Қисман синфлар, структуралар ва интерфейслар
Қисман синфлар, структуралар ва интерфейслар C# нинг компилятори ва бошқа айрим тиллар томанидан қўллаб-қўвватланади, CLR эса уни билмайди.
Partial калит сўзи C# компиляторига синф, структура ва интерфейснинг дастлабки коди бирнечта файлларда жойлашиши мумкинлигини билдиради. Partial калит сўзи турни аниқловчи файллардаги барча турларга қўлланилади. Ушбу файлларни компиляциялашда компилятор уларни бирлаштиради ва таёр тур йиғилманинг натижавий файлига exe ёки dll кенгайтмаси билан (ёки netmodule кенгайтмаси билан модул файлига) жойлаштирилади. Олдин таъкидлаганимиздек қисман турлар фақат C# компилятори томанидан амалга оширилиши туфайли турларнинг дастлабки кодлари ёзилган барча файлларни бир тилда ёзиш зарур ва уларни ягона модулга компиляциялаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |