2.3. Банк фойдаси ва унинг ҳисоби
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз
фаолиятини фойда олиш мақсадида олиб боради, шу жумладан, тижорат
банклари ҳам. Банклар ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти қонуниятлари амал
қилиб, банклараро рақобатнинг кучайиб бориши шароитида ҳар бир мижоз
учун кураш олиб борган ҳолда, янги банк хизматлари бозорида ютиб
чиқишга ҳаракат қилади. Тижорат банклари банк хизматлари бозорида
кредит, касса, ҳисоб–китоб, валюта, воситачилик, маслаҳатчилик, траст ва
бошқа банк операцияларини амалга ошириб, улардан даромад олишга
интилади. Олинган даромад ҳар доим ҳам қилинган харажатларни
қопламайди, бу фаолият натижаси зарар билан чиққанлигини англатади. Бу
кўпчилик ҳолатларда банк фаолиятида маълум бир қийинчиликларни юзага
келтиради. Шу нуқтаи назардан тижорат банки фаолияти зарар билан чиқиш
сабабларни ўрганиш, унинг аниқ суммаларини тўғри ҳисоб–китоб қилиш
мақсадга мувофиқдир.
Банк фаолиятини таҳлил қилиш, бошқариш ва режалаштиришда банк
фаолиятининг молиявий натижасини ижобий бўлишини таъминлашга
ҳаракат қилинади. Шундай бўлсада банк фаолияти натижаси салбий бўлган
46
ҳолатлар юзага келиш олдини олиш, унинг оқибатларини тўғирлаш учун
қандай чора–тадбирлар амалга оширилиши кераклиги аниқланиши лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, банк фаолиятини амалга
ошириш натижасида олинган фойда банк асосий фондларининг янгиланиши
ва кўпайиши асоси, ўз капиталининг кўпайиши, банкнинг тўловга лаёқатлиги
ва ликвидлилигини таъминлаши, молиявий барқарорлиги, дивиденд тўлаш
имконияти, банк хизматлари сифатини ошириш ва ривожлантиришга замин
яратади. Шунинг учун ҳам, якуний молиявий натижалар ҳисобини тўғри
ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистонда
тижорат
банкларида
молиявий
натижалар
кўрсаткичларини шакллантириш алгоритми Марказий банк томонидан
белгиланган молиявий ҳисобот шакллари ва бухгалтерия ҳисоби
стандартларига асосланади.
Хозирги кунда Ўзбекистонда тижорат банкларида молиявий натижалар
кўрсаткичларини шакллантириш алгоритми Марказий банк томонидан
белгиланган молиявий ҳисобот шакллари ва бухгалтерия ҳисоби
стандартларига асосланади. Жумладан, Марказий банк томонидан 2004 йил 6
ноябрда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига банк
назорати бўйича тақдим этиладиган тижорат банклари ҳисоботларини
тўлдириш тавсиялари» тўғрисидаги № 584 йўриқнома бўйича 0204IS «Фойда
ва зарарлар тўғрисида ҳисобот» шаклни тўлдириш тўғрисидаги методик
кўрсатмалар асос бўлиб ҳисобланади. Унга кўра молиявий натижаларнинг
асосий кўрсаткичлари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:
Соф фоизли даромад;
Эҳтимолий зарарлар захираси чиқариб ташлангандан сўнг соф фоизли
даромад;
Операция харажатлари қилингунга қадар соф даромад;
Даромад солиғини ҳисобга олмаган ҳолда соф даромад;
Ҳисобот давридаги соф фойда (зарар).
47
Бундан кўриниб турибдики молиявий натижалар бир-бири билан боғлиқ
иқтисодий кўрсаткичлар тизимидир ва улар тижорат банкларида даромад ва
харажатларни бир-бирига солиштириш орқали аниқланади.
25
Do'stlaringiz bilan baham: |