Тиллар факультети Умумий тилшунослик кафедрасининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
б а ё н н о м а с и
Тошкент ш. 11.03.2022 й.
Қатнашдилар: доц. Х.Хидиров (раис), доцентлар С.Адилова, Г.Наримова, доцент в.б. О.Қурбонова, катта ўқитувчилар Н.Ҳамидова, Ш.Юнусова, А.Заболотина, Д.Қурбонова, Ш.Қурбонова, С.Турланова, ўқитувчилар Ў.Нуриддинова, Н.Юлдашева, Н.Ходжаева, Н.Шоҳафизова, Н.Жўраева, А.Нурадилова (котиба).
Кун тартиби:
Университет Ректори раислигида 2022 йил 11 март куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида кўрилган масалалар ва кафедра профессор-ўқитувчилари олдига қўйилган вазифалар тўғрисида.
Кун тартибига киритилган масала юзасидан кафедра мудири сўзга чиқди.
Эшитилди: -Ҳаммамизга яхши маълумки, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилаётган барча видеоселектор йиғилишларида олий таълим муассасалари фаолиятига, хусусан таълим сифатини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу борада бир қанча амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланмоқда. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълими вазири томонидан ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича ҳар бир профессор-ўқитувчи масъул эканлиги таъкидланмоқда.
Университетда бугун ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда Ректоримиз томонидан ҳар бир кафедра профессор-ўқитувчилари бажариши лозим бўлган бир қанча муҳим вазифалар белгилаб берилди. Жумладан: -ҳар бир ўқитувчининг HEMIS тизими билан ишлашни мукаммал даражада билиши лозимлиги; - кредит-модуль тизими ва унинг имкониятлари тўғрисида билимларга эга бўлиши; -дарсга кираётган профессор-ўқитувчиларда ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг тўлиқ бўлиши лозимлиги; -дарсларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги; -шахсий иш режаларининг бажарилиши; -кафедраларда ижро ҳужжатларининг юритилиши ҳамда энг муҳим масалалардан бири қатъий тартиб-интизомга риоя қилиниши кераклиги кечиктириб бўлмайдиган вазифа сифатида белгилаб берилди.
Ҳаммамиз яхши англаб олайлик, ушбу вазифаларни ижросини таъминлашга кафедранинг ҳар бир аъзоси масъул. Ҳеч кимда бундан ортиқ зарурроқ иши бўлиши мумкин эмас! Ҳаммаларингизнинг хабарларингиз бор университетга Вазир бошчилигидаги комиссиянинг келиши кутилмоқда. Биз бунга барча меъёрлар бўйича тайёр туришимиз керак. Ҳеч кимда бирорта салбий ҳолат бўлмаслиги керак. Бу нафақат бизнинг, кафедранинг, балки университетнинг ҳам обрўси бўлади. Ҳаммаларингиздан юқорида белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Университет раҳбарияти томонидан белгиланган вазифалар билан кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари таништирилганлиги қайд этилсин.
Университет раҳбарияти томонидан белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашга кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари масъул эканлиги қайд этилсин.
Кафедра барча профессор-ўқитувчиларининг университетда белгиланган тартиб-интизомга қатъий риоя этишлари лозимлиги таъкидлансин.
Белгиланган тартиб-интизомга риоя қилмаган профессор-ўқитувчиларга нисбатан қатъий интизомий чора қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
Раиси: Х.Хидиров
Котиб: А.Нурадилова
Do'stlaringiz bilan baham: |