Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
209 
ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ ЛУҒАТЛАР ВА МИЛЛИЙ ТИЛ КОРПУСИ: муаммо, эҳитёж ва 
таклифлар 
 
ELECTRONIC LEARNING DICTIONARIES AND NATIONAL LANGUAGE 
CORPORATION: problems, needs and suggestions 
 
Ҳамроев Ғофир Ҳасанович
*
78
 
 
Аннотация:
Мақолада электрон ўқув луғатларини яратишда миллий тил корпуси 
талабларини инобатга олиш, босма анъанавий луғатлар ва электрон луғатларнинг фарқи, 
афзаллиги тавсифланди, қулайлик ва тезкорлик, тизимлилик каби сифатларга эга тил корпусига 
боғлаш масалаларига доир таклиф ва тавсиялар баён қилинди.
Калит сўзлар:
анъанавий луғатчилик, терминология, тил корпуси, ўқув луғатлари, 
афзаллик, қулайлик, тезкорлик, тизимлилик 
Abstract:
 the article describes the requirements of the national language corpus for the creation of 
electronic educational dictionaries, the differences, the advantages of printed traditional dictionaries and 
electronic dictionaries, suggestions and recommendations for linking to the language corpus with such 
qualities as simplicity and speed, systematization. 
Keywords:
traditional dictionary, terminology, language corpus, educational dictionaries, 
advantage, convenience, speed, systematization 
Ахборот коммуникация технологиялари пайдо бўлиши билан дастур яратувчилар янги луғат 
тури – электрон луғатлар яратишга киришдилар. Луғатнинг бу тури лексикография тарихида 
мутлақо янги сўз бўлиб, ўз тараққиётининг янги сифат босқичини белгилаб берди. Ҳозир электрон 
луғатлар қоғоз луғатларни деярли ўз соясида қолдирмоқда, дейиш мумкин. Зеро, электрон 
луғатлар анъанавий луғатларга нисбатан бир қатор яққол ва муҳим афзалликларга эга бўлиб, ягона 
камчилиги уларнинг шахсий компютерга боғлиқлиги эди. Бироқ, бу камчилик интернет тизимида 
яхлит база – миллий тил корпусларининг ишга тушурилиши билан ўз ечимини топади. Босма 
луғатларнинг катта камчилиги ўз вақтида такомиллаштириб бўлмаслигидадир. Зеро, бир марта 
нашр қилинган луғат қайта такомиллаштирилиши учун узоқ вақт ва катта ҳажмли маблағ талаб 
қилади. Қолаверса, бугунги кунда тезкорлик талабларига жавоб бера оладиган ягона восита 
интернет тизими ва электрон луғатларидир.
Шу маънода 2020 – 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини 
такомиллаштириш коцепциясини 2020 – 2022 йилларда амалга ошириш дастурида Ўзбек тили 
ўқув лексикография тармоғини ривожлантириш, янги авлод ўқув ва атамалар луғатларини яратиш, 
уларнинг электрон вариантларини ишга тушириш масаласи вазифа сифатида қўйилган [1: 9-б.]. 
Жумладан, Фармоннинг 6-банди бевосита “ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва 
амалий маълумотларни ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусини 
яратиш чораларини кўриш” вазифаси ҳам олимлар олдига асосий вазифа сифатида белгилаб 
берилган [1:2-б.]. 
Маълумки, миллий тил корпуси луғатлар базасига таянади. Мамлакатимизда 2020–2022 
йилларда кўплаб лингивистик ва соҳавий луғатлар яратиш давлат дастурига киритилган. Шуни 
ўринда таъкидлаш лозимки, босма луғатлардан кўра электрон луғатлар тайёрлашга элоҳида 
эътибор бериш лозим. Зеро, электрон луғатлар миллий тил корпусининг асосини ташкил қилади ва 
унинг қуйидаги афзалликлари мавжуд: кун сайин такомиллаштириб бориш мумкинлиги; турли 
лингивистик тадқиқотларда интенсив фойдаланиш имконияти; деярли харажатсиз чекланмаган 
фойдаланувчиларга узатиш имкониялига эгалиги; тилнинг тадрижий тараққиётини тизимли 
намоён эта олиши; миллий тил корпусига боғланганда лисоний бирликларнинг мажмуавий 
78
*
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси бош мутахассиси педагогика 
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish