Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet82/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

РНК ВА УНИНГ СИНТЕЗИ
РНК хам полимер бўлиб, мономерлари нуклеотидлардир. РНК да хам ДНК га ўхшаш азотли асос, углевод (рибоза)вафосфат кислота бор. РНК да углеводлардан рибоза бўлиб, азотли асослардан тимин урацил билан алмашган.РНКмолекуласининг занжири ДНК никига қараганда калта ва молекулар оғирлиги хам кичикдир. РНК нинг уч хили маълум:
1)и-РНК - информатсион (ахборотли), бир неча юз нуклеотиддан иборат бўлиб, ирсий ахборотни ДНК молекуласидан кўчириб, уни ядродан оқсил синтез қилинаётган жойга (цитоплазмага) чиқаради; 2) т-РНК - транспорт (ташувчи); молекуласида 70 га яқин нуклеотид бўлиб, оқсил синтези бўлаётган жойга, яъни рибосомага тегишли аминокислоталарни ташиб келтиради; 3) р-РНК - рибосома РНК си: хужайрадаги рибосомаларнинг таркибига кириб, 4-6 минг нуклеотиддан ташкил топган бўлади. Юқори тузилган организмлар хужайрасида РНК нинг барча турлари нусха берувчи (матрица) хисобланган ДНК дан синтез қилинади. 1959-1961-йиллари олимлар ДНК занжирининг биттасидан РНК ни синтез қилувчиферментРНК-полимеразани топишди. РНК-полимераза хаттоки пробиркада ўтказилаётган тажрибаларда хам ўз вазифасини бажара олар экан. и-РНК ДНК молекуласидаги оқсил тўғрисидаги ахборотни ўзига кўчириб олади. Бир молекула - и-РНК ДНК молекуласининг битта генга тўғри келадиган бўлагидан ахборотни кўчириб олади ва бу ахборот асосида бир молекула оқсилдаги аминокислоталарнинг кетма кет жойлашишини белгилайди. и-РНК ядродан цитоплазмага чиқиб рибосома билан бирлашгач, синтез қилиниши керак бўлган оқсилга нисбатан нусха берувчи (матрица) бўлиб хисобланади. РНКнинг ДНК асосида синтез қилиниш жараёнига транскрипсия (нусха кўчириш) дейилади. ДНК асосида РНК ни синтез киладиган РНК полимераза ферментини Р.Б. Хесин рахбарлигида рус олимлари яхши ўрганишди ва унинг олтита - 2 та б ва в, вꞌ , ф , G бўлакларидан иборат эканлигини кўрсатдилар (39-расм).

39-расм
Бу бўлаклардан бири, яъни сигма-омил ДНК молекуласининг қайси жойидан бошлаб керакли оқсил учун ахборот кўчиришни белгилайди, яъни и-РНК синтези бошланадиган жойни топади. Бу жойга промотор дейилади. Одатда промоторда А ва Т нуклеотидлари жуда кўп бўлади. Шунинг учун занжирнинг бу жойида нуклеотидларнинг кетма-кет жойлашиши ТАТА кўринишида бўлади ва РНК синтези занжирнинг шу жойидан бошланади. РНК синтези бошлангач сигма-омил ДНК дан ажралади. Бактерияларда и-РНК синтези тезлиги харорат 37 °C бўлганда секундига 40-45 нуклеотидга тенг бўлади. Транскрипциянинг тугалланиши ДНК молекуласига РНК полимераза ферментининг яна бир бўлаги бўлган т (РО)-омилнинг бирикишига боғлиқ. Бу ферментни терминация ферменти дейилади ва унингДНК габирикиши билан ДНК молекуласининг терминатор участкасида транскрипсия тугайди. Ядрода синтез қилинган и-РНК цитоплазмага чиқиб рибосома билан бирлашади ва ўзидаги ахборотни оқсил молекуласига ўтказади. Ирсий ахборотнинг оқсил молекуласига ўтказилишига транслация дейилади. Бактерияларда битта РНК полимераза уч хил, яъни и-РНК, т-РНК, р-РНК ларни хам синтез қила олиши мумкин. т-РНК оқсил синтези учун керакли аминокислоталарни оқсил синтез қилинаётган жойга олиб келади. Биринчи марта 1964-йили аланин аминокислотаси т-РНК сининг структураси тўлиқ ўрганилиб, унинг 77 та нуклеотиддан иборат эканлиги аниқланди. т-РНК нинг и-РНК кодонига тўғри келадиган жойи антикодон дейилади. т-РНК молекуласи одатда узун ипча холида бўлмасдан, комплементар қисмлари (азотли асослари) билан бир-бирига яқинлашганда улар орасида водород боғлари хосил бўлганлиги учун йиғилган холда бўлади. т-РНК молекуласининг мустахкам ва турғун бўлиши ундаги комплементар қисмлар орасидаги водород боғларининг кўплиги билан белгиланади. Водород боғлари канча кўп бўлса молекула шунча мустахкам ва турғун бўлади. т-РНК нинг шундай мустахкам структураси беда баргининг шаклига ўхшаб кетади (40-расм).



40-расм.

Бу молекуланинг иккита фаол нуктаси бўлиб, бири (антикодон) билан и-РНК га (кодон) бирлашса, иккинчиси билан аминокислотага бирикади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish