Тижорат банкларининг даромадлари ва харажатлари, банк фойдасини ошириш муаммолари



Download 171,94 Kb.
bet10/22
Sana11.06.2022
Hajmi171,94 Kb.
#653776
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
tizhorat banklarida daromadlar va xarazhatlar hisobi-конвертирован

2.3-жадвал


ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»нинг фоизсиз даромадлари таркиби таҳлили22

Фоизсиз даромадлар турлари



2014

2015

Ўзгариши (+/-)

млн.
сўм

% да

млн.
сўм

% да

млн.
сўм

% да

Воситачилик ва хизматлар учун ҳақ
тўлашдан олинган даромад

86034

86,2

115433

76,8

29399

34,2

Валюта операцияларидан кўрилган
фойда

6008

6,0

22120

14,7

16112

268,2

Инвестициялардан даромад

26

0,0




0,0

-26

-100,0

Дивидендлар шаклидаги даромад

74

0,1

0

0,0

-74

-100,0

Бошқа операция даромадлари

7616

7,6

12767

8,5

5151

67,6

Жами фоизсиз даромад

99758

100,0

150320

100,0

50562

50,7

Фоизсиз даромадлар қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилишини кўришимиз мумкин:

  • 45200 – “Фоизсиз даромадлар”;

  • 45400 – “Хорижий валюталардаги фойда”;

  • 45600 – “Тижорат операцияларидан олинган фойда”;

  • 45700- Қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар”;

  • 45800 – “Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар”;

  • 45900 – “Бошқа фоизсиз даромадлар”.

Банкнинг фоизсиз даромадига юқоридаги саволларда кўрганимиздек комиссион даромадлари, чет эл валютасидаги фойда, тижорат операцияларидан олинган фойда, инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар ҳамда бошқа фоизсиз даромадлар киради.

Тижорат банклари фоизсиз даромадлари таркибида энг кўп улушга эга бўлган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ҳисобга олишда улар авваламбор тан олинади ва шундан сўнг даромадлар
22 ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank» молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
ҳисобварағига ўтказилади. Масалан, банк мижознинг тўлов хужжатлари бўйича 1000000,00 сўмни ўтказиб берди, банк ҳисобварағи шартномасига асосан дебет айланмаси бўйича 0,5 фоиз миқдорида хизмат ҳақи келишган бўлса, у олган фоизсиз даромади 5000,00 сўмни ташкил этади. Ушбу тўлов шартнома шартларига асосан кейинги иш кунида ёки шартномада белгиланган муддатда мижоз ҳисобварағидан тўлаб берилади.
Бунда куйидаги бухгалтерия ўтказмаси бажарилиши лозим:
Дебет 16401 – «Ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар» 5000,00 сўм;
Кредит 45249 – «Маҳаллий тўловлар бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар» 5000,00 сўм.
Ҳисобланган даромад ундирилганда эса:
Дебет Мижознинг ҳисобварағи 5000,00 сўм;
Кредит 16401 – «Ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар» 5000,00 сўм.
Хозирда кўпчилик тижорат банклари фоизсиз даромадларни ундиришда мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлса тўғридан–тўғри даромад ҳисобварарағига кирим қилинаяпти, яъни:
Дебет Мижознинг ҳисобварағи 5000,00 сўм;
Кредит 45249 – «Маҳаллий тўловлар бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар» 5000,00 сўм.
Агар мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаса, юқорида келтирилган бухгалтерия ўтказмаси орқали даромад ҳисобга олиниб, маблағ келиб тушиши билан ундириб олинаяпти.
Банклар қимматли қоғозлар бозорининг фаол иштирокчилари сифатида инвестицион, олди–сотди операцияларни ривожлантириб келмоқда. Бунинг натижасида ўз даромадлари таркибини кенгайтирмоқда.
Банк ихтиёрида бўлган қимматли қоғозлар бўйича эмитентлар томонидан эълон қилинган дивидендлар ҳисобга олинганда:
Дебет 19939 – «Олинадиган дивидендлар»;
Кредит 45800 – «Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар». Бухгалтерия ўтказмаси келтирилади.
Эълон қилинган дивидендлар пул кўринишда олинганда эса қуйидаги ўтказма амалга оширилади:
Дебет банк вакиллик ҳисобварағи ёки эмитент ҳисобварағи; Кредит 19939 – «Олинадиган дивидендлар».
Банк молиявий активларини сотиш натижасида ёки ҳисобдан чиқаришда ижобий ёки салбий натижага эришиш мумкин. Агар ижобий натижага яъни, фойда олса куйидаги бухгалтерия ўтказмаси келтирилади:
Дебет Кассадаги нақд пуллар, мижознинг ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи;
Кредит 4хххх Қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда.
Хулоса қилиб айтганда банк даромадлари таркиби банк томонидан амалга оширилаётган операцияларга боғлиқ бўлади. Банк фоизли даромадлари ичида кредит операцияларидан олинган даромадлар салмоғи кўп.



    1. Download 171,94 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish