Хотиранинг объектлар ўртасида динамик тақсимланувчи соҳасига обьектларни жойлаштириш.
Худди бутун типли ўзгарувчини динамик хотирага жойлаштириш сингари ихтиёрий обьектни ҳам объектлар ўртасида динамик тақсимланувчи соҳалда жойлаштиришимиз мумкин. Масалан, агар сиз Cat синфи обьектини ҳосил қилиб, бу обьектни ўзгартириш учун унинг адресини ўзида сақловчи кўрсаткич тузишингиз мумкин. Бу ҳолат ўзгарувчини стекка жойлаштиришга ўхшаб қолади. Бу операцияни синтаксиси худди бутун сонли ўзгарувчи учун бўлганидек қуйидагичадир:
Cat * pCat= new Cat.
Бу ҳолатда new оператори синфни бошланғич конструкторини, яъни параметрсиз конструкторини чақиради. Объектни тузишда у стекда ёки динамик хотира соҳасида жойлаштирилишидан қатъий назар доимо у тегишли синф конструктори чақирилади.
Объектни динамик тақсимланувчи хотирадан ўчириш.
delete оператори ишлатилганда автоматик тарзда ундан кейин ёзилган кўрсаткичда адреси сақланувчи объект тегишли синф деструктори чақирилади. Қоида бўйича синф деструктори объектнинг динамик хотира соҳасида эгаллаган барча хотира соҳасини бўшатади. Объектни динамик хотирага жойлаштириш ва ўчиришга оид мисол 8.5- листингда кўрсатилган.
8.5. – листинг. Динамик хотира соҳасига объектларни жойлаштириш ва уларни ўчиришга оид мисол. // 8.5. – листинг.