Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни ўзбекистон республикасида муомалада бўлиши тартиби



Download 347,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana05.07.2022
Hajmi347,1 Kb.
#741685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ...Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши Тартиби тўғрисидаги Низом (2)

I. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Низом мақсадида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: 
а) банк картаси — ўз эгасига банк ҳисобварағи орқали бир неча марта 
операцияларни амалга ошириш, жумладан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва 
ҳисобварағидан нақд пул ҳамда банк кредитини олиш имконини берувчи маҳаллий ва 
халқаро тўлов картасидир. Банк картаси эгасининг банкдаги ҳисобварағи бўйича амалга 
ошириш мумкин бўлган операцияларнинг турлари банк карта эгаси ва эмитенти ўртасида 
тузилган шартномага асосан ўрнатилади;
б) банк карталари орқали нақд пулсиз чакана тўловлар тизими (бундан буён — 
чакана тўлов тизими) — банк карталари орқали операциялар иштирокчилари ва банк 


карталарини чиқаришда, уларга хизмат кўрсатишда ҳамда улар орқали операциялар бўйича 
ҳисоб-китобларни амалга оширишда юзага келадиган муносабатлар мажмуидир; 
в) чакана тўлов тизими иштирокчиси — маълум бир тўлов тизимига тегишли бўлган 
банк карталаридан фойдаланиш бўйича шартномавий муносабатларга кирувчи юридик ёки 
жисмоний шахс; 
г) банклараро чакана тўлов тизими — банк карталарини чиқарувчи банклар, товар 
(иш, хизмат) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банклар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи 
банк ва процессинг ташкилотини ягона тизимга бирлаштирувчи нақд пулсиз тўловларни 
электрон шаклда амалга ошириш учун мўлжалланган, ҳуқуқий меъёрлар, меъёрий 
ҳужжатлар, дастурий-техник ечимлар, шунингдек, тегишли ташкилий-техник инфратузилма 
мажмуига асосланган ва асосий унсури банк картаси ҳисобланган ҳудудий тарқоқ тўлов 
тизими; 
д) тўлов ташкилоти — банк картасини маълум бир тўлов тизимига тегишлилигини 
аниқловчи товар ва (ёки) хизмат кўрсатиш белгиларига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган ва 
банк карталари орқали тўлов ташкилоти аъзолари ўртасида ҳисоб-китобларни ўтказишни 
таъминловчи ҳамда банк картаси муомаласи қоидаларини бошқа аъзолар билан биргаликда 
ва (ёки) мустақил ўрнатувчи юридик шахс; 
е) тўлов ташкилоти аъзоси — тегишли тўлов ташкилоти билан шартномага асосан 
банк картаси эмиссияси ва (ёки) эквайрингини амалга оширувчи банк; 
ж) банк карталари эмиссияси — банк карталарини муомалага чиқариш ва 
фойдаланишга тақдим этиш бўйича фаолият; 
з) эмитент — банк картаси эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган банк 
карталарига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган ва уларнинг эгалари ва эквайерлари 
томонидан банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш 
ҳуқуқлари бўйича ўз номидан мажбуриятларни зиммасига олган банк. Банк картасининг 
эмитенти фақат банк бўлиши мумкин; 
и) эквайринг — банк карталари орқали товар (иш, хизмат) сотувчилари билан 
операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, банк картаси эгасига 
бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул бериш; 
к) эквайер — эквайрингни амалга оширувчи банк; 
л) процессинг — тўлов ташкилоти аъзолари ўртасида ахборотни йиғиш, қайта 
ишлаш ва тарқатиш, шунингдек, тўлов ташкилоти аъзолари томонидан амалга ошириладиган 
эмиссия ва (ёки) эквайрингга техник хизмат кўрсатишни таъминлаш; 
м) процессинг ташкилоти (процессор) — процессингни амалга оширувчи юридик 
шахс; 
н) товарлар (иш, хизмат) сотувчиси — эквайер билан тузилган шартномага асосан 
банк карталари орқали товарлар (ишлар, хизматлар) сотувчи хўжалик (юридик ва (ёки) 
юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс) 
субъекти; 
о) банк картаси эгаси — эмитент ёки банк карталарини тарқатувчи банк билан мижоз 
ўртасидаги шартномага асосан банк картасидан фойдаланувчи мижоз ёки мижоз томонидан 
вакил этиб тайинланган шахс; 
п) мижоз — эмитент ёки банк карталарини тарқатувчи банк билан банк карталарини 
фойдаланишга тақдим этиш тўғрисидаги шартномани тузган жисмоний ёки юридик шахс; 
р) карта ҳисобварағи — банк картаси орқали пул маблағларини тасарруф этиш 
мумкин бўлган банк ҳисобварағи; 
с) тўлов операцияси — банк картаси орқали товарлар (иш, хизмат) тўлови; 
т) касса аванси — эквайер томонидан банк картаси эгасига бевосита касса ёки 
банкомат орқали бериладиган нақд пуллар; 
у) терминал — банк картаси эгасига тўлов операцияларини амалга ошириш 
имкониятини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича «слип»ларни шакллантирувчи 
қурилма;


ф) банкомат — банк картаси эгасига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тартибида касса 
авансларини олиш имкониятини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича «слип»ларни 
шакллантирувчи қурилма; 
х) авторизация — тўлов ташкилоти томонидан кўзда тутилган қоидаларга асосан 
телефон, электрон ёки алоқанинг бошқа турлари бўйича банк картаси билан операцияларни 
амалга ошириш учун банк картаси эмитентининг рухсатини олиш жараёни; 
ц) слип — банк картаси орқали амалга оширилган операцияларни тасдиқловчи, 
операциянинг миқдори, тури, амалга оширилган санаси тўғрисидаги маълумотларни ва ушбу 
«слип»ни шакллантирган банк картаси, ҳамда терминал ёки банкоматни тўғри аниқлай 
билиш имкониятини берувчи ахборотни ўзида мужассамлаштирган терминал ёки банкомат 
квитанцияси; 
ч) ШИР-код — банк картаси эгасининг шахсий идентификация рақами бўлиб, у 
карта ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш ҳуқуқини, ҳамда маблағларни 
бошқаришга банк картасининг эгаси томонидан рухсат берилганлигини тасдиқлайди. 
ш) виртуал карта — интернет тармоғи орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга 
ошириш учун мўлжалланган электрон шаклдаги карта. Виртуал карта асосий картага ёки 
ҳисобвараққа боғланган бўлиб, тўловларни амалга оширишда зарур бўлган банк картаси 
реквизитлари (карта эгаси исми шарифи, карта рақами, муддати ва бошқалар) бўлиши лозим.
э) CVV (CVC) код — банк картасининг махфий рақами бўлиб, интернет орқали 
тўловларни амалга оширишда ишлатилади;
ю) антифрод тизим — банк карталари ёрдамида тўловларни амалга оширишда 
фирибгарлик операцияларини олдини олишга қаратилган жараёнлар йиғиндиси. 
2. Банк картаси эгасининг рухсатисиз бошқа шахс банк картасидан фойдаланиши 
мумкин эмас. 
Банк картаси карта эмитенти бўлган банкнинг мулки ҳисобланади. 
Банк картаси қалбакилаштиришдан ва ундан ноқонуний фойдаланишнинг бошқа 
турларидан ҳимоя қилиниши зарур. 
Банк картасининг амал қилиш муддати банк карта эгаси ва эмитенти ўртасида 
тузилган шартнома ёки банк карталари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов тизими ва 
банклараро тўлов тизими томонидан ўрнатиладиган қоидаларга асосан белгиланади.

Download 347,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish