Кейинги мавзуларда сиз сout объектини қандай ишлатиш лозимлигини билиб оласиз. Ҳозир эса у ҳақида қисқача маълумот берамиз. Экранга маълумотни чиқариш учун cout сўзини, ундан сўнг чиқариш операторини (<<) киритиш лозим. С++ компилятори (<<) белгисини бирта оператор деб қарайди. Қуйидаги листингни таҳлил қиламиз.
Bu son 5 ga teng: 5
endl operatori ekranda yangi satrga o`tish amalini bajaradi
Bu katta son: 70000
Bu 5 va 8 sonlarining yig`indisi: 13
Bu kasr son: 0.625
Bu esa juda katta son: 4.9e+07
Айрим компиляторларда сout объектидан кейин математик операцияларни бажариш учун фигурали қавсларни ишлатиш талаб қилинади. У ҳолда 2.2. – листингнинг 11 – сатрида қуйидагича алмаштириш бажариш лозим.
11: cout << «Here is the sum of 8 and 5<< (8+5) << endl;
endl оператори end line (cатр охири) деган сўздан олинган бўлиб «энд-эл» деб ўқилади.
Изоҳлар
Сиз дастур ёзаётган вақтингизда нима иш қилмоқчи эканлигингиз доимо аниқ бўлади. Лекин бир ойдан сўнг бу дастурга қайтиш лозим бўлса дастурга тегишли деталлар ва уларнинг вазифалари нимадан иборат эканлигини билмаслигингиз мумкин.
Дастурни бутунлай хотирангиздан ўчириб юбормаслик ва бошқаларга ҳам тушунарли бўлиши учун изоҳлардан фойдаланиш лозим. Изоҳлар компилятор томонидан тушириб қолдириладиган дастурнинг алоҳида сатрида ёки бутун бир блокида қўлланилади. Қуйидаги листингни кўриб чиқамиз.