Тилшуносликда натуралистик оқим


Тилшуносликда социологик оқим. Фердинанд де Соссюр таълимотининг асосий қоидалари



Download 20,55 Kb.
bet2/2
Sana01.04.2022
Hajmi20,55 Kb.
#523456
1   2
Bog'liq
6-ma'ruza Tilshunoslik

Тилшуносликда социологик оқим. Фердинанд де Соссюр таълимотининг асосий қоидалари
Тилга индивид тассаввурлари тизими сифатида қаровчи ѐш грамматистларнинг қарашларига зид равишда ХХ аср бошида тилни мулоқот воситаси сифатида ўрганиб, унинг ижтимоий вазифасини бўрттириб кўрсатиш анъанаси пайдо бўлди. Ушбу анъана социологик оқим асосини ташкил этди. Ушбу оқим асосчиси Фердинанд де Соссюр ва унинг шогирди Антуан Мейе (1866-1936) ҳисобланади. Улар бу оқимни "Социологик тилшунослик" деб номладилар. Ушбу оқимга француз тилшунослари Жозеф Вандриес (1870-1960), норвег тилшунослари Альф Саммерфельдт, Эмиль Бенвенист (1902-1977) киради. Ушбу оқим тилшунослари ғоясига кўра инсон нутқи ижтимоий ҳодиса ҳисобланади ҳамда жамиятдан ташқарида инсоннинг бу имконияти намоѐн бўла олмайди, шу сабабли инсон нутқи бошқа ижтимоий ҳодисалар билан боғланишига кўра ўрганилади.
Тил мулоқот воситаси сифатида соф психик ҳодиса бўла олмайди, чунки психик ҳодиса мулоқот воситаси эмас. Тил эса мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилади, чунки тил белгилари физик табиатга эга. Тассаввурни эмас, айтилганни эшитиш мумкин. Тил ўзида белгилар тизимини акс эттиради, тизим элементи бўлмиш тил белгиси – сўз маънога эга бирликдир. Тил белгиси номланадиган нарсага нисбатан шартли, сўзловчига нисбатан шартсиз, ноэркин. Тил авлоддан авлодга анъанавий тарзда ўтади ва ҳар бир индивиднинг тил фаолиятини белгилаб беради. Тил системасининг синхрон таҳлили тилни тадқиқ қилишнинг муҳим воситасидир. Тилда янгиликлар айрим шахслар томонидан яратилади, лекин улар барча сўзловчилар қабул қилганларидагина муомалада қолади. Шунинг учун ҳам тил жамоаси рухсати ҳал қилувчи маъно касб этади. Индивид ўз билганича тил белгисини ярата олмайди. Шу боисдан тил тараққиѐти психик ѐки физик сабабларга кўра аниқланмайди, балки уни ижтимоий-тарихий шароит аниқлайди.
Буюк тилшунос Фердинанд де Соссюр (1857-1913) Швейцарияда туғилди, миллатига кўра француз. 1876 йили у Лайпцигда Лескин, Остгоф, Бругман каби ѐш грамматистлар оқими асосчиларининг маърузаларини тинглади. Унинг "Ҳинд-европа тиллари унлиларининг дастлабки тизими ҳақида маълумотлар" китоби тилшуносликда маълум ва машҳурдир. Соссюр Парижда 1906-1911 йиллари уч марта умумий тилшунослик курсидан маърузалар ўқиган. Бу маърузаларни Ш.Балли, А.Сеше тинглаган эди. 1916 йили Соссюр вафотидан кейин унинг шогирдлари ўз маъруза дафтарларидан устозлари курсини китоб қилиб чиқардилар. Китоб "Cours de linguistque gеnеrale" деб номланади. Ушбу китоб оригинал ғоялари, новаторлик фикрларига тўлалиги билан умумий эътирофга сазовор бўлди. Соссюр таълимотининг асосий қоидалари қуйидагилардир: Соссюр тил (langue), нутқ (parole) ва нутқ фаолиятини (langage) 20 фарқлайди. Тил - бу грамматик тизим ва луғат таркибидир.
Нутқ фаолияти эса – муайян халқнинг ифода имкониятлари тизимидир. Тил билан нутқ социал ва индивидуал хусусиятларига кўра фарқ қилади. Бундан ташқари Соссюр ички ва ташқи лингвистикани фарқлайди. Соссюр тил тарихини жамият тарихи, кишилик маданияти тарихи билан боғлайди. Унинг эътирофича миллат урф-одатлари тилда аксини топади. Соссюр синхрония-диахронияни фарқлайди. Синхрония - тилнинг бир даврда мавжудлиги, диахрония - тил фактларининг изчил замонда кўриниши, тарихий ѐки динамик аспекти. Тил – бу система бўлиб, у мавҳум белгилардан иборат. Соссюр тилнинг системавий характери ва унинг белги сифатидаги табиатини асослаб берди. Тил белгиси, бир томондан, эркин, шартли (белги танлашга нисбатан), лекин иккинчи томондан тил жамият учун мажбурий ҳисобланади. Соссюр тил белгиси назариясини яратди ва уни синтагматик ва парадигматик тушунчалар билан боғлади. Ўз устозлари қарашларини бевосита Ш.Балли, А.Сеше, рус тилшуноси С.О.Карцевский ривожлантирдилар. Уларни одатда Женева мактаби вакиллари деб номлайдилар. Соссюрнинг социологик ғоялари асосида иш олиб борган тилшунослар қаторига А.Мейе, Ж.Вандриес, А.Саммерфельдт, Э.Бенвенист ва бошқалар киради.
Download 20,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish