Тикувчилик тарихи
Кийимларни бичиш-тикиш касби жуда қадимий ва зарурий ҳисобланади. Кийимнинг асосий вазифаси одам танасини атроф-муҳитнинг турли номаќбул таъсирлардан муҳофаза қќилиш ва безатиш ҳисобланади.
Кийимнинг пайдо бўлганига жуда кўп асрлар бўлган. Унинг пайдо бўлиши об-ҳаво шароити, ишлаб чиқариш кучлари, воситаларининг ривожланиши билан боғлиқ. Тикувчилик касбининг пайдо бўлиши Ғарбий Европада XII асрга, Россия шаҳарларида эса XIY асрга тўғри келади. Қадимги Россияда кийимни «портише», кийим тикадиган усталарни «портной» деб аташган. XIY асрдан «платье» сўзи ишлата бошланган.
Кийимни бичиш биринчи бўлиб Шарќда пайдо бўлса-да, соҳа сифатида у Европада ривожланди.
Бичиш-тизимини биринчи бўлиб 1818 йилда франциялик Мишел исмли киши ихтиро этган. Шу тариқа бичиш-тикиш касбига энг керакли ҳунар деб қаралиб келинмоқда.
Тикувчилик ўзбек халқининг энг қадимдан ўрганиб келган ҳунарларидан бирига айланди. Ҳунар ўргатиш ва ўрганишнинг фазилати ҳақида алломаларимиз ўз асарларида жуда кўп ёзганлар.
Масалан, Абдурахмон Жомий ёшларга мурожаат қилиб шундай деган эди:
Олтин топмагин- у ўргангил ҳунар,
Ҳунарнинг олдида пастдир олтин –зар.
Ҳунар адо бўлмас бойликдир. У албатта ёшликдан ўргатилади. Донолар ёшларга бу борада насиҳатлар берганлар. Бир донишманд фарзандларга шундай насиҳат қилган: Азиз фарзандларим, ҳунар ўрганинглар, зероки мол-дунёга эътиқод йўқ ва олтин-кумуш сафарда хатарликдир. Қароќчилар ўғирлаб кетади. Аммо ҳунар қайнар булоқ, тугамас давлатдир, агар ҳунарманд молидан маҳрум бўлса, қайғуси йўқдир, чунки ҳунарнинг ўзи давлатдир. Ҳунарманд қаерга борса қадрланади ва уйнинг туридан жой олади. Ҳунарсиз одам эса, ҳамиша машаққат чекади, тиланчилик ќилади. (Саъдий «Гулистон ва Бўстон» )
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси мактабларида ва мактабдан ташқари муассасаларида бичиш-тикишни ўргатишга, яъни тикувчилик ҳунарига катта эътибор беришмоқда. «Кийимларни лойиҳалаш ва моделлаштириш» тўгарагининг ишини тўғри ташкил этиш ёшларимизнинг бўш вақтини унумли ва мазмунли ўтказиш, уларни касбга йўллаш, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш орқали ўз меҳнатидан баҳраманд бўлиш имкониятини яратади.
Тўгарак жараёнида дастлаб газлама бўлакларида майда деталларни, узелларни тайёрлайдилар, сўнгра уларни буюмда қўллаш орқали турли буюмлар яратадилар. Тўгарак жараёнида болалар, аёллар, эркаклар енгил кийимларини тикиш бўйича кўникма, малакаларга эга бўладилар. Кийим тикишда ихтиёрийликни қўллаш орқали тўгарак аъзолари ишларини санъат даражасига кўтариш имкониятлари яратилади.
Тўгарак аъзоларининг бажарган ишларидан кўргазмалар ташкил этиш , бу ҳунарни кенг оммага тарғиб қилиш, ўз навбатида тўгаракларга бўлган эътиборини, бичиш-тикиш ҳунарига бўлган қизиқишни оширади, кенг омма диққатини жалб этиш, тўгаракка ққизиқувчиларни кўпайтириш имкониятларини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |