Alisher Navoiy nomidagi Toshkent
davlat o‘zbek tili va adabiyoti
universiteti
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021)
251
ЛИНГВИСТИК ЛУҒАТЛАР ЯРАТИШГА ДОИР ЯНГИЧА ЁНДАШУВ
A NEW APPROACH TO THE CREATION OF LINGUISTIC DICTIONARIES
Адиба Ботирова
*
89
Аннотация.
Мақола сўз туркумларини таснифлаш асосида электрон луғатлар яратиш
ҳақида бўлиб, у ўзбек лексикографиясида янгича ёндашув асосида имло ва талаффузни ўргатади,
ўқув жараёнида, шунингдек, филологик тадқиқотларда, иш юритиш ва ҳужжатлаштиришда
қўлланилади.
Калит сўзлар:
компютер лингивистикаси, тил корпуси, таълимий корпус, сўз туркумлари,
луғат турлари, транскрипция, лингивистик тадқиқот, иш юритиш, ҳужжат тузиш.
Annotation.
The article is about the creation of electronic dictionaries based on the classification
of parts of speech, which is a new approach in Uzbek lexicography, teaching both spelling and
pronunciation, used in the educational process, as well as in philological research, office work and
documentation.
Keywords:
computer linguistics, language corpus, educational corpus, vocabulary, dictionary
types, transcription, linguistic research, stationery, documentation.
Жаҳон тилшунослигида замонавий ахборот технологияларига мослашиш жараёнлари
ниҳоятда жадал кетмоқда. Хусусан, “Компютер тилшунослиги” ғарб тилунослигида, рус
тилшунослигида, ҳатто турк ва қозоқ тилшунослигида ҳам муайян ютуқларга эришган. Бу борада
ўзбек тилшунослигида айрим тадқиқотлар, жумладан, амалий ишлар энди олиб борилмоқда.
Маълумки, тил луғатларда
акс этади, бугунги кунда ўзбек лексикографиясида, компютер
лингивистикаси соҳаси олдида бир қатор муаммолар турибди. Ўзбек тилининг
электрон
платформасини яратиш, тил корпуси, таълимий корпусни ишлаб чиқиш учун соҳавий
терминология, лингивистик луғатлар, ўқув луғатлари яратилиши керак.
Электрон маълумотлар
асосида кўпгина (Random House Dictionary, 1966, American Heritage Dictionary, 1969, Webster‘s
eighth Dictionary, 1973, Collins COBUILD Dictionary, 1979) электрон луғатлар яратилган. Ҳозирча
шу асосда кўпчилик тилларда электрон луғатлар яратиш борасида кенг қамровли тадқиқотлар
олиб борилган. Н.А.Сивакова, С.А.Стройков, С.В.Левонисова, С.С.Субботенко, Е.В.Жучкова,
П.И.Сергиенко, И.Н.Савченкова, Г.Г.Бабалова, К.Д.Бак, Ж.Малкил, П.Н.Денисов, В.Г.Гак,
Л.А.Новиков, В.В.Морковкин, С.Г.Бархударов каби бир қанча олимлар электрон луғат яратиш
усуллари устида салмоқли ишларни амалга оширишган [Левонисова С.В., 2004:15].
Ҳар қандай жамиятнинг муайян тараққиёт босқичига кўтарилиши илм-фан ривожига янгича
муносабатда бўлишни тақозо этади. Маълумки,
теварак атрофда маълумот, ахборот кўп. Инсон
учун бу маълумотларнинг барчасини тўплаши ва ўз хотирасида сақлаши жуда мушкул иш. Шунга
кўра инсон ўзига керакли бўлган ахборотларни йиғиш ва уларга ишлов беришнинг йўлларини
қидиришга интилади. Компьютер қурилмалари бу соҳада инсонга катта ёрдам беради.
Зеро, жамиятдаги ривожланиш, тартиб-қоидалар, мулкка эгалик қилиш одамлар онги ва
тафаккурининг ўсишига, бир вақтнинг ўзида, эҳтиёжларнинг тобора ошиб боришига сабаб бўлади.
Шундай экан, техник-технологик ёндашув полиграфик луғатлардан воз кечиб, электрон
луғатлардан фойдаланиш заруратини кучайтирмоқда. Электрон луғатлар фойдаланувчилар учун
қулай бўлиб, иқтисодий тежамкорлик билан бир қаторда, ундан истаган тил ҳодисасини тез
қидириб топиш, таҳрир қилиш, турли вариантларидан, таржималаридан фойдаланиш имконини
беради. Энг муҳими, у очиқ бўлиб, доимий янгилаб бориш хусусиятига эга бўлади. Замонавий
электрон луғатлар тузиш ва ундан фойдаланиш маданиятини шакллантириш
тил имкониятини
эгаллашда самарадор эканлигини таъкидлаш жоиз. Электрон луғатлар тил имкониятини нисбатан
тўла ва кенг қамровли намоён қилиш ва эгаллашда анъанавий воситалардан кескин фарқ қилади.
Бу мамлакатимизда фан ва техниканинг жадаллашуви натижасида тилшунослик бўйича
тадқиқотларга янги турдаги техника ва технологияларни, машина ва аппаратларни, электрон асбоб
ускуналарни жорий этиш тезлашувини тақозо этади.
89
*
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), Навоий давлат педагогика институти