2017 йил январь-ноябрь ойларида банк тизимига
келиб тушган савдо тушуми
|
Банк тизимига келиб тушган савдо тушумининг чакана товар айланмасидаги улуши (%)
|
Январь
|
6 746
|
4 016
|
60%
|
Февраль
|
7 078
|
3 367
|
48%
|
Март
|
7 701
|
3 785
|
49%
|
Апрель
|
8 596
|
3 677
|
43%
|
Май
|
9 227
|
4 025
|
44%
|
Июнь
|
10 400
|
3 860
|
37%
|
Июль
|
6 538
|
4 165
|
64%
|
Август
|
10 091
|
4 346
|
43%
|
Январь- август
|
66 377
|
31 421
|
47%
|
Ойлар
|
2017 йил январь- ноябрь ойларида чакана товар айланмаси (овқатланиш
корхоналари билан бирга)
|
2017 йил январь-ноябрь ойларида банк тизимига
келиб тушган савдо тушуми
|
Банк тизимига келиб тушган савдо тушумининг чакана товар айланмасидаги улуши (%)
|
жами
|
|
|
|
Сентябрь
|
9 982
|
4 328
|
43%
|
Октябрь
|
9 340
|
4 832
|
52%
|
Ноябрь
|
9 982
|
5 249
|
53%
|
Сентябрь- ноябрь жами
|
29 304
|
14 409
|
49%
|
Жами
|
95 680
|
45 649
|
48%
|
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари.
Диаграмма 2.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари.
Банк кассаларидан нақд пул чиқимлари ҳолати
Ўтган йилда банк кассаларидан чиқим қилинган нақд пуллар ҳажми 46 трлн. сўмни ташкил этди.
Чиқим қилинган нақд пулларнинг 34% – ижтимоий тўловларга, 32% – иш ҳақи тўловларига, 15% – нақд чет эл валютасини сотиб олишга, 15% – аҳолининг банкдаги ҳисобварақларидан (омонатлар ва банк карталари) берилган нақд пулларга ва 4% – бошқа харажатларга тўғри келади.
Жами чиқим қилинган нақд пуллар ҳажмида Тошкент шаҳрининг улуши 27%, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг улуши 73% ни ташкил этади.
Банк карталари билан ҳисоб-китоблар
Бугунги кунда, иқтисодиётда нақд пуллар билан бир қаторда банк карталаридан товарлар ва хизматларни харид қилиш, тўловларни амалга ошириш учун кенг фойдаланилмоқда.
Республика бўйича 2017 йилда товарлар ва хизматлар, шунингдек бошқа ҳисоб- китобларни амалга ошириш учун банк карталари орқали тўловлар ҳажми 53 трлн. сўмни ташкил этиб, январь-июнь ойларида 29,0 трлн. сўмлик, июль-декабрь ойларида 24 трлн. сўмлик тўловлар амалга оширилди.
Ўтган йил натижалари бўйича товарлар ва хизматлар, шунингдек бошқа тўловларда аҳолининг банк карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китобларнинг улуши 57% ни ташкил этди, июль-декабрь ойлари бўйича ўртача 46% бўлгани ҳолда январь-июнь ойларига (71%) нисбатан 25 бандга, январь ойига нисбатан эса 32 бандга кам бўлди.
Банклар томонидан мижозларнинг банк карталаридан нақд пулларни исталган пайтда олиш имкониятларини кенгайтирилиши натижасида товар ва хизматлар, шунингдек бошқа тўловлар учун ҳисоб-китобларда нақд пуллар улушининг ортиши ҳисобига банк карталари билан ҳисоб-китоблар улушининг камайиб бориши кузатилмоқда.
Банк карталари тизимидан фойдаланувчиларга янада қулай шароитлар яратиш, аҳоли гавжум жойларда банкоматлар тармоғини кенгайтириш мақсадида 2017 йил декабрь ойида қўшимча 159 та банкомат ўрнатилди, бу борадаги ишлар босқичма- босқич давом эттирилади ва жорий йилнинг I чораги мобайнида яна 150 та банкомат ўрнатилиб, уларнинг сони 595 тага етказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |