиракнинг тишлар сони.
Демак, юқорида айлана диаметри қадам ва ўлчовсиз сон π орқали ифодаланмоқда. Шу сабабли, тишли ғилдиракнинг асосий ўлчамларини аниқлаш ва амалда уларни ўлчаш қулай бўлиши учун илашиш модули деб аталувчи асосий параметр m киритилади. Бошқача қилиб айтганда, модуль нисбий кадамдир , яъни:
m = Pt / π .
Модуль миллиметр хисобида ўлчаниб, унинг қийматлари СТ СЭВ 310-76 да келтирилган. Унда, диаметр модуль орқали қуйидагича ифодаланади: d = m · z.
Тишли ғилдиракнинг стандартдан олинган модуль билан ўлчана-диган айланасини бўлувчи айлана дейилади. Ғилдиракнинг бўлувчи айланаси бўйича олинган қадами тиш қирқувчи асбобнинг қадамига тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |