Тилеўмурат Тангирбергенов Батольон комиссари. 23 май 1913 йили Қорақалпоғистон Куйбышев туманида (Кегайли) туғилган.
Tlewmurat Tanirbergenov – 1913-yili tug’ilgan 97-qoraqalpoq oqchilar brigadasi vzvod komandiri yordamchi, 1943-yildan 18-o’qchilar diviziyasi batal’on komissari. 1944-yili 18-yanvar kungi Volkov frontida Senyavina tepaligi ustidagi urushda kapitan T.Tanirbergenov boshqargan askarlar alohida qahramonlik qilgan. “Qizil yulduz” ordeni bilan mukofatlandi. Shu urushda og’ir yarador bo’ldi. 21-armiya 28-oqchilar diviziyasining batal’on komandirining siyosiy ishlar bo’yicha o’rinbosari T.Tanirbergenov Glagaw shaharining hududida 13 ming Sovet asirlarinin ozod etish urushlarida ko’rsatgan xizmatlari uchun 1-darajali Vatandorlik urush” ordeni bilan mukofatlandi.
Ёши етмишга келиб қолган бўлсада ҳалиям бақувват, чаққон бу инсонга кимнинг бўлсада ҳаваси келади. Жанг майдонларида ажал билан юзлашган уруш фахрийси, партия, комсомол, хўжалик ташкилотларида бошлиқ хизматларида ишлаган. Тилеўмурат Тангирбергеновнинг ҳаёти кўпчиликга намуна ҳаёти унутилмас воқеаларга бой. 1937-йили у Қизил Армия сафида хизматини бажариб келди. ЎзЛКСМ Куйбышев райкомининг дастлаб бўлим бошлиғи, кейинчалик биринчи Котиби бўлиб ишлади, у пайтларда шаҳар комсомол комитети бўлмаганлигидан Нукус шаҳрининг ёшлари ҳам ЎзЛКСМ Куйбышев райкомининг ҳисобида турар эди. Азалдан янгиликларга ишқибоз ҳарбий хизматда чиниққан ёш йигит, шаҳар ёшлари ҳам ғоясига етакчилик қилиб, ҳозирги Комсомол (Ашшық кўл) кўлига, Қызкеткен (Дустлик) каналидан сув боришига сабабчи бўлди. Орадан кўп вақт ўтмасдан Комсомол Комитетига инструктор бўлиб ишга қабул қилинди. Ҳаётда ўз йўлин топиб, Комсомол постида юксак салоҳият билан хизмат қилаётган Тилеўмурат Тангирбергенов урушнинг дастлабки кунидаёқ шаҳар чақирув Комиссиясининг қабулида бўлди. Лекин ҳар бир ишнинг ўз вақти соати бор, унга ички ишлар Министрлигининг Ковалерия взводида политрук бўлиб ишлашни тавсия қилди. Сиёсий хизматчига жавобларни ва маъсулиятли вазифалар юклатишига қарамай, унинг фронтга бориб душман билан юзма-юз жанг қилиш ниятидан қайтмади. Кейинчалик унинг аризаси қаноатлантирилди, 1944-йилнинг 8-декабрь куни 97-қорақалпоқ ўқчилар бригадасида взвод командири ёрдамчиси бўлиб қабул қилинди. «Энди жангда қатнашаман» деб юрганида уни Брянсидаги сиёсий ходимларни тайёрлайдиган муддатли ҳарбий уюшмасига юборади. Сабаби у вақтларда урушнинг дастлабки кунларида қурбон бўлган сиёсий ходимларнинг ўрнини, кадрлар билан тўлдриш вазифаси турар эди. Катта политруктнинг кутган куни ҳам етиб келди. 1943-йилнинг 12-январь куни, тунги соат 300 да Волхов фронтининг курсантлари билан бирга Ленинград Каналини бузиш учун ҳужумга ўтди. «Политрукнинг якка намунаси ҳамма душманлар учун намуна» деган ўқув юртидаги устозларнинг насиҳатини жанг қоидаси деб билган ўқлар ёмғирига қарамасдан олдинги қаторда келарди. Тун ичида гумбирлаган тўпларнинг, минометлардан отилган снарядлардан, катюшаларнинг овози қулоқни жумбушга келтирарди. Кутилмаганда бошланган ҳужум душманни эсанкиратиб қўйди. Улар ҳушини йиғиб олгунча фронт жангчилари 5-6 чақрим олға илгарилади. Аммо душман турган ҳудудга миналаштирилган майдон ва тиканли симлар худудидан ёриб ўтиш қийн бўлди. Жанг эса етти кундан бери давом этарди 18-январга ўтар кечаси тунги бирлар чамасида Катта политрук Тилеўмурат Тангирбергеновни полк штабига чақиряпди деган хавар келди. Бу ерда кучайтирилган сапёрлар взводига бошчилик қилиб миналаштирилган ҳудудни тозалашни топширди.
Сапёрлар халатларини кийишиб ўрмалаб йўлга тушди. Бизнинг артиллериямиз ўзларининг ҳаракатларин билдирмослик учун душман устига ўқни қордек ёғдирди: 1 соатдан ортиқ эпчиллик билан ишлаган сапёрлар, 200 метрларча кенгликдаги миналаштирилган жойларни тозалаб бўлди:Старший политрук бу ҳақида рация орқали штабга хабар берди: Орадан 10-15-дақиқа ўтмасданоқ кучли хужум бошланиб кетди. Душман қаршилигини синдириб Волков фронти; 18-ўқчилар дивизиясининг аскарлари 18-январь куни эрталабки соат 3 дан Синавино баландлигида Ленинград фронтининг 136-дивизиясининг аскарлари билан қўшилди.
Душман қуршовда қолди. Мана, шу операциядан кейин Октябрь темир йўли очилди. У орқали ҳар куни оч қолган Ленинградга 39 эшолон озиқ-овқат етказилиб турилди. Бу ғалаба Кизил Армия жанговарларининг руҳларини кўтариб юборди.
Улар Синавино баландлигини тортиб олиш учун ҳужум бошланди. Сабаби душман баландликдан Октябрь Темир йўли орқали келаётган эшолонларни узлуксиз отиб кўп зиён келтириб турган эди. Старший политрук Тилеўмурат Тангирбергенов ўз қўл остидаги аскарларга Синавино баландлигининг аҳамиятин ғалаба яқин қолганлигини шошмасдан тушунтирди. Ўзи олға чиқиб бир неча марта аскарларни ҳужумга бошлади. Шу жангларнинг бирида у енгил жароҳат олиб госпиталга тушди. Бироқ кўп ўтмай соғайиб яна ўз сафига қайтди. Баландликнинг қарши тарафидан ҳужимга ўтди. Лекин эгаллашнинг иложи бўлмади.
Сабаби у ерда душманнинг бир нечта дотларида ер остига бекитилган 16 танки бўлиб улар узлуксиз тарзда ўқ отиб турган эди. Мана шундан кейин баландликнинг орқа қисмидан айланиб ўтишга қарор этилди.
Кучли артиллерия билан тайёрликдан кейин ҳужум бошланиб баландлик эгалланди. Шу жангда Тангирбергенов иккинчи маротаба оғир жараҳат олиб, Воровидский шаҳридаги госпиталга тушди. Ленинград қамалини бузишдаги Синавино баландлигини олишдаги кўрсатган жасорати учун у Қизил юлдуз нишони билан тақдирланди. Бу нишон орадан 13 йил ўтгандан сўнг топширилди. Сабаби у Невград шаҳрининг озод этиш учун бўлган жангда оғир жароҳат олиб Ленинграддаги 928 ҳарбий госпиталга тушган эди. 1944 - йилнинг бошида Маннергейм чизиғига ҳужум бошлаганда капитан Тангирбергенов батальон командирининг сиёсий ишлари бўйича ўринбосари эди.
Маннергеймнинг биринчи чизиғи шахмат шаклида, ерга қоқилган йирик темирлардан, ток ўтадиган тиканли симлар билан янгиланган йўлакдан ва унинг орқасида жойлашган дотлардан иборат. Жанг давомида капитан Тангирбергенов бошчилик қилган разведкачилар бўлими чизиқнинг координаторларини рация орқали армия штабига хабар бериб турди. У ерда разведкачилар командирининг аниқ ҳисоблаши орқали берилган координатларни бизнинг артиллериямизнинг снарядлари кулини кўкка совурди.
Натижада 11 июнь куни биринчи Маннергейм чизиғи эгалланди.
Иккинчи чизиқни эгаллаш учун 10 кун давомида тайёргарлик кўришга тўғри келди. Бу чизиқда мустаҳкамланган темир яъни зирҳли устунчалар, тиканли симлар миналаштирилган чизиқлардан ташқари зирҳли бетон қўйилган ўқ ўтмас дотлар бар эди.
Бу тухум шаклида ишланганлиги учун снарядлар уни буза олмасдан сирпаниб кетаверар эди. Шундан кейин катюшалардан бир тарафлаб сирпаниб кетиш бошланди юқоридан эса самалётлар устма уст бомба ёғдириб турди. Уч ярим соатдан кейин капитан Тангирбергеновнинг бошчилигидаги батальоннинг бир гуруҳи душманнинг ўқ отиш нуқталарни аниқлаш учун яна разведкага юборилди. Улар довулдай ёғиб турган ўқлар орасидан чаққонлик билан ҳаракат қилиб рация орқали бизнинг артиллериямизга душман ўқ отиши координаталаридан хабордар қилиб турди. Мана шундан кейин душманнинг ўқ отиш нуқталарининг ҳаракати кетма-кет тўхтай бошлади. Ҳамма ҳужумга тайёрланди ва иккинчи чизиқ ҳам эгалланди.
У пойтахтимиз ёшлари, мактаб ўқувчиларининг ҳурматли меҳмонидир. Ёш ниҳоллар, унинг Ватанпарварлик уриши даврида бошидан ўтган воқеаларни доимо қизиқиш билан тинглайдиган уриш фахрийларинг бири эди.