Ковакни классига қараб тиш чархлашнинг асосий қоида ва босқичлари.
Босқичлар:1. Ковакни очиш. 2.кенгайтириш. 3.некроэктомия.4.шакл бериш.5.эмал четини финирлаш(фалц яратиш).
1босқич.Ковакни очиш босқичи.
1 Класс ковакни очиш босқичида ковак оғзи диаметри мос келадиган фиссу рали ёки шарсимон борча билан очилади,остида дентини йўқ эмал олиниб кариес рецидиви булмаслигиучун профилактик кенгайтирилади.
11классда ковакни очиш ва некротик массани олиши учун соғлом тўқима кесилади.
А.Тўғри ёндошиш .агар ёнида тиш булмаса ёки ёнидаги тишда ҳам ковака булиб тозалашга имкон булса.
Б. Окклюзион ёндошиш. Тишни чайнов юзаси кенг кесилиб ковакга йўл очилади. Буни камчилиги эмални маргинал дунглиги олиниб кейинчалик тишлар орасига овқат кириб қолабошлайди.
В. Вестибуляр ёки тил томонидан ёндошиш. Ковак кичик булиб бўйин қисмига яқин булганда ва тож қисми баланд булганда қўланиланилади.
Г. Милк томондан ёндошиш .милк ретракциясида контакт юзага киришги имкон булганда.
Д. Туннел орқали ёндошиш.
111.классда врачни вазифаси тишнинг анатомик шакли ва эстетик куринишини яхшилашдан иборат. Шу сабабли бу классда амальгама ва силикатли цементларни қўйиш мақсадга мувофиқ эмас. Ковакни очишда диастема, трема ёки ёнида тиш булмаса тўғри ёндошилади.
Тил томонидан ёндошиш
Вестибуляр юзада нуқсон,эски пломба булганда вестибуляр ёндошилади.
1У.классда ковакни чархлаш ва пломбалашда врачдан катта тажриба талаб қилинади ва қўйидаги курсаткичларга амал қилинади.
Тишни 1/3 қисми емирилганда композит билан тиклаш , ½ емирилганда композитли винир ва 1/2қисмдан куп емирилганда металлокерамика ёки чинни тиш қўйиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тиш анамолияси ва деформацияси, тиш қатори нуқсони ҳисобигафронтал тишларга катта босим тушганда ва ҳ тишни композит билан реставрация қилишга курсатма камайади. Ковакни очиш вестибуляр, тўғри, тил ва инцизал(кесув юза патологик емирилганда) юзада ўтқазилади, микроретенция яратилади.
У.класс.ковак очиқ булиб ,унга кириш осон ,кратерсимон шаклга эга.
У1.класс ковак пиёласимон ёки тарновсимон булганлиги сабабли унга кириш осон .
11босқич.Ковакни профилактик кенгайтириш босқичидан мақсад кариес рецидиви бўлмаслик. И.Г.Лукомскийни “ Биологик мувофиқлик”асосида тишни чархлаш бу босқичда ўтқазилмайди.1.класс ковакни кенгайтиришда Блек усулидан фойдаланилса фиссурали ёки конусимон бор билан иммун зонагача кенгайтирилади. Фиссурани очишда эмал 0,7 0,8мм энига ва 1 1,5мм чуқурликда олиниб ўткир бурчак ҳосил қилинмайди. .
Do'stlaringiz bilan baham: |