2002 йилда Узбекистон Республикаси банклари томонидан олинган
даромадларда берилган кредитлар буйича олинган фоизларнинг солмоги тугрисида маълумот
№
|
Банкларнинг номи
|
Жами
даромадлар
|
Даромадда берилган кредит буйича олинган фоизлар солмоги %
|
Шу жумладан
|
Корхона ва ташкилотларга берилган кредитлар буйича
|
Бошка банкларга берилган кредитлар буйича
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
1
|
ТИФ Миллий банки
|
100,0
|
68,1
|
61,2
|
6,9
|
2
|
АТ «Узсаноаткурилиш-банк»
|
100,0
|
55,2
|
49,6
|
5,6
|
3
|
АТ «Пахтабанк»
|
100,0
|
29,5
|
27,5
|
2,0
|
4
|
ДАТ «Замин» банк
|
100,0
|
67,9
|
52,3
|
0,3
|
5
|
ДАТ «Асака» банк
|
100,0
|
31,2
|
30,0
|
1,2
|
6
|
АТ «Авиабанк»
|
100,0
|
56,0
|
24,2
|
31,8
|
7
|
АТ «Хамкорбанк»
|
100,0
|
65,6
|
05,5
|
0,1
|
8
|
ХОТАТ «Бизнес банк»
|
100,0
|
55,2
|
44,6
|
5,5
|
9
|
Узприватбанк
|
100,0
|
39,7
|
31,5
|
8,2
|
10
|
Узбек-турк банки»
|
100,0
|
7,7
|
3,2
|
4,5
|
|
ЖАМИ
|
350467,8
|
191382,3
|
172719,8
|
16144,8
|
|
Уртачаси
|
100,0
|
54,6
|
49,3
|
4,6
|
Илмий ишимизнинг 5-жадвал маълумотларини тахлил этар эканмиз, 2002 йилда биз танлаб олиб тахлил килаётган 10 банкдан 6 тасининг асосий даромадлари (50,0 фоиздан купрок) берилган кредитлар буйича олинган фоизлардан ташкил топганини гувохи буламиз. Бунда бу даромаднинг салмоги шу гурухга кирувчи банклар учун 50,0 фоиздан купрок («ТИФ Миллий банк» 68,1%) ва ДАТ «Замин банк» – 67,8% ни ташкил этаяпти.
Илмий ишимизнинг 5-жадвалда келтирилган ракамларга эътибор берадиган булсак, ханузгача Узбекистондаги тижорат банклари даромадларининг асосий кисми анъанавий усулда ташкил топаётганлигини ва бу сохада шу пайтгача айтишга арзигулик ишлар килинмаганлигини ва тижорат банклари даромадларини оширишнинг бошка йуллари тугрисида пухта уйлаб курилмаётганлиги тугрисида хулосага келишимиз мумкин.
4. Ёрдамчи фаолиятдан олинадиган даромадларнинг микдори (бошка даромадлар):
Бозор иктисодиёти шароитида тижорат банклари таъсисчилар сифатида узларининг аъзолик бадалларига (пайларига) асосланган холда бошка хужалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида хам фаол иштирок этишлари мумкин. Бу асосан шу билан бевосита богликки, инфляция шароитида тижорат банкларининг уз капиталлари хам кадрсизланмасдан колмайди. Худди шунинг учун хам улар уз капиталларини фойдали ва окилона жойлаштириш учун тижорат банклари таъсисчилик фаолияти билан шугулланиши керак. Ана шу йуналишда олинадиган даромадларнинг микдори хужалик юритувчи субъектлар оборотига жойлаштирилган ва шу маблаглардан кай даражада самарали фойдаланаётганлигига боглик ва тижорат банклари жамгармаларнинг шаклланиш манбаларидан бири булиб хисобланиши керак. Ана шу йуналишда олинадиган даромадларнинг микдори хужалик юритувчи субъектлар оборотига жойлаштирилган шу маблаглардан кай даражада самарали фойдаланаётганлигига боглик ва улар тижорат банклари жамгармаларининг шаклланиш манбаларидан бири булиб хисобланиши керак. Жахон амалиёти ва утиш даврининг тажрибаси бу даромадлар турли хилдаги товар ва фонд биржаларини таъсис этиш, инвестицион ва сугурта компанияларини вужудга келтириш жараёнида иштирок этиш ва хоказолар оркали кулга киритилиши мумкинлигини курсатиб турибди. Бошкача килиб айтганда, бу даромадларни тижорат банклари узлари маблагларининг бир кисмини молиявий секторга жойлаштириб кулга киритишлари мумкин. Бу уз навбатида, иктисодиётнинг бу секторида инвестицияларнинг кайтими нисбатан юкори эканлиги билан белгиланади. Ёки асосан сабаби капиталга жойлаштирилган даромад нормаси иктисодиётнинг бу секторида хамма вакт унинг бошка секторларига нисбатан юкори эканлигидир. Бундан ана шу сектордаги хужалик юритувчи субъектларнинг фойдалилик даражаси канча юкори булса, тижорат банкларининг таъсисчи ёки акционер сифатида оладиган фоизлари ёки дивидендлари шунча юкори булади, деган хулоса келиб чикади.
Илмий ишимиздан 4-жадвалда келтирилган аник ракамларга назар соладиган булсак, тижорат банклари даромадларини шакллантиришнинг бошка даромадлар» моддаси хисобидан банк даромадларининг маълум бир кисми ташкил топаётганлигини аниклашимиз мумкин. Масалан, 2002 йилда «ТИФ Миллий банкининг 2,4%, АТ «Узсаноаткурилишбанкининг 0,3%, АТ «Пахта банки»нинг 1,5%, ДАТ «Замин банки»нинг 2,2%, ДАТ «Асака банки»нинг 0,9%, АТ «Авиабанкининг 2,1%, АТ «Хамкорбанк»нинг 2,2%, ХОТАТ «Бизнес банк»нинг 0,7%, «Узприватбанк»нинг 2,0% ва «Узбек-Турк банки»нинг 0,9% даромади бошка даромадлар хисобидан шаклланган.
Агар масалага юкоридагиларни тахлили асосида карасак, хали Узбекистон Республикасида банк тизимида фаолият курсатаётган тижорат банклари даромадларини шакллантиришдаги таркибий кисмларини йуналишида жуда куп ишларни амалга оширишлари кераклиги яккол маълум булади. Чунки уларнинг фаолиятида, биз юкорида таъкидлаганимиздек, бу сохада деярли айтишга арзигулик ишлар амалга оширилмаган (албатта айрим холлар бундан мустасно), ханузгача улар даромадининг асосий кисми кредитлар учун олинадиган фоизлар хисобидан шаклланаяпти. Агар ривожланган мамлакатларда тижорат банклари уз мижозларига 350 хилдан ортик хизмат курсатаётган бир вактда республикамиз тижорат банклари уз мижозларига атиги 20 хилга якин хизмат турини курсатмокда. Агар хозирги пайтда кредитлаштириш (айникса, узок муддатли кредитлаштириш) билан боглик булган операциялар хажмининг кискариб бораётганлиги, тижорат банклари томонидан кредитнинг мижозларга «берилмаётганлиги» хисобга олинадиган булса, масаланинг бу томони канчалик долзарб эканлиги яккол кузга ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |